Молия бозори kitob



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

ҒАЗНА МАЖБУРИЯТЛАРИ 
Ўзбекистон Республикасининг Ғазна мажбуриятлари – уларнинг эгалари томонидан 
бюджетга пул маблағлари берилганликларини тасдиқловчи, камда бу қимматли қоғозларга 
эгалик қилишнинг бутун муддати давомида белгиланган даромадни олишига ҳуқуқ берувчи, 
тақдим этувчига тегишли қимматли қоғозлар туридир. Ғазна мажбуриятлари давлатнинг 
қарздорлигини тасдиқловчи махсус қоғоздир. 
Ғазна мажбуриятлари: 
- узоқ муддатли – беш йил ва ундан кўпроқ муддатга мўлжаллаб; 
- ўрта муддатли – бир йилдан беш йилгача муддатга мўлжаллаб; 
- қисқа муддатли – уч, олти ва ўн икки ойгача муддатларга мўлжалланиб чиқарилади. 
Узоқ муддатли ва ўрта муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисида қарор 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан, қисқа муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш 
тўғрисидаги қарор эса Молия вазирлиги томонидан қабул қилинади. Бу қарорларда 
даромадларни ҳамда мажбурият қарзларни тўлаш шартлари белгилаб қўйилади. 
Ғазна мажбуриятлари облигациялардан ихчамлиги ва даромад олишнинг турлича 
шартлари билан фарқ қилади. Узоқ муддатли Ғазна мажбуриятлари бўйича даромадларни 
номиналга нисбатан фоиз ҳйўли билан амалга оширилиши мумкин. 
Ўрта муддатли хазина мажбуриятларини эгаларига эса даромадлар ҳар йиллик 
тўловларсиз уларни сотиб олиш чоғида мажбуриятларнинг чиқарилган то уни узишгача ўтган 
муддатга қараб номинал нисбатан фоиз ҳисоблаш йўли билан тўланади. 
Қисқа муддатли Ғазна мажбуриятлари купонларга эга эмас ва бу мажбуриятлар улар 
бўйича ҳисобланадиган фоизларни тўлашни ўз ичига олган ҳолда уларни сотиш йўли билан 
тўланади. 
Қисқа муддатли Ғазна мажбуриятлари хазина билетлари ўзларининг ишончлилиги, тез 
сарф қилиниши ва даромадлиги билан жуда жозибадор восита ҳисобланади. Янги чиқарилган 
билетлар дастлаб аукционда сотилади ва бу ерда сотувчи сифатида хазиначи, харидор сифатида 
махсус дилерлар банк ва коорпорациялар чиқади. Чиқарилган хазина билетлари тўлаш 
муддатига эга бўлади (3 ой, 6 ой ёки 1 йилдан кейин) ва дисконт билан сотилади. Бу шуни 
билдирадики, номинал қиймати 10000 сум бўлган 6 ой муддатга чиқарилган билетлар тахминан 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


62 
9600 сумдан сотилади. Билет эгаси уни тўлаганда номинал қийматини олади. Сотилган хазина 
билетлари иккиламчи бозорда фаол муомалада бўлади. 
Давлатнинг Ғазна мажбуриятлари бозори. 
Давлат қимматли қоғозлар бозори кенг иккиламчи бозор ҳисобланиб унинг қатнашчилари 
марказий банк, уй хўжаликлари, бизнес ва молиявий муассасалар ҳисобланади. Бундай бозорда 
давлатнинг ўрта муддатли мажбуриятлари ва облигациялари муомалада бўлади. Савдо махсус 
дилерлар орқали олиб борилади. Дилерлар молиявий воситачилар ҳисобланмасада, муҳим 
воситачилик вазифасини бажарди. 
Улар зарур миқдордаги хазина қоғозларига эга бўлади ва ҳар доим бу қоғозларни стиш ва 
сотиб олишга тайёр бўлади. Дилерлар хазина билетларига талаб ва таклифга мос равишда, 
ўзларидаги қоғозлар захирасининг зарурий даражасини ҳисобга олиб, бозор баҳоларини 
ўрнатади. Хазина билетлари бозорнинг ҳолати талаб ва таклиф бозорларида эмас, дисконт ва 
даромадлилик даражасида эълон қилинади. Бу билетларнинг потенциал харидорига улранинг 
сотиб олишдан кўрадиган фойдани бевосита аниқлаш ва пул қўйишнинг бошқа имкониятлари 
билан таққослаш имкониятини беради. 
Хазина билетлари дисконт бўйича яъни номиналдан кам баҳода сотилади ва сотиб 
олинади. Номинал билет қиймати қайтарилган даврда тўланади, шу сабабли қайтариш муддати 
яқинлашиши билан билетнинг бозор соҳаси ўсади (даромадлилик тушади). Хазина билетлари 
бозор билан бирга бир вақтда хазина облигациялари бозори ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг 
биринчи чиқарилиши аукцион биржаларида ва ёзилиш бўйича амалга оширлади. Бунда 
харидорлар облигациянинг номинал қиймати бўйича тўлайди ва мажбурият қайтарилгунча ҳар 
йили қайд қилнган фоиз олади. Мажбурият қайтарилганда облигациянинг номинал қиймати 
тўланади. Ҳар йили қайтарилган фоиз купонли фоиз деб аталади. 
Бир марта сотилган қарз мажбуриятлари иккиламчи бозорда актив ҳаракатда бўлади. 
Агар бирламчи бозорда харидор мажбурият учун қимматли қоғознинг номинал қийматини 
тўласа, пул эгаси томонидан қимматли қоғозга талаб, моҳияти билан, купон фоизи учун пул 
таклифи сифатида чиқаради. Шу сабабли мажбуриятга талаб қанчалик катта бўлса, яъни пул 
таклифи қанча катта бўлса, бошқа шароитлар бир хил қолганда, улар кароқ купонга сотиб 
олинади. Бу ерда пул баҳоси фоиз. Иккиламчи бозорда пул эгаси томонидан хазина 
мажбуриятларига талаб, маълум бир қоғозларга, баҳоси эса бевосита пулда ифодаланади. Бу 
бозорда қоғозга талаб қанча юқори бўлса, баҳоси шунча юқори бўлади. Ғазна мажбуриятлари 
қайд қилинган купонли фоиз келтириши сабабли, баҳолар ўсиши билан улранинг 
даромадлилиги тузилади. 
Бирламчи чиқарилган облигацияларни сотиш жараёнида, купон фоизи облигациянинг 
даромадлилигига яқин бўлсада, унга тўлиқ тенг келмайди. Шу сабабли купонга облигация 
баҳоси номиналдан юқори ва купонга паст бўлади. Яъни ҳар доим қўйилган пулга (облигация) 
га баҳоси уларнинг даромадлилиги ҳисобланади. 
Иккиламчи бозорда номинал қийматидан арзон сотилган хазина мажбуриятлари, купон 
фоизига қараганда кўпроқ даромад келтиради. Шунга мос равишда номинал қийматидан юқори 
сотилган мажбуриятлар купон фоизига қарагнда кам даромад келтиради. 
Марказий банк Ғазна мажбуриятлари бозорининг ана шу хусусиятларидан фоиз 
миқдорида ва у орқали бизнес иқтисодий фаолиятини тартибга солиш учун фойдаланадилар. 
Агар, Марказий банк хазина мажбуриятларини актив сотиб ола бошласа, унга талаб ортади ва 
уларнинг баҳоси ўсади. Шунга мос равишда қайд қилинган купон фоизидан мажбуриятининг 
даромадлилиги пасаяди. 
Буларнинг ҳаммаси банк тизими ва хазина қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётини 
тартибга солишда фавқулотда муҳим роль ўйнашини тасдиқлайди. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish