Молия бозори kitob


тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг қуйидаги асоси тамойилларини



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг қуйидаги асоси тамойилларини ўз 
ичига олган тармоқ дастурлари ёки ҳукумат қарорлари асосида амалга оширилади: 
- меҳнат жамоаси аъзоларининг манфаатларини инобатга олган ҳолда давлат 
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг шаклларини белгилаш;
- монополияга қарши қонунчилик талабларига риоя этиш; 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


33 
- давлат мулкини пулга ва бепул бериш ҳаракатларини уйғунлаштириб олиб бориш; 
- сотилиши ва бепул хусусийлаштирилиши лозим бўлган мол-мулк улушига эга бўлиш 
учун барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлари; 
- барча фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини таъминлаш; 
- ошкоралик, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга 
оширилиши устидан давлат ҳамда жамият назорати. 
Ўзбекистонда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш қуйидаги шаклларда 
амалга оширилади: 
- давлат корхонасини хўжалик жамиятига ёки ширкатига айлантириш; 
- давлат мулки объектлари ва (ёки) давлатга тегишли акциялар, улушлар ва мулкий 
пайларни нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси 
норезидентларига биржалар ва биржадан ташқари савдоларда қонунчиликда кўзда тутилган 
тартибда сотиш. 
Давлат тасарруфидан чиқариш шаклини танлаш ҳукумат ёки Давлат мулки қумитаси 
(ҳудудий бошкарма)нинг қарорига мувофиқ ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусияти, корхона 
иш фаолияти самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш кўлами, асосий фондлар қиймати ва 
имкониятли сармоядорларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 
Акцияларнинг 25 фоизидан ортиқ улушининг давлат ихтиёрида қолдирилищига фақат 
мамлакатларнинг келажакдаги фан-техника салоҳиятини белгилаб берувчи, шунингдек
республиканинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи тармоқлар ва корхоналар буйича 
рухсат этилади. 
қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш ва кенгайтириш, сармоядорларнинг 
фаоллигини ошириш мақсадида республика ҳукумати томонидан шу нарса белгилаб 
қўйилганки, 1997 йилнинг апрелидан бошлаш ўз улушини сақлаб қолган очиқ акциядорлик 
жамиятларида устав сармоясини шакллантиришда акциялар пакетлари қуйидагича 
тақсимланади: 
- давлат улуши – 25 фоиздан ошмаслиги керак; 
- меҳнат жамоасиниг улуши – 26 фоиздан ошмаслиги керак; 
- хорижий сармоядорга сотиладиган улуш – камида 25 фоиз бўлиши лозим; 
- қолган қисми – эркин савдога қўйилади. 
Бунда ҳукумат хорижий сармоядорлар иштирокидаги акциядорлик жамиятларининг 
акциялар пакетларини тендер шартлари асосида қайта тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш 
ҳуқуқига эга. 
Юқорида таърифланган тартиб эмиссия проспекти рўйхатга олинган санадан бошлаб бир 
йил давомида амал қилади, шундан сўнг барча сотилмай қолган акциялар Давлат мулки 
қумитаси томонидан юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, хорижий юридик ва 
жисмоний шахсларга эркин сотувга қуйилиши лозим. 
ҳозирги кунда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан келиб тушадигин 
маблағларнинг бир қисми хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг ихтиёрида қолиши мумкин. 
Бунда хусусийлаштирилаётган корхоналар ушбу маблағлардан фақат техник жихатдан қайта 
жихозланиш, ишлаб чиқаришни янгилаш ва айланма маблағларни тўлдириш мақсадларида 
фойдаланиш мумкин. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган 
маблағлар уларнинг ихтиёрида қолдириладиган корхоналар ўзларига хизмат кўрсатадиган 
банкда махсус депозит ҳисоб рақамларини очади ва мазкур ҳисоб рақамларнинг 
реквизитларини Давлат мулки қумитасига тақдим этади. Давлат мулки қумитаси ва унинг 
ҳудудий бошқармаларининг махсус депозит ҳисоб рақамларига мулкни давлат тасарруфидан 
чиқариш ва хусусийлаштиришдан келиб тушган сумманинг 25 фоизи миқдоридаги маблағлар 
1999 йил 20 майдан кейин хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг махсус депозит ҳисоб 
рақамларига ўтказилди. 
Ушбу маблағларга қуйидагилар киради: 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


34 
- Давлат мулки қумитаси ва хусусийлаштирилаётган корхона ўртасидаги асосий қарз 
суммаси мажбуриятларни таққослаш ҳужжатига мувофиқ эмиссия проспектига биноан меҳнат 
жамоасининг улуши бўйича акцияларни сотишдан тушган маблағлар; 
- эмиссия проспектига мувофиқ эркин сотув улуши ва хорижий сармоядор улуши бўйича 
акцияларни сотишдан тушган маблағлар; 
- эмиссия проспектига мувофиқ белгиланган тартибда давлат улуши акцияларини 
сотишдан тушган маблағлар. 
Агар акциялар махсус давлат кредитидан фойдаланилган ҳолда ХИФларга сотилса, у 
ҳолда эмитент корхоналарнинг махсус депозит ҳисоб рақамларига қуйидаги маблағлар 
ўтказилади: 
- битимларни амалга ошириш вақтида ХИФлар томонидан бир марталик тулов 
кўринишида келиб тушган сумманинг бир қисми; 
- махсус давлат кредити кўринишида берилган сумманинг бир қисми (ХИФ томонидан 
кредит тўлиқ қатарилгандан кейин бир ой давомида). 
Акциялар пакетини эркин муомаладаги валютага сотишда битим суммасининг 25 фоизи 
Давлат мулки қумитаси томонидан чет эл валютаси томонидан Марказий банк белгилаган 
тартибда сотилганидан кейин хусусийлаштирилаётган корхонанинг ҳисоб рақамларига миллий 
валютада ўтказилиши лозим. 
Хусусийлаштирилаётган 
корхона 
унга 
давлат 
тасарруфидан 
чиқариш 
ва 
хусусийлаштиришдан келиб тушиши лозим бўлган маблағларни олишдан расмий тарзда воз 
кечиш мумкин. Бундай ҳолатда ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат 
бюджетига йўналтирилади. Давлатнинг ишончли вақиллари ҳамда давлат мулкини бошқаришга 
ишонч билдирилган шахслар ўзларининг ҳисоботларида бундай корхоналрнинг ихтиёрида 
қолдирилган хусусийлаштиришдан келиб тушган маблағлардан мақсадли фойдаланганлик 
ҳақидаги ахборотни ҳар чоракда тақдим этади. Бундан ташқари, кўрсатилган маблағлардан 
мақсадли фойдаланиш мониторинги ва уни назорат қилиш Молия вазирлиги томонидан амалга 
оширилади. Корхоналар томонидан уларнинг ихтиёрида қолдирилган маблағлардан мақсадсиз 
фойдаланганлик ҳоллари аниқланганда, Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари 
тегишли суммани ундириши ҳамда уларни республика бюджетининг даромад қисмига 
йўналтириши мумкин. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish