усули. Мен бу усуллар тарафдори эмасман, бироқ улар мавжуд ва ишлайди, шунинг
учун бу усуллар тўғрисида тўхталиб ўтиш жоиз.
3. Фитна ва шаблонни бузиш усуллари – бизнинг сўзларимиз котиб фикрлашига мос
келмайди, унинг “дастури” ишламайди ва у бизни ўтказиб юборади.
Котиб орқали ўтишнинг биринчи ҳалол усули – бу олдиндан ҚҚҚШ исмини билиш. Бу
шунчалар осонки, кўпчилик буни бажармайди! Исмни билиш – ҚҚҚШ билан алоқа
қилишнинг асосий калитларидан бири!
Исмни билишнинг бир нечта оддий усуллари мавжуд.
1-усул: Тайёрланиш. Қўнғироққа тайёрланиш вақтида компания сайти, ёки компания
ҳақидаги янгиликлар ёки ОАВда ҚҚҚШ исмини билиш мумкин.
2-усул: Ҳамкасблар қўнғироғи ёки иккита қўнғироқ усули. Ҳамкасбингиз сизнинг
рақамингиздан биринчи бўлиб қўнғироқ қилади, ҚҚҚШ исмини билиб олади, уни сизга
беради ва сиз ҚҚҚШ исмидан фойдаланиб ўз қўнғироғингизни амалга оширасиз. Айтмоқчи,
ҳамкасбингиз қўнғироқни максимал даражада сифатли амалга ошириш ва уни ҚҚҚШ билан
кутилмаганда боғлашса суҳбатни якунлашга тайёр бўлиши керак. Ҳамкасбингиз қўнғироғи
стандарт шаклда бўлади:
- Хайрли кун! Игорь Сталеваров, “Юникстрим” компанияси. Марҳамат қилиб,
директор билан боғласангиз.
- Қандай масалада?
- Ҳамкорлик масаласида. Биз сизга маҳсулотимизни етказиб бермоқчи эдик.
- Имейлга маълумот жўнатинг.
- Ҳа, яхши, мен ёзиб олишга тайёрман! (имейлни ёзиб олади).
- Директорнинг исми нима? Мен маълумот унга эканлиги тўғрисида белги қўяман.
(Ёки хатни кимни номига жўнатиш керак?)
- Андрей Иванович Ипатов. (исмни ёзиб олади).
- Катта раҳмат! Мен натижасини билиш учун қачон қайта қўнғироқ қилсам бўлади?
- Жума куни 14:00дан кейин қўнғироқ қилинг.
- Ҳа, яхши! Саломат бўлинг!
Шундай қилиб, ҳамкасбингиз директорни исмини билди, энди икки соатдан сўнг сиз
қўнғироқ қилишингиз мумкин. Албатта, ҳамкасбингиз сиз қўнғироқ қилганингизда котибада
шубҳа уйғонмаслиги учун бошқа компания номини ўйлаб топиши керак бўлади. Баъзида
тажрибал ёрдамчи “Директорнинг исми нима? Кимни номига хат жўнатиш керак?” саволига
“Компания номини ёзинг. Барибир менга келади.” деб жавоб беришади. Бундай вазиятда
сизнинг уринишингиз иш бермайди.
3-усул: Участка нозири қўнғироғи. Бундай ҳолат, албатта манипуляция ҳисобланади.
Сиз сайтдан компаниянинг юридик манзилини кўрасиз, компания жойлашган туман нозири
номидан қўнғироқ қиласиз ва ҚҚҚШ исмини биласиз. Шундай бўлганки, мамлакатимизда
аксарият одамлар ҳуқуқ-тартибот органларига бир оз қўрқув билан қарашади ва аввал уларни
саволларига жавоб бериб, кейин негалигини ўйлашади. Котиба ҳам кўп ҳолларда бундан
мустасно эмас. Асосийси, сиз ҚҚҚШ исмини билишингиз керак ва олдиндан директор учун
исталган исм-фамилияни ўйлашиз керак. Қўнғироқ қисқа бўлади, ўта жиддийлик билан,
бефарқ оҳангда, ортиқча сўзларсиз, ҳиссиётларсиз ва одатий кишилар қўллайдиган илтифотли
сўзлар билан:
- Туман нозири Гордеев! Директорингиз исм-фамилиясини айтсангиз (танаффус),
Лешинский Сергейми? (танаффус).
- Йўқ. Ипатов Андрей Иванович. (сергалик билан).
- Аҳа, Ипатов Андрей Иванович. Рахмат. (гўшакни қўяди).
Аксарият ҳолларда котиба ўйламасдан ҚҚҚШ исмини айтади. Шу ўринда нозирга
“ёрдам” сифатида мурожаат қилдингизми яна бевосита рақамини ҳам сўраш мумкин.
4-усул. Солиқ инспекторининг қўнғироғи. Усул хадди аввалгисидай тўла қайтарилади,
лекин солиқ хизмати инспектори номидан қилинади.
- .. тумани солиқ инспектори Гордеев. Бу “Юникстрим” МЧЖ, тўғрими?
- Ҳа... Нега эди?..
- Реквизитларни текширяпмиз: сиз “Юникстрим” МЧЖ, юридик манзил: 5-
Столбовая кўчаси 7, ва ҳозир компания директори Лешинскиц Сергей
Ивановичми? (исталган исм-фамилияни айтиш мумкин)
- Йўўқ. (ёки ўзи шу заҳоти тўғри исм-фамилияни айтади).
- Демак тўғрилаш керак. Унда ким?
- Ипатов Андрей Иванович. (сергаклик билан)
- Демак, И-па-тов Анд-рей Ива-но-вич. Телефон рақами ўзгармаганми?
- Ҳа.
- Рақамни такрорланг, мен текшираман.
- 723... (котиба айтади)
- Ҳа ҳаммаси тўғри. Раҳмат!
5-усул. Котибангиз қўнғироғи. Бу қўнғироқни шеригингиз ёрдамида қилиш қулайроқ.
Ҳамкасбингиз сизни қизиқтирган компанига сизнинг шахсий котибангиз номидан қўнғироқ
қилиши лозим. Шундай қилиб, сизнинг мавқеингиз унинг раҳбари билан бирдаражада бўлади,
“котибангизга” эса ҳамкасби илан келишиш анча осон бўлади. У ҚҚҚШ исмини билиши ва
сизнинг учрашувингиз ҳақида келишиши мумкин. Шунингдек, агар сизга керак бўлса унинг
раҳбарига сиз қўнғироқ қиладиган вақтини ҳам келишиши мумкин. Кутилган қўнғироқ совуқ
қўнғироқ бўлмайди!
Бу қуйидагича шаклда бўлиши мумкин:
- Хайрли кун, “Юникстрим” компанияси, директор ёрдамчиси Иванова Светлана.
Мен раҳбарларимиз учрашуви тўғрисида келишмоқчи эдим (алоқа тўғрисида).
Буни қачонга белгилаш қулай?
- Салом!.. Сиз кимсиз ва қандай масалада учрашув белгиламоқчисиз?
- Мен
“Юникстрим”
компанияси
директориСергей
Владимировични
ёрдамчилариман, биз баъзи лойиҳаларни сизлар билан ҳамкорликда қилишни
режалаштиряпмиз ва менинг директорим менга сизнинг директорингиз билан
учрашув белгилашни топширди, қачонга белгиласак қулай бўлади? Сергей
Владимировичда, масалан, эртага куннинг иккинчи ярмида вақт бор. Сизлардачи?
- Хўўўш. Қарайчи. 16:00да бўлади. Сизни ким деб қайд этай?
- “Юникстрим”, Сергей Никифоров. Айтмоқчи, директорингизнинг исмлари нима?
- Ипатов Андрей иванович.
- Хўш, Ипатов Андрей Иванович. Яхши. Демак, эртага Сергей 16:00да боради. -
Саломат бўлинг.
Албатта, сиз мутлақо ишонч билан гапиришингиз керак, чунки агар сиз (ёки
ҳамкасбингиз) ҳақиқатдан ҳам ёрдамчи бўлгангизда уланишда ҳар қандай масалада
иккиланмаслигингиз керак.
“Биз сиз билан баъзи лойиҳаларни ишлашни режалаштиряпмиз” жумласи қандай
ишлашини таъкидлаш муҳим. Бу биз алдамаганимизда котиба ўзи ҳал қиладиган вазият
бўлиб, бунда биз шу лаҳзалардан ҳамкорликни бошлаймиз. Ҳеч бўлмаса, у шундай қарор
қилиши мумкин, чунки жумла ҳозирги замонда – “режалаштиряпмиз”, ва ноаниқ “баъзи
лойиҳалар” деб айтилди. Бу жуда таъсирли эшитилади.
6-усул: Учинчи шахсга тўғридан-тўғри қўнғироқ. Бу усул тайёрланишга асосланган.
Сиз салоҳиятли харидор сайтини ўрганганингизда баъзи ходимларнинг исм-фамилияси,
шунингдек, телефон рақамларини аниқлайсиз. Сиз уларнинг бирига қўнғироқ қилишингиз,
сўзлашишингиз ва директор исмини, “3- шахсдан” тавсия олишингиз, балки ҚҚҚШга
чиқишингиз мумкин:
- Сергей Иванович?
- Ҳа!
- Сергей Иванович, хайрли кун, менинг исмим Никифоров Сергей, “Юникстрим”
компаниясиданман. Мен сизларда харидлар билан шуғулланадиган кишини
қидиряпман, сайтингизга қарадим ва бу балки сиз деган қарорга келдим
(танаффус).
- Йўўқ, бу менимча қандайдир хатолик...
- Сергей Иванович, марҳамат қилиб менга ёрдам берсангиз, сизларда ким харидлар
масаласи билан шуғулланади. Биз сизлар билан ишлашни режалаштиряпмиз ва
мен ҳозир айрим саволларни аниқлаштириб олишим керак.
Эслатиб ўтамиз, учинчи шахсга ҳеч қандай масъулият юкланмайди ва агар биз дўстона
муносабатда бўлсак, маълумот олишимизга ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди.
- Бу Андрей Николаевич, тижорий директор, у қарор қабул қилади, кейин эса
менежерлар техник масалалар билан шуғулланишади.
- Тушунарли: Андрей Николаевич. Фамилияси нима?
- Харламов.
- Хар-ла-мов. У билан қандай боғланишим мумкин?
- Хўш. Ҳозир айтаман... 975 31 10, сиз Андрей Николаевич котибасига тушасиз.
- Тушунарли, раҳмат, Сергей Иванович! Мен сиз тавсия қилганингизни айтсам
бўладими?
- Бемалол.
- Айтмоқчи, котибанинг исми нима?
- Альбина.
- Катта раҳмат, Сергей Иванович!
Шундай қилиб биз ҚҚҚШ ва котиба исмини билиб олдик, шунингдек, Альбина билан
мулоқот қилишга ёрдам берадиган сохта маслаҳат ҳам олдик. Баъзида учини шахснинг ўзи
сизни тўғридан-тўғри ҚҚҚШ билан улаши мумкин. Шунда қуйидаги жумлани айтиш
мақсадга мувофиқ:
- Тушунарли: Андрей Николаевич. Фамилияси қандай?
- Харламов.
- Хар-ла-мов. Сергей Иванович, сиз мени Андрей Николаевич билан улай оласизми?
Албатта, учинчи шахс сизни улаб еришига 100 фоизли кафолат йўқ, лекин совуқ
қўнғироқларда фаол савдо каби барча имкониятлардан фойдаланиш муҳим. Статистика
қоидасини ҳеч ким бекор қилмаган!
Do'stlaringiz bilan baham: |