Банк тизимини такомиллаштириш – ИҚтисодий ривожланишнинг асосий йўналиши сифатида


-расм. Ҳозирги замон банк тизимининг турли иқтисодий субъектлар билан алоқаси



Download 1,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/24
Sana23.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#151096
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Банк тизимини такомиллаштириш Лутфуллаев

2-расм. Ҳозирги замон банк тизимининг турли иқтисодий субъектлар билан алоқаси
16
 
16
Чизма муаллиф томонидан тузилган. 
Корхона ва 
ташкилотлар 
Банк тизими 
Товарлар ва хизматлар 
бозори 
 
Давлат 
ҳисоб-китоблар 
товар ва хизматлар 
Иш ҳақи 
нақд пуллар 
фойда 
корхоналар билан 
ҳисоб-китоблар 
солиқлар 
солиқлар 
маблағлар 
(давлат бюджети) 
Хом ашё бозори 
Валюта
бозори 
Уй
хўжалиги 
Қимматли 
қоғозлар бозори 
Қимматли қоғозлар 
солиқлар 
маош, омонат, кредит 
тўлов, пул маблағлари 
ҳисоб-китоблар 
сотувдан
тушум 
товар ва хизматлар 
товар ва хизматлар учун тўловлар 


14 
беради. Ҳозирги замон банк тизимининг вазифалари ва амал қилиш 
тамойилларини кўриб чиқиш унинг иқтисодий моҳиятини янада кенгроқ 
очиб беришга имкон яратади.
2. Марказий банк – банк тизимининг асосий бўғини сифатида 
Узоқ йиллар мобайнида тижорат банклари ва эмиссия банкларининг 
вазифалари қўшилиб кетди. Натижада дастлаб банкнотларни эмиссия қилиш 
давлатнинг махсус қонуний далолатномалари билан қўллаб-қувватланадиган 
банклар қўлида ушлаб турилиб, кейинчалик эса улар орасидан йирикларини 
ажратиб, сўнг эмиссия чиқариш ҳуқуқи берилди. Бу эса пировардида алоҳида 
марказий эмиссион банклар деб номланувчи банкларнинг пайдо бўлишига 
олиб келди.
Марказий банк одатда давлат банки ҳисобланади. Бунинг мазмуни 
шундан иборатки, биринчидан, кўпчилик мамлакатларда давлат банки ягона 
марказий банкдан иборат бўлиб, у ўтказадиган сиёсат тартиблари юқори 
давлат органлари томонидан ўрнатилади. Иккинчидан, Марказий банк 
тижорат банклари ва жамғарма муассасаларидан маблағларни қабул қилиб, 
уларга кредит беради. Хусусан, шу сабабга кўра марказий банк “банклар 
банки” дейилади. Учинчидан, Марказий банк фақат фойда олишга интилиб 
фаолият қилмайди, давлатнинг бутун иқтисодиёт ҳолатини яхшилаш 
сиёсатини амалга оширади ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишга 
кўмаклашади. 
Мамлакатнинг Марказий банки – шу давлат банк тизимининг асосий
қисми бўлиб ҳисобланади. Марказий банк биринчи ўринда давлат ва 
иқтисодиёт ўртасида воситачи бўлиб хизмат қилади, бироқ у ўз олдига фойда 
олишни мақсад қилиб қўймайди. 
Марказий банк қуйидаги кўплаб хилма-хил вазифаларни бажаради: 
1) мамлакат кредит молия-тизимининг барқарорлигини таъминлайди; 
2) бошқа банк муассасаларининг мажбурий заҳираларини сақлайди. Бу 
заҳиралар пул таклифини бошқариш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. 


15 
Марказий банк мамлакатнинг расмий олтин-валюта заҳираларини сақлаш 
вазифасини ҳам бажаради. 
2) чекларни қайд (инкассация) қилиш механизмини таъминлайди ва 
банклараро ҳисоб-китобларни амалга оширади, уларга кредитлар беради. 
3) давлатнинг монетар сиёсатини амалга оширади. Монетар сиёсатнинг 
асосий мақсади инфляцияни паст даражада ушлаб туриш ва сўмнинг 
барқарор айирбошлаш курсини таъминлашдан иборат. Мазкур вазифалар 
макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишни 
рағбатлантиришга йўналтирилган умумиқтисодий сиёсат билан узвий 
боғлангандир. 
4) барча банклар фаолиятини уйғунлаштиради ва улар устидан назоратни 
амалга оширади. 
5) халқаро валюта бозорларида миллий валюталарни айирбошлайди. 
6) пул таклифи устидан назорат қилиш маъсулиятини олади, миллий 
валютани муомалага чиқаради. Иқтисодиётнинг эҳтиёжларига мос равишда 
пул муомаласини тартибга солади. 
Турли иқтисодий адабиётларда ва ўқув дарсликларида Марказий банк 
вазифалари турлича талқин қилинади. Жумладан В.М.Усоскинининг фикрига 
кўра Марказий банк қуйидаги вазифаларни бажаради: 
- кредит пуллари эмиссияси; 
- банклар учун ва бошқа кредит ташкилотлари учун турли хизматларни 
амалга ошириш; 
- хукуматнинг молиявий агенти вазифаси; 
- марказлашган олтин-валюта захираларини сақлаш; 
- пул-кредит сиёсати тадбирларини ўтказиш ва ҳ.к. 
Марказий банкларнинг асосий мижозлари бўлиб тижорат банклари 
ҳисобланганлиги учун улар “банкларнинг банки” деб ҳам юритилади. 
Марказий банклар ўзларининг жорий рақамларида тижорат банкларининг 
пул маблағларини акс эттирадилар, уларнинг нақд пулларини тўлдиришга 
боғлиқ операцияларни амалга оширадилар, тижорат банкларига кредитлар 


16 
берадилар. Шу билан улар очиқ бозордаги операциялар ва девиз 
операцияларини ҳам амалга оширадилар, давлатнинг қимматли қоғозларини 
сотиш ва сотиб олиш, хорижий валюталарни ҳамда миллий валюта 
курсларини ушлаб туриш мақсадида сотиш ва сотиб олиш билан 
шуғулланадилар. 
Умуман 
олганда 
Марказий 
банклар 
томонидан 
бажариладиган барча операциялар қуйидаги тўрт гуруҳга бўлинади: 
- банкнотларнинг монопол эмиссияси. Марказий банкларга давлат 
вакили сифатида қонуний тарзда банкнотларни монопол равишда эмиссия 
қилиш бириктирилган. Таъкидлаш керакки, саноати ривожланган 
мамлакатларда банкнотлар пул массасининг сезиларсиз қисмини ташкил 
этганлиги сабабли Марказий банкнинг монопол эмиссия вазифаси нисбатан 
аҳамиятсиз ҳисобланади. Бироқ банкнотларни муомалага чиқариш вазифаси 
мамлакатдаги пул захираларини ташкил қилувчи, чакана пул муомаласини 
нақд банкнотлар билан таъминлаш ва кредит тизимини ликвидлилигини 
таъминлаш воситаси ҳисобланади. Бу вазифалар нақд пул муомаласи улуши 
сезиларли бўлган мамлакатларда катта аҳамиятга эгадир. 
- банклар банки сифатидаги фаолият. Марказий банкнинг асосий 
мижозлари тижорат банклари ҳисобланиб, у тижорат банкларининг 
мажбурий захира талаблари шаклидаги пул маблағларини сақлайди, 
уларнинг кредиторлари сифатида иштирок этади, тижорат банкларининг 
Марказий банкда очадиган ҳисоб варақлари орқали мамлакат миқёсида нақд 
пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширади, банклар ва бошқа кредит 
институтлари устидан назоратни олиб боради.
- ҳукумат банкири сифатидаги фаолият. Капиталидаги мулк шаклидан 
қатъий назар Марказий банк давлат билан узвий боғлиқдир. Ҳукумат 
банкири сифатида Марказий банк ҳукумат хазиначиси, кредитори, вакили ва 
молиявий маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб боради. Бунда Марказий 
банк ҳукумат ташкилотлари ва корхоналарнинг ҳисоб рақамларини юритади, 
солиқлари ва бошқа тушумларни йиғади, тўловларни, шунингдек, давлат 
бюджетининг касса ижросини амалга оширади.


17 
Ҳукуматнинг кредитори сифатида Марказий банк янги давлат 
заёмларини муомалага чиқариш, жойлаштириш, ўзининг портфелини 
тўлдириш учун давлат қоғозларини сотиб олиш, хукуматга ғазна 
кредитларини бериш билан шуғулланади. 
Давлат бюджетининг тақчиллиги шароитида кўпгина мамлакатларда 
Марказий банкнинг ҳукуматга кредит бериш ва давлат қарзини бошқариш 
вазифалари кучаяди. Марказий банк давлат қарзини бошқариш учун турли 
усуллар, масалан, давлат мажбуриятлари курсларига таъсир кўрсатиш 
мақсадида уларни сотиш ва сотиб олиш, турли йўллар билан хусусий 
инвесторлар учун уларнинг жозибадорлигини ошириш кабилардан 
фойдаланади. 
- пул-кредит тизимини тартибга солиш ва банк назоратини амалга 
ошириш. Давлатнинг вакили сифатида Марказий банк мамлакатнинг олтин-
валюта захираларидан фойдаланади, миллий пул бирлиги курсини ушлаб 
туриш учун валюта бозорларида валюта интервенцияси каби воситалардан 
фойдаланади. Марказий банк халқаро валюта-кредит ташкилотларда ўз 
мамлакати номидан қатнашади. 
Марказий 
банкнинг 
пул-кредит 
сиёсати 
умумиқтисодий 
инфратузилмаларни тартибга солишнинг, бозор конъюнктурасини юқори 
даражада ушлаб туриш, бандликка таъсир ўтказиш, инқирозли тушумларни 
олдини олишнинг ажралмас қисми сифатида намоён бўлади. Пул-кредит 
сиёсати муомаладаги пул маблағлари миқдорини, банк кредитлари ҳажмини, 
фоиз ставкаларини, валюта курсларини, тўлов балансини ва ўз навбатида 
бевосита мамлакат иқтисодиёти ҳолатини ўзгартириш учун йўналтирилган 
тадбирлар мажмуасидир. 
Марказий банк пул-кредит сиёсатининг усуллари 2 гуруҳга бўлинади 
(3-расм): 
1) умумий усуллар – мамлакатдан кредит муносабатлар ҳолатига 
умумий таъсир кўрсатади; 


18 
2) селектив усуллар – алоҳида олинган кредит турларига таъсир 
кўрсатиш, алоҳида корхона ҳамда тармоқларни кредитлаш учун 
йўналтирилади. 

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish