32 БОБ
КОТИБА ОРҚАЛИ ЎТИШНИНГ БОШҚА УСУЛЛАРИ
Аввалги бобда ҚҚҚШ исмини билишнинг олтита усулини ўргандик, улардан учтаси
бир вақтнинг ўзида котиба орқали ўтиш йўли ҳисобланади:
1. ҚҚҚШ исми.
2. Учинчи шахсга тўғридан-тўғри қўнғироқ қилиш.
3. “Котибангиз” қўнғироғи.
Мавзуни давом эттирамиз ва бошқа усулларни қараб чиқамиз. “Ҳалол” усуллардан
бошлаймиз:
4. Учинчи шахсни сўраш – “Учинчи шахсга бевосита қўнғироқ қилиш”нинг бир
усули.
5. Таваккал ички рақамни билиш.
6. Иш куни тугагандан кейинги қўнғироқ.
7. Қийин савол.
Алдов ва манипуляция элементлари билан усуллар.
8. “Унга айтиб қўйсангиз”.
9. “У билади”.
10. “Менга сиздан қўнғироқ қилишди”.
“Учинчи шахсни сўраш” тўртинчи усул
Биз қўнғироқ қилмоқчи бўлган компания сайтида ходимлар исми келтирилган бўлиб,
лекин уларнинг телефон рақамлари кўрсатилмаган бўлса, биз асосий рақамга қўнғироқ қилиб
рўйхатдаги исталган фамилия билан боғлашларини сўрашимиз мумкин. Бунда суҳбатни
классик усулда бошлашдан фойдаланамиз:
- Хайрли кун! Серегй Никифоров, “Юникстрим” компанияси. Марҳамат қилиб,
Иванов Андрей Иванович билан боғласангиз!
- Ҳа, улаяпман (бизни шу заҳоти улаб берганларига сабаб Иванов ҚҚҚШ эмас ва биз
уни исмини айтдик).
Кейин эса худди “Учинчи шахсга тўғридан-тўғри қўнғироқ қилиш” усули каби:
-
Андрей Иванович, менинг исмим Никифоров Сергей, “Юникстрим” компанияси.
Мен сизларда харидлар билан ишлайдиган ходимни қидиряпман. Сайтларингизда
маълумотларни қараб чиқдим ва балки бу сиз бўлсангиз керак, деб ўйладим
(танаффус).
Кейин эса аввалроқ 6-усулда тасвирлангани каби давом этади.
“ТАВАККАЛ ИЧКИ РАҚАМНИ ТЕРИШ” - БЕШИНЧИ УСУЛ (ҲАЛОЛ)
Агар компанияда ички АТС бор бўлса, гўшакда одатдаги оператор матнини эшитамиз:
“Агар абонентнинг ички рақамини билсангиз, унга товушли режимда теринг ёки оператор
жавобини кутинг...”. Жуда камчилик таваккалига исталган рақамни териш ва агар улана
олсангиз узр сўраб, балки бироз ҳазил қилиб, кейин керакли одам билан боғланишни сўраш
мумкинлигини билади. Янглишмай “ставка қилиш” учун қўшимча рақамлар сонини компания
сайтида кўриш мумкин. Исталган рақамни теринг, уринишлар сони чекланмаган! Агар улана
олсангиз қуйидаги тартибда суҳбатлашиш мумкин:
- Эшитаман?
- Хайрли кун,
Сергей Никифоров, “Юникстрим” компанияси. Марҳамат қилиб
айтсангиз, сизларда ким харидлар масаласи билан шуғулланади, ким билан
гаплашишим мумкин?
- Сиз керакли бўлимга қўнғироқ қилмадингиз (ёки шунга ўхшаш гап).
- Биласизми, мен учинчи марта рақамларни теряпман, ички АТС шундай ишлайди
шекилли, сизга тушиб қолдим. Мен қайси бўлимга тушдим, сир бўлмаса агар?
- Бухгалтерияга (савдо бўлими, маркетинг ва ҳоказо).
- Яна бир марта! Сизга қандай мурожаат қилсам бўлади?
- Олег Борисович.
- Хурсандман Олег Борисович! Ўзимни
яна бир бор таништирай, Сергей
Никифоров. Олег Борисович, менга ёрдам беролмайсизми,
харидлар билан ким
шуғулланади? Сиз компаниянгизда ҳаммани танийсизку...
- Сиз Андрей Николаевичга мурожаат қилишингиз керак, тижорий директор, у
бундай масалалар билан шуғулланади.
-
Тушунарли, Андрей Николаевичнинг фамилияси нима?
- Харламов.
- Хар-ла-мов. У билан қандай боғланишим мумкин? Балки сиз мени унга боғларсиз?
- Хўш. Ҳозир айтаман... 975 31 10, сиз Андрей Николаевичнинг котибасига тушасиз.
- Тушунарли, рахмат, Олег Борисович! Мен улар билан боғланишни сиз маслаҳат -
берганингизни айтсам бўладими?
- Айтаверинг.
- Айтмоқчи, котибанинг исми нима?
- Галина, менимча.
- Катта раҳмат, Олег Борисович, ёрдам учун! Кунингиз хайрли бўлсин!
Скрипт “Учинчи шахсга тўғридан-тўғри қўнғироқ қилиш” вазияти билан бир хил.
Асосий лаҳзаларга диққат қилинг.
1. Бутун суҳбат “қамраб олиш” қоидаси асосида тузилган – Сергей Никифоровнинг
барча жумлалари савол билан тугаган: у мулоқотнинг ҳар бир қисмини ёпяпти.
Бунда сизнинг нутқингиз хотиржам ва ишончли бўлиши муҳим. Доимий қамраб
олиш барча имкониятлардан фойдаланишга кўмаклашади.
2. Сергей суҳбатдошнинг икки оғиз сўзидан кейин “исм билан мурожаат қилиш”
қоидаси бўйича танишди.
3. Сергей мўъжизавий илтимос “менга ёрдам берсангиз, илтимос”
жумласидан
фойдаланди – телефон орқали суҳбатда 90% ҳолатда бу жумла одамларда ёрдам
бериш истагини уйғотади. Асосийси уни самимий айтиш керак.
4. Сергей қўнғироқ мақсадларини бажармоқда: исм, фамилия, телефон рақамини
билди, маслаҳат олди, шунингдек, котибанинг телефон рақамини ҳам!
Шундай қилиб ҚҚҚШ рақами деярли 100% кафолатланади.
Do'stlaringiz bilan baham: