утказиш максадга мувофикдир. Одатда синфдан ташқари ишлар дейилганда купрок
иккинчи турдаги ишлар назарда тутилади ва улар асосан куйидаги максадларни кузлайди:
1. Ўқувчиларда математикака ва унинг тадбикларига кизикиш уйготиш;
2. Ўқувчиларнинг математикадан дастур
буйича билимларини кенгайтириш;
3. Математик фикрлаш маданиятини тарбиялаш;
4. Ўқувчиларни математикадан илмий-оммабоп адабиётлар билан ишлашга
ургатиш;
5. Ўқувчиларнинг математиканинг тарихий-илмий киммати хакидаги, математика
мактабининг дунё фани орасидаги роли хакидаги тасаввурларини кенгайтириш.
Бу максадларнинг бир кисми дарс пайтида амалга оширилади,
аммо дарс вакти
чегараланганидан, унинг анчагина кисмини синфдан ташқари машғулотларда амалга
оширишга тугри келади. Мактаб тажрибасида математикадан кичик ёшдаги ўқувчилар
билан бажариладиган синфдан ташқари ишларнинг куйидаги турлари учрайди:
1. Кизикарли математика соатлари ва минутлари;
2. Математик тугарақлар уюштириш;
3. Математика газетаси чикариш;
4. Экскурсия утказиш;
5. Математик бурчак ташкил қилиш;
6.
Математика кечалари утказиш;
7. Бошланғич мактабларда математика олимпиадаси утказиш.
Синфдан ташқари ишлар ташкил қилиш ва утказиш асосида куйидаги коидалар
ётади:
1. Синфдан ташқари машғулотлар ўқувчиларнинг дарсда оладиган билимларини,
малака ва кўникмаларни хисобга олган холда утказилади;
2. Синфдан ташқари иш ихтиёрийлик, ташаббускорлик принциплари ва
ўқувчиларнинг харакатлари асосида тузилади, хамда ўқувчиларнинг
индивидуал
талабларни каноатлаштириш максадида утказилади;
3. Синфдан ташқари машғулотлар утказилиш шақлига кура дарсларидан фарк
килади ва купинча кизикарлилик характерига эга булади.
Огзаки хисоб купинча синфдаги хамма ўқувчиларнинг «яна, яна» деган истақлари
билан утказилади. Ўқувчиларнинг талабига кура, дарсда бошланган ишларнинг давомини
дасрдан ташқари вактга кучириш мумкин. Ўқувчилар билан утказиладиган синфдан
ташқари машғулотларни олдин уларнинг талабига кура,
сунгра ечиладиган мисол,
масалалар, ўйин ва кизикишнинг ортиришга караб ойида икки марта системали утказиб
туриш мумкин.
Чунки дастурни бажаришда бундай кизикарли масалаларни ечиш, ўйинларни
ташкил қилиш, топишмоклар топиш, тез хисоблаш машғулотларни дарсда купрк
утказишга имконият йук.
Тажрибалар
бизни шу нарсага ишонтираки, ўқувчилар кизикарли математика
соатларида одатдаги дарсларга караганда, камрок чарчайдилар ва кутаринки рахбар
уринбосари билан ишлайдилар.
Бундай машғулотни ташкил қилиш ва жихозлаш кизикарли ва равшан булиши
керак. Бу масалалрда кизикарли математикага доир курсатма қуроллар санаш жадваллари,
фигураларни санаш, плакат формасидаги ўйинлар, стол устида уйналадиган ўйинлар,
лабиринтлар, картондаги
геометрик фигуралар ясаш, кроссвордлар ва бошқалар
ўқувчиларга катта ёрдам беради.
Машғулотларни утказишга кетадиган вакт уларга куйилган максадга караб
аникланади. Агар ўқувчилар билан учрашиш дасрдан кейин утказилса ва уз олдига бирор
ўйин билан танишиш максад килиб куйилган булса, бу холда бундай машғулотга
дастлабки пайтларда 10-15 минут вакт етарли булади. Ўқувчилар ўйин билан танишгандан
кейин, одатда улар купинча узлари ота-оналари, ака-укалари ва бошқалар билан хам
шундай ўйинни бажарадилар, яъни уларни хам жалб киладилар.
Машғулотлар
мураккаблашиб кетса, уни утказиш учун тахминан бир соат вакт
ажратиш мумкин. Материаллар хамма вакт ўқувчиларнинг хисоблаш малакаларининг
олишига мувофик килиб танланади, масалаларга келганда эса,
улар шу синф учун
программада курсатилган масалаларнинг куриниши ва типига караганда бошқачарок
булиши хам мумкин. Зийрақлик масалалари эса бу чегадан четга чикиши ва шунинг билан
бирга масала ечишни урганишга мувоффакиятли ёрдам бериши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: