Машғулот охирида умумлаштирувчи якун чикариш керак.
Мактабда математикадан синфдан ташқари ишнинг асосий формаси
математика
тугарагидир. Мактабда математика тугараги булса, синфдан ташқари ишларнинг бошқа
хеч кайси шақли (математик олимпиада, математика кечаси утказиш ва математика
газетаси чикариш)
мумкин булмайди, чунки мактабда математика ишларини ташкил
киладиган активлар тугарак аъзоларидан иборат булади.
Тажриба кичик ёшдаги ўқувчилар билан 1-синфдан (II-чоракдан) бошлаб тугарак
машғулотларни ташкил қилиш ва утказиш мумкинлигини курсатмокда. Аммо одатда бу
ишни II-IV синф ўқувчилари билан утказилади.
Математика тугараги иши, уни тугри ташкил килганда ва уни тказиш
методикасидан тугри фойдаланганда, ўқувчиларда математикага кизикиш уйготиш ва бу
кизикишни
ривожлантириш, уларнинг билиш активлари ва математик кобилиятларини
ривожлантиришга имкон беради. Мустакил ишлаш кўникмаларини сингдиради, уз
кучларига ишончни, кийинчиликларини мустакил бартараф қилиш кобилиятини
тарбялайди. Болалар тугарак иш жараёнида узларининг математика жиҳатидан
усганликларини, янги билимлар ва малакалар олганликларини англаб етишлари катта
ахамиятига эга. Шу босдан утказиладиган мустакил ишлар натижаларини ўқувчиларнинг
умумий ва индивидуал муваффакиятларини таъкидлаган холда тула батафсил тахлил
қилиш керак.
Тугаракнинг баъзи машғулотларига ўқувчиларнинг ота-оналарини хам тақлиф
қилиш мумкин. Математик саволлар ва масалааларнинг турли-туманлигига карамай кичик
ёшдаги ўқувчилар билан утказиладиган тугарак машғулотлари мазмуни куйидаги асосий
талабларга жавоб бериши керак.
1. Режалаштирувчи материал дастур материали билан богланишга эга.
Бунда
хисоблаш амаллари каралаётган синф дастури талабларидан ортиб кетмайди,
хисоблашлар, масалалар ечиш, геометрик фигураларни ясашларга амалиёт билан назария
орасидаги богланиши таъминланиши керак.
2. Урганилаётган масалалар истикбол максадларга эга булиши, яъни ўқувчиларни
келажакда урганилиши назарда тутилган математик масалаларни, масалан: туплам,
функционал богланиш, алгебраик символика,
тенгламалар, графиклар улар ёрдамида
арифметик масалаларни ечиш ва хоказоларни урганишда тайёрлаиш максадларига эга
булиши мумкин.
3. Урганиладиган масалаларнинг мазмуни каралаётган ёшдаги болаларнинг
кучлари етадиган, уларда математикага мухаббат ва уни урганишга кизикиш уйготадиган
асосий таълим ва тарбиявий масалаларни хал қилиш имконини берадиган булиши керак.
Кийирок мисол ва масалалар ечиш, ўқувчилар тафаккурини, конкретдан абстрактка
утиш, зарур умумлаштиришларини кила олиш кобилиятларини ривожлантириш ва
хоказолар тугарак иши мазмунига киради. Кизикалилик характердига машклар,
арифметик фокуслар, «ажоийб» квадратлар, топишмоклар, кизикарли ўйинлар, шеърлапр
ва хоказолар катта урин олади. Шу билан бирга материални кизикарли булиши ягона
максад эмас
караладиган математик коидалар, конуниятлар ва бошқаларни чукуррок
тушунтиришга имкон беради.
Тугарак машғулотларида укитувчилар сухбатларига, тугарак аъзоларининг
чикишларига катта урин ажратилади, баъзи назарий материал укитувчилар сухбатларида
баён килинади, кизикарли математик масалалар берилади.
Математика тугарагида бир группа болаларнинг иштирок қилиш ва уларнинг
киладиган ишлари факат тугарак катнашчиларгина эмас, балки синфдошларнинг хаммаси
учун хам катта ахамиятга эгадир.
Тугарак аъзолари кушма тугарак тайёрлашда, экскурсия утказишда, математика
газетаси чикаришда, математика бурчаги ташкил қилишда, шунинг сингар ишларда
укитувчига ёрдам беради. Тугаракда укитувчилар масалалар ечиш билан биргаликда
арифмолитр ёки чутдан фойдаланиб, тез хисоблаш ва ер устида улчаш ишларини бажариш
малакаларини ҳосил киладилар.
Укитувчи тугарак аъзолари билан хафтада бир марта утказиладиган
машғулотларни олдиндан режалаштиради.
Тугарак машғулотларини 2-синфларда 30-35 минут, 3, 4-синфларда 35-40 минут
давомийлигида утказиш максадга мувофикдир.
Математик тугарак ишини режалаштиришда шуни хисобга олиш керакки, алохида
олинган машғулот куйилган масалалрни тула хал килмайди.
Хамма режалаштирилган
машғулотларнинг урганилиши назарда тутилган саволларнинг тула ишланмаси билан
биргаликдаги олдиндан уйлаб куйилган системаси зарур.
Шу муносабат билан ярим йилга ёки бирданига бир йилга мулжжалланган режа
тузиш керак. Бунда бутун материални шундай таксимлаш лозимки, ушу вактда дарсда
урганилаётган мавзулар билан боглик булсин. Машғулотларни утказишнинг бошида
режада узгаришлар, тулдиришлар киритилади.
Мавзуни бутун урганишни
кийинрок масалалрни ечиш, шунигдек топкирлик,
зийрақлик, диккат талаб килувчи масалаларни ечиш, кичик-кичик кизикарли саволларни
карш билан алмашлаб бориш фойдали.
Бошланғич синфларда куйидаги машғулотларни утказиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: