1. Банк тизимининг моҳияти ва таркибий қисмлари
Банклар ҳозирги замон иқтисодиётининг энг муҳим молиявий
унсурларидан бўлиб, уларнинг вужудга келиши нисбатан узоқ даврларни ўз
ичига олади.Асосан банкларнинг пайдо бўлишитовар-пулмуносабатларининг
ривожланиши билан боғлиқ ҳисобланади. Товар-пул муносабатларининг
вужудга келиши ва ривожланиб бориши барча ижтимоий-иқтисодий
тизимларда банкларнинг ҳам мавжуд бўлишини тақозо этади.
Банк сўзи итальянча «bancо» сўзидан олинган бўлиб, «стол», «пул
алмаштирувчи стол» деган маъноларни англатади. Ўрта асрларда маълум
кишилар томонидан турли давлатлар пулларини ёки йирик пул бирликларини
майдаларигаалмаштириб беришасосида банклар пайдобўлган. Кейинчалик
улар томонидан ўз бўш турган маблағларидан фойда олиш мақсадида
вақтинча фойдаланишга қарз сифатида берилишимазкур пул алмаштирувчи
пулдорларнинг банкирларга айланишига олиб келган.
Банк тарихан биринчи марта 1694 йилда Англияда акционерлик-
эмиссия банки шаклида ташкил топиб, унга давлат томонидан банкнотлар
чиқаришга рухсат берилди. Кейинчалик саноат ривожланиши натижасида
банклар бошқа мамлакатларда ҳам ташкил топиб борди. Айниқса, натурал
хўжалик муносабатларининг тугаши ва савдо-сотиқ муносабатларининг
ривожланиши
пуллик
ҳисоб-китоблар
олиб
боришга,
кредитнинг
ривожланишига туртки берди. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ёлланма
меҳнатга бўлган эҳтиёжни ошириб, пул шаклидаги иш ҳақининг тўланиши,
доимий пул айланишини юзага келтирди. Натижада пул айланишини банк
томонидан бошқариш зарурати вужудга келди. Шундай қилиб, банклар
маблағларни жамлаш ва тақсимлаш орқали ссуда капитали ҳаракатини
бошқара бошлади. Ссуда капитали эгасидан фарқли ўлароқ, банкир
тадбиркор сифатида ўз иш фаолиятини олиб боради, яъни, ссуда капиталисти
асосан ўзининг бўш капиталини карзга берса, банкирлар асосан четдан жалб
килинган маблағларга таянади. Ссудага маблағ берувчи пулдорнинг
даромади ссуда фоизи бўлса, банкирнинг даромади банк фойдаси
6
ҳисобланади. Банклар корхона, ташкилот, давлат муассасалари ва аҳолининг
бўш пулларини жалб қилиш орқали катта ҳажмдаги капитални ўз қўлларида
жамлайдилар ва даромад келтирувчи капитал ҳаракатини бошқариб
борадилар. Банкларнинг йириклашуви ва улар фаолиятининг такомиллашуви
уларнинг махсус корхоналар – кредит муассасаларига айланишига олиб
келади.
Шундай қилиб, банк фаолияти иқтисодиётда мавжуд бўлган бўш пул
маблағларни жалб қилиш ва ссуда капиталини таксимлашни ўз ичига олади.
Банк ўз фаолияти давомида маълум даромадга эга бўлади. Бу даромад банк
жалб қилган ресурсларга тўлайдиган фоиз билан жойлаштирган ресурслар
бўйича оладиган фоиз ўртасидаги фарқ, яъни маржадан иборат бўлади.
Банкларнинг моҳияти бугунги кунга қадар тўлиқ ўзгариб кетди.Бунинг
асосий сабаби банклар томонидан амалга оширилаётган ва улар бажарадиган
вазифаларнинг ҳамда операцияларнинг замон талабига мос равишда кундан
кунга ўзгариб туриши ва ривожланиб бораётганлигидадир. Мазкур соҳа
моҳиятини тўлиқ очиб бериш учун энг аввало банк, банк тизими ва унинг
таркиби тўғрисидаги таъриф ва қоидаларни кўриб чиқиш мақсадга
мувофиқдир.
Банклар вужудга келганпайтдан то бугунги кунга қадар жуда узоқ
тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ҳозирги замон иқтисодий адабиётларда
банкларни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан корхона ва ташкилотларга
қиёсланилади.
Жумладан,
банк
ва
бошқа
корхона(ташкилот)лар
фаолиятининг ўхшашлик жиҳатларини қуйидаги жадвал орқали кўриш
мумкин (1-жадвал).
Ҳозирда «Иқтисодиёт назарияси» бўйича дарслик ва ўқув
қўлланмаларда «банк» атамасининг таърифи турлича талқин этилади. Бу
таърифларнинг тадқиқи ва таҳлили асосида биз қуйидаги жадвални ишлаб
чиқишга муваффақ бўлдик (2-жадвал).
7
Do'stlaringiz bilan baham: |