Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

 ХУЛОСА 
 
Ҳозирги иқтисодий таълимотлар тарихида институционализм муҳим 
ўринни эгаллайди. Бу йўналиш туб маъноси бўйича классик мактабга 
муҳолиф деб қаралиши мумкин, чунки бу таълимотда иқтисодий 
категориялар иккинчи даражали бўлиб, асосий эътибор институт (давлат, 
оила, монополия, урф-одатлар, ҳуқуқ, касаба қўмиталари ва бошқалар)ларга 
қаратилади, ноиқтисодий омиллар етакчидир. Тадқиқот усулида Германия 
тарихий мактаби қоидалари кенг қўлланилади, аммо тўла яқдиллик йўқ. 
Институционализм уч оқимга бўлинади, булар ижтимоий-психологик 
(технократик, асосий мафкурачиси Т.Веблен), ижтимоий-ҳуқуқий (юридик, 
Ж.Коммонс), конъюнктур-статистик (эмпирик- прогноз, У.Митчелл). бу 
тадқиқотларда ислоҳотларга, илмий-техника тараққиѐтига (1-оқим), омма 
фикрига қулоқ солувчи ҳукумат, иқтисодиѐтни монополиядан чиқариш, 
маъмурий капитализмни яратиш, ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш (2-
оқим), иқтисодиѐтнинг ривожини аниқ рақамлар асосида ўрганиш, унинг 
ўзгариши, циклик ҳолати, математик аппаратни кенг қўллаш, кейинги 
тараққиѐт бўйича прогнозлаш (3-оқим) хосдир. Бу йўналиш қонун-қоидалари 
ҳаѐтда ўз татбиқини топмоқда, аммо прогнозлар доим ҳам аниқ эмас. 
Масалан, АҚШда 1929 йил равнақ йили деб башорат қилинган эди, аммо 
амалда «Буюк депрессия» бошланди. 
Х1Х аср охири - ХХ асрларда иқтисодиѐтнинг монополлашув жараѐни 
кучайди, бу шароитда аввалги «соф рақобат», «соф иқтисодиѐт » қоидалари 
амалий ҳаѐтга жавоб бермай қолди. Монопол шароитда номукаммал рақобат 
қонунлари юзага келади. Бу ҳодисалар америкалик Э.Чемберлин ва инглиз 
Ж.Робинсон хоним томонидан тадқиқи қилинди. Бу олимларнинг 
тадқиқотларида монополиянинг асосий моҳияти таклиф устидан назорат 
эканлиги 
кўрсатилади. 
Монополия 
шароитида 
«маҳсулотнинг 
дифференциацияси» рўй беради ва алоҳида товар алоҳида ҳаридорга ҳизмат 
қилади, маълум товарга афзаллик берилади. Бу шароитда рақобатнинг 
баҳоланмаган омилларимаҳсулот сифати ва рекласи, фабрика, фирма 
маркалари, ўзига хос қадоқлаш, ранг , шакл ва бошқалар аҳамияти ортади. 
«Қуввалар ортиқчалиги» феномени кўзатилади, чунки товар баҳосини 
сунъий ошириш йўли тутилади, монопол фойда назарияси илгари сурилади. 
Э.Чемберлин фикрича, монопол сотувчилар ўртасида ҳам рақобат 
доимо мавжуд, чунки либерал ғояларда ҳам, монополияларда ҳам соф 
рақобат йўқ. Олимнинг сўннги асарларида номукаммал ва монополистик 


140 
рақобатлар деярли тенглаштирилади ва монополиялар табиий моҳиятга 
деган оптимистик хулоса чиқарилади (марксча-ленинча қарашларда уларга 
ўлим белгиланган). Ж.Робинсоннинг асосий ғоялари юқоридагилардан анча 
фарқ қилади, монополия шароитида ишлаб чиқариш омилларининг 
эксплуатацияси, майда корхоналарнинг ютиб юборилиши тўғрисида фикр 
юритилади. Ҳаридор монополияси - монопсания тушунчаси киритилади. 
Самарадорлик ѐки адолат дилеммасини ечиш керак бўлади деб якунлайди 
олима. 
Неолиберализм кейнсчилик таълимоти даврида юзага келди, аммо 
давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви анча бошқача талқин этилади. Давлат 
«спорт судъяси» вазифасини бажариши, яъни эркин иқтисодиѐт қонун-
қоидаларини тартибга солиши керак, холос. Бу йўналишнинг йирик уч 
маркази Германия, АҚШ ва Англия пайдо бўлди. Германия ижтимоий бозор 
хўжалиги концепцияси илгари сурилди ва амалда яхши натижалар берди, 
давлат иқтисодий сиѐсати даражасига кўтарилди. Ижтимоий ва бошқа 
мамлакатларда, хусусан, мустақил Ўзбекистонда ҳам муваффақиятли амалга 
оширилмоқда. 
Чикагода пайдо бўлган монетаризм мактаби М.Фридман номи билан 
машҳур бўлди, унинг концепциясидаги асосий масала давлатнинг қаттиққўл 
пул сиѐсатидир, ҳар йили конъюктурага боғланмаган ҳолда пул массасини 3-
4% ошириш таклиф этилади, бу йўл АҚШда яхши натижа берди. 
Неолиберализм кейнсчилик таълимоти даврида юзага келди, аммо 
давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви анча бошқача талқин этилади. Давлат 
«спорт судъяси» вазифасини бажариши, яъни эркин иқтисодиѐт қонун-
қоидаларини тартибга солиши керак, холос. Бу йўналишнинг йирик уч 
маркази Германия, АҚШ ва Англия пайдо бўлди. Германия ижтимоий бозор 
хўжалиги концепцияси илгари сурилди ва амалда яхши натижалар берди, 
давлат иқтисодий сиѐсати даражасига кўтарилди. Ижтимоий ва бошқа 
мамлакатларда, хусусан, мустақил Ўзбекистонда ҳам муваффақиятли амалга 
оширилмоқда. 
Чикагода пайдо бўлган монетаризм мактаби М.Фридман номи билан 
машҳур бўлди, унинг концепциясидаги асосий масала давлатнинг қаттиққўл 
пул сиѐсатидир, ҳар йили конъюктурага боғланмаган ҳолда пул массасини 3-
4% ошириш таклиф этилади, бу йўл АҚШда яхши натижа берди. 
 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish