Молия бозори kitob



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

КОНОСАМЕНТ 
Коносамент – бу юкни ташишга қабул қилинганлиги ва ташувчининг юкни олувчига 
етказиш мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжат, ҳосилавий қимматли қоғоз. Бу денгизда юк 
ташиш шартларини акс эттирувчи транспорт ҳужжатидир. Коносамент юкни қай тартибда 
ташишидан қаътий назар, унинг барча хили учун берилаверади. 
қимматли қоғоз бўлгналиги сабабли коносаментда юк тўғрисида барча реквизитлар 
бўлиши шарт. Акс ҳолда у расмий ҳужжат, қимматли қоғоз бўла олмайди. Коносамент бир неча 
нусхада ёзилади. Коносамент қуйидаги турларга бўлинади: 
1. Номи ёзилган консамент, яъни уни олувчининг исми-шарифи ёзилади. 
2. Ордерли коносамент. Юкни жўнатувчи ёки юкни қабул қилувчи ёки банкнинг 
буйруғига биноан юк шу ҳужжат асосида қайтариб берилади. 
3. Номи ёзилмаган (тақдим этувчига тегишли) коносамент. Юк бориб тушган портдан 
юкни олиш ҳуқуқини беради. Фақат мазкур ҳужжат қўлида бўлса бас. 
Хеджирлаш бу фьючерс, опцион, варрант келишувларида (асосий қимматли қоғозларнинг 
олди-сотдиси билан бир вақтнинг ўзида бўлганлиги сабабли) нарх ва фойда хавф-хатарини 
суғўрта қилиш шаклларидан биридир. Хеджирлаш сотувчи (харидор) шартномани тузиш билан 
Айни бир вақтда ўз савдосига тенг келадиган, айтайлик, фьючерс шартномаларини харид 
қилади (ёки сотади). Хеджирлаш: 

томонлар кўрадиган эҳтимолдаги зиёнини камайтириш имконини беради; 

товар нархи ўзгариши билан кўриладиган зарар фьючерс бўйича олинадиган ютуқ билан 
белгиланади; 
Банк, биржа, тижорат амалиётида валюта суғурта қилишнинг турли усуллари ҳам 
хеджирлаш деб юритилади. 
3.4. ҚАРЗ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ ИФОДАЛОВЧИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР. 
ОБЛИГАЦИЯЛАР. 
 
Давлат қимматли қоғозларини чиқариш эмиссия рисоласисиз ва давлат қимматли 
қоғозларининг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда амалга оширилади.
Давлат қимматли қоғозлари — Ўзбекистон Республикасининг ғазна мажбуриятлари ва 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган орган томонидан чиқарилган 
облигациялар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари. 
Давлат қимматли қоғозлари қисқа муддатли (бир йилгача муддатга), ўртача муддатли (бир 
йилдан беш йилгача муддатга) ва узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ муддатга) этиб 
чиқарилиши мумкин.
Қимматли қоғозларнинг кенгроқ тарқалган иккинчи тури облигациялар ҳисобланади. 
Облигация — облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа 
мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


58 
олишга, облигациянинг номинал қийматидан қайд этилган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини 
ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз. 
Облигация – лотинча «мажбурият» деган маънони билдиради. Облигация чиқарган 
ташкилот (эмитент) қарздор ролида қатнашади. Акция ва облигацияларни инвестиция 
қимматли қоғозлари деб аташади. Облигациялар акциялардан фарқ қилади. Булар қуйидагилар: 
Акцияни сотиб олган акциядор, корхона мулкининг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқига 
эга бўлса, облигация сотиб олган сармоядор будай ҳуқуқга эга бўла олмайди, у фақат кредит 
берувчи сифатида қатнашади. Бундан ташқари, облигация фақат унда кўрсатилган муддатда 
амал қилади ваш у муддатда даромад (фоиз) келтиради. 
Облигация одатда ўз эгасига олдиндан белгиланган фоиз келтиради. Акциядорлик 
жамияти облигацияси унинг эгасига мазкур жамиятининг умумий йиғилишида овоз бериш 
ҳуқуқини бермайди. 
Лекинда облигацияларнинг нисбатан устунлиги ҳам бор. Облигацияларни сотиб олиш 
акцияларни сотиб олишга нисбатан камроқ хатарли иш ҳисобланади. Чунки, компания 
(эмитент) қашшоқликка учраган ҳолда облигация эгаси кредитор сифатида нафақат оддий 
акциялар, балки имтиёзли акцияларнинг эгаларидан ҳам олдин қарзларини олиш ҳуқуқига 
эгадир. 
Облигацияларни чиқаришдан мақсад ҳам давлат ички қарзини пул эмиссияси ҳисобига 
эмас, балки бозор муносабаларига таянган воситалар ёрдамида, яъни қимматли қоғозлар 
чиқариш йўли билан қоплашни кўзда тутади. Бу эса пул қадрсизланиши даражасини 
пасайтиришга имкон беради. 
Бундан ташқари, корхоналар вақтинчалик бўш маблағларини муомалага киритиш эвазига 
қўшимча даромад олади. Марказий банк облигациялар ёрдамида пул-кредит сиёсатини 
ўтказишда ҳам фойдаланилади. Марказий банк иккиламчи бозорда облигацияларни харид 
қилиш ёки сотиш бўйича операцияларни амалга ошира туриб, муомалада бўлган пул 
муассасаси ҳажмини тартибга солиб туради. 
Амалиётда облигацияларнинг қуйидаги турлари мавжуд: 
- республика ички заёмларининг, маҳаллий заёмларнинг облигациялари; 
- корхонанинг облигациялари. 
Облигациялар оддий ва ютуқли, фоизли ва фоизсиз (мақсадли), эркин муомалада 
юритиладиган ёки муомала доираси чекланган қилиб чиқарилиши мумкин. Мақсадли 
облигацияларнинг реквизити облигациялар қайси моллар (хизматлар) учун чиқарилган бўлса, 
шу молларни (хизматларни) акс эттириши шарт. 
Республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялар тақдим этувчига 
тегишли қилиб чиқарилади. Бу заёмлар облигацияларини чиқариш ҳақидаги қарор Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан қабул 
қилинади. қарорда эмитент, облигацияни чиқариш шартлари ва уларни тарқатиш тартиби 
белгилаб қўйилиши лозим. 
Корхоналарнинг облигациялари мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар 
томонидан чиқарилиши мумкин. Облигациялар ўз эгаларига корхона бошқарувида қатнашиш 
ҳуқуқини бермайди. Корхона ва акциядорлик жамиятларининг облигацияларини чиқариш 
тўғрисидаги қарори тегишли маъмурият ва ижроия органи (бошқаруви) томонидан қабул 
қилинади ҳамда баённома билан расмийлаштирилади. 
Корхонанинг облигациялари эмитентларнинг Устав фондини шакллантириш ва тўлдириш 
учун, шунингдек, уларннг хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларини қоплаш учун чиқариш 
йўл қўйилмайди. Акциядорлик жамиятлари чиқарилган барча акциялар ҳақи тўлиқ тўлангандан 
кейингина Устав фонди миқдорининг 20 фоизтдан кўп бўлмаган суммада облигациялар 
чиқаришларига рухсат берилади. 
Мулкчиликнинг бошқа шаклларига мансуб корхоналарда облигациялар чиқариш суммаси, 
миқдори амалдаги қонунлар асосида белгиланиши мумкин. 
Халқаро миқиёсида, облигациялар муайян бир муддатга чиқарилиши мумкин яъни: 
қисқа муддатли; 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


59 
ўрта муддатли; 
узоқ муддатли облигациялар. 
ҳар бир мамлакат амалдаги қонунларига қараб бу муддатларни белгилаши мумкин. 
Масалан: АҚШда қисқа муддатли облигациялар 1 йилдан 3 йилгача, ўрта муддатли 
облигациялар 3 йилдан 7 йилгача ва узоқ муддатли облигациялар эса 7 йилдан кўп вақтгача 
чиқарилади. 
Ўзбекистон Республикасида эса ҳозирги кунда давлат облигацияларининг икки тури 
муомалага чиқарилган. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish