Банк тизимини такомиллаштириш – ИҚтисодий ривожланишнинг асосий йўналиши сифатида


 Банк тизими инфратузилмасини янада ривожлантириш ва уларнинг



Download 1,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/24
Sana23.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#151096
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
Банк тизимини такомиллаштириш Лутфуллаев

3. Банк тизими инфратузилмасини янада ривожлантириш ва уларнинг 
капиталлашув даражасини оширишнинг ҳозирги ҳолати таҳлили 
Банк муассасаларининг аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар 
талабларига мос жойларда ташкил этилиши, уларнинг замонавий ахборот-
коммуникация ускуналари билан жиҳозланиши ҳамда сифатли фаолият 
кўрсатишининг йўлга қўйилганлиги банк хизматларига бўлган талабнинг 
тўлиқ қондириб борилишига хизмат қилмоқда. Хусусан, 2017 йилнинг 1 
январь ҳолатига кўра, республикамизда фаолият кўрсатаётган тижорат 
банклари сони 27 тани ташкил этиб, уларнинг 8 таси хусусий ва 5 таси чет эл 
капитали иштирокидаги тижорат банки ҳисобланади.
Жумладан, ҳудудларда кўрсатилаётган банк хизматлари кўламини 
ошириш ҳамда хусусий капитални банк тизимига жалб этишни янада 
кенгайтириш 
мақсадида 
2016 
йил 
октябрь 
ойида 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Ўзбекистон 
Республикасининг 
Марказий 
банки 
тўғрисида»ги Қонунининг 53-моддасига мувофиқ, Фарғона шаҳридаги 
«Мадад Инвест Банк» хусусий акциядорлик тижорат банкига банк 
операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди.
Бугунги кунда республика ҳудудларида тижорат банкларининг 855 та 
филиали фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, банк муассасаларини аҳоли зич 
жойлашган манзиллар ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудларига яқинлаштириш, 


21 
коммунал ва бошқа тўловларни тўлашлари учун янада қулайликлар яратиш 
мақсадида тижорат банкларининг 4 299 та мини-банки ва махсус кассалари 
ташкил этилган бўлиб, шуларнинг 2 221 таси қишлоқ жойларидаги аҳолига, 
айниқса, фермер хўжаликларига сифатли банк хизматларини кўрсатиб 
келмоқда.
Бундан ташқари, бозорлар ҳудудида нақд пул тушумларини, бозор 
хизматлари ҳамда бошқа тўловларни қабул қилувчи 537 та махсус кассалар, 
шунингдек, аҳолидан коммунал ва бошқа мажбурий тўловларни бевосита 
аҳоли яшаш жойларига бориб қабул қилувчи 506 та ихтисослаштирилган 
кўчма кассалар фаолият юритмоқда.
Шу билан бирга, банк-молия тизимига хизмат кўрсатувчи Кредит 
ахбороти миллий институти, «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит 
бюроси масъулияти чекланган жамияти ва «Гаров реестри» давлат унитар 
корхонаси каби муассасаларнинг фаолияти ривожланиб, уларнинг кредит 
бозорини ривожлантиришдаги роли ҳамда аҳамияти тобора ошиб бормоқда.
Банк 
пластик 
карточкалари 
муомаласини 
кенгайтириш 
ва 
такомиллаштириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 
2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, уларнинг умумий сони 2016 йилнинг 
бошига нисбатан 3,2 млн.тага ортиб, 19,5 млн. донадан ошди (4-расм).
Барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг тўлов терминаллари 
билан жиҳозланганлиги, уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида 
сервис хизматларининг ташкил этилганлиги, барча турдаги товарлар ва 
кўрсатиладиган хизматлар ҳақини тўлашни пластик карточкалар орқали 
чекловларсиз амалга оширишнинг йўлга қўйилганлиги ушбу тўлов 
воситасининг жозибадорлигини таъминламоқда.
Шунингдек, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида 
ўрнатилган тўлов терминаллари сони йил бошига нисбатан қарийб 26 
мингтага ортиб, 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, 209 минг донадан ошди (5-
расм).


22 

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish