Молия бозори kitob



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

Кредит карточкалари 
Кредит карточкаси – бу банк ёки махсус кредит (савдо) муассасаси томонидан бирор 
киши номига берилган пул ҳужжати, унда пул эгаси жорий ҳисобидаги сумма кўрсатилади. Бу 
унинг эгасига чакана савдо тармоқларида нақд пулсиз товарлар ва хизматлар харид қилиш 
ҳуқуқини беради. Кредит карточкасига биноан харидор ҳисобидаги пул суммаси унинг 
ихтиёридан олиниб товар сотган корхона ҳисобига ўтказилади. 
Кредит карточкалари аксарият ҳолларда банклар томонидан аҳолининг истеъмолини 
қондириш учун бериладиган кредитларда қўлланилади. Масалан, маълум бир шахс ўз 
истеъмолини қондириш мақсадида банкдан АЎШ доллари ҳисобида қарз сўраб келди. Бу ерда 
банк биринчи навбатда мазкур шахснинг кредитга лаёқатлилик даражасини, кейинчалик эса 
Ушбу кредитни маълум фоиз билан қайтариб бера олишини ҳар томонлама ўрганиб чиқади. 
Шуларга ишонч ҳосил қилган ҳолдагина банк мижозга 500 доллар қийматига эга бўлган кредит 
карточкасини беради. 
Кредит карточкаси махсус кодга, ҳисоб счетига эгадир. Карточка эгаси 
супермаркетлардан исталган товарларни харид қилиш ва кредит берган банкнинг 
«банкомат»ларидан исталган миқдорда нақд пул олиш ҳуқуқига эгадир. Албатта, харид қилиш 
ва нақд пул олиш кредитнинг умумий миқдори (500 доллар) билан чегаралангандир. 
Электрон пуллар 
Электрон пул – бу ҳисоб-китобларни электрон ҳисоблаш машинаси ёрдамида бажариш 
учун қўлланиладиган кредит пулларининг энг сўнгги туридир. Бу ҳам кредит карточкаларига 
ўхшаган пул. Электрон пул электрон карточка бўлиб, унинг хотирасига пул эгасининг жорий 
ҳисобидаги пул суммаси ёзилган бўлади. Пул тўлаш учун электрон карточка ЭХМга 
киритилади ва карточка автоматик равишда тўланиши зарур бўлган пул суммасини учириб, уни 
пул оладиганларнинг электрон ҳисобига ёзиб қўяди. Масалан, йирик савдо марказларидан 
маҳсулотларни харид қилишда қўлланиладиган кредит карточкалари электрон пул вазифасини 
бажаради. Чунки, кредит карточкаси счетидан харид қилинган товарлар қийматига тенг 
миқдордаги маблағлар электрон ҳисоблаш машинаси воситасида маркази счетига ўтказилади. 
Кредит карточкалардан ташқари мижознинг талабига биноан унинг маблағлари ҳисобидан 
электрон карточкалар берилиши мумкин. Ҳозирги даврда «Визакарт», «Мастеркарт», 
«Американ экспрес» каби электрон карточкаларидан жаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида 
фойдаланилади. Иш юритувчиларнинг мамлакат ичкарисида ҳамда ташқарисидаги ҳамкорлари 
билан товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни турли-туман электрон тизимлар орқали 
амалга оширилиши ҳам электрон пулларга мисол бўла олади. 
Бугунги кунда муомаласи пул билан боғлиқ барча операцияларни компьютерлаштиришни 
талаб қилади. Республикамизда бугунги кунда банкларни электрон ҳисоблаш тизимига ўтказиш 
технологиясини яратиш ниҳоясига етмоқда. 
Қимматли қоғозлар бозори энг ривожланган мамлакат бу АҚШдир. 
Муомалада бўлган давлат қимматли қоғозлари 1986 йилда, 2,1 трлн долларни ташкил 
этган бўлса, 1990 йилга келиб 3,2 трлн долларни ташкил этди. Уларнинг учдан бир қисми 1 
йилдан 5 йилгача чиқарилган қимматли қоғозлардир. 
АЎШда хазина вексельлари муомалага 1929 йилдан бошлаб чиқарилди, улар 3,6 ва 12 ой 
муддатга мўлжалланган бўлиб, аукционларда ҳар душанба куни жойлаштирилади ва пайшанба 
куни қопланади. 
Давлат облигациялари ҳозирги вақтда 10 ва 30 йилга мўлжалланиб чиқарилади. 
Муниципал облигациялар эса мақсадига қараб муомалага 30 кундан тортиб бир неча йилгача 
чиқарилади. Булар асосан маҳаллий бюджет дефицитини қоплаш учун ва махсус проекларни 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


67 
молия билан таъминлаш учун чиқарилади (масалан, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, суғўрта, 
уй-жой қуриш ва ҳ.к.). 
Япония мамлакати дунёда қимматли қоғозлар муомаласи бўйича иккинчи ўринни 
АЎШдан сўнг эгаллаб келмоқда. 
Иккинчи жаҳон уруши арафасида ва уруш йиллари хаддан ташқари катта миқдорда 
қимматли қоғозлар ишлаб чиқарилганлиги ва муомалада бўлганлиги учун 1947 йил Япония 
ҳукумати давлат қимматли қоғозларни ишлаб чиқаришни кескин қисқартирди ва маълум бир 
тартибга солди. 
Барча давлат қимматли қоғозларини Японияда шартли равишда уч гуруҳга бўлсак бўлади: 
1. Марказий ҳукумат облигациялари; 
2. Муниципал облигациялари; 
3. Ҳукумат билан боғлиқ корхона ва ташкилотлар облигациялари. 
Марказий ҳукумат томонидан чиқарилган облигациялар 3,6 ойга, 5 йиллик дискантли 
2,3,4,10 ва 20 йилга мўлжалланиб чиқарилади. 1990 йилда давлат облигацияларининг улуши 
44,8% ташкил этган, шундан кўриниб турибдики, хусусий корхоналар ва тижорат банклари 
облигациялари Японияда кўпчиликни ташикл этар экан. Облигацияларни чиқариш ва назорат 
қилиш борасида Молия вазирлиги ва Япония банкига катта ҳуқуқлар берилган. 
1990 йилдан бошлаб хазина вексельлари аукционни ойига икки бор ўтказиладиган бўлган. 
ГФР қимматли қоғозлар бозорида тўртинчи ўринда туради (АҚШ, Япония, Буюк Британиядан 
сўнг). Ҳозирги вақтда қимматли қоғозлар бозорида давлат томонидан чиқарилган қимматли 
қоғозлар 40%ни ташкил этади. 
ГФР барча қимматли қоғозлар турлари ягона стандарт ва универсал қоидалар асосида 
чиқарилади. Бошқа мамлакатларга қараганда Германия жамғарма облигациялар 6 йилга 
мўлжалланиб «А» ҳарфи билан, 7 йилга мўлжалланиб «Б» харфи билан белгиланади. 
«А» харфи облигация эгалари процетларни ҳар йилига олиши мумкин. «Б» харфли 
облигациялар эгалари эса бир маротаба муддати тугагандан кейин ўз процентини олишади. 
Россияда дастлабки қимматли қоғозларнинг ютуқли давлат заёми 1922 йилда 100 млн. руб 
миқдорида 6% ютуқ билан чиқарилган. 
1957 йилгача 45 бор давлат заёмлари чиқарилган ва кўпчилиги мажбурий равишда халқ 
ўртасида тақсимланган, проценти эса 2-4 % ташкил этган. 
Давлат заёмларининг тўловлари мажбурий равишда ишчи ва хизматчиларнинг иш 
ҳақидан сақланиб қолинарди. 50-йилларнинг ўрталарида 70 млн. аҳоли давлат чиқарган 
облигацияларга эга эди. 19 апрел 1957 йилда ақлга сиғмайдиган қарор қабул қилиниб, бу 
заёмларни қоплаш 20 йилга чўзилди, яъни 1977 йилгача: бу эса халқни ишончини тамомила 
йўқотади. 
Ҳақиқатда эса заёмларни қоплаш 1977 йилда эмас, 15 декабр 1991 йилда тамом бўлди. 
1982 йилга келиб 3% ютуқга эга бўлган давлат облигация заёми чиқарилади. 
1990 йилдан бошлаб аҳоли ўртасида процентсиз узоқ муддатли истеъмолга эга бўлган 
товарларни олишга ҳуқуқ берувчи 3 йилга мўлжалланган заём чиқарилади (енгил автомашина, 
телевизор, музлатгич ва ҳ.к.). Лекин СССРнинг тарқалиб кетиши натижасида СНГ кўп 
мамлакатларда яшовчи аҳоли ўз товарларини ола олмади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish