Машғулот. 40А-топшириқ. Масофавий шерик топинг ва телефон алоқасидан
фойдаланиб скриптни 33 марта ишланг.
Ундан скриптга риоя қилишни ва шахсий матнларни ўйлаб топмаслигини сўранг.
Энди
“Маълумотни почтага (e-mail) жўнатинг” вариантини кўриб чиқамиз.
Албтта, имейлларни жўнатиш бизнинг мақсадимиз эмас, бизга учрашув керак. Лекин
суҳбат шу йўналишда кетгандан сўнг, алоқани улашга мажбурлаш керак эмас. Котиба орқали
ўтиш усули, шубҳасиз, мавжуд, мен уни шунчаки – “чиқиб кетиш”, деб атайман.
Вазиятдан шахсий фойдангизга ҚҚҚШ исмини билиш учун фойдаланишни ва бу
компаниягача кейинроқ “келишни” таклиф этаман. “Иккинчи бўлиб чиқ, биринчи бўлиб кел!”
– ёдингиздами? Шунинг учун “Маълумотни почтага жўнатинг” гапига ижобий ва тўла
тайёргарлик билан:
- Ҳа, албатта, шундай қиламан! Мен электрон почта манзилини ёзиб олишга
тайёрман!
- Ёзиб олинг: инфо, кучукча, траксервис, нутқа, ру.
- Хўўўш... траксервис, нуқта, ру.
Директорнинг исми нима, мен хат мавзусида бу
унга эканлиги ҳақида белги қўяман? (буни қатъий ва ишонч билан айтиш муҳим).
- Герасимов Андрей Иванович учун.
- Хўш, Герасомив Андрей Иванович учун.
Шундай қилиб, биз ҚҚҚШнинг тўлиқ исмини билиб оламиз ва маълумотдан иккинчи
қўнғироқ ва кейинги алоқалар учун фойдаланишимиз мумкин. Албатта, “Компания номига
ёзинг, ўзимиз ҳал қиламиз” ёки “Шунчаки директорга деб ёзинг, мен тушунволаман” деб
жавоб берадиган тажрибали ёрдамчилар ҳам учраши мумкин. Бундай вазиятда
қатъиятлиликни намоён эташни ва илтифотли, лекин ишончли оҳангда
шундай дейишни
тавсия этаман:
- Ҳа, албатта! (Қўшилиш). Ҳар қандай ҳолатда ҳам, марҳамат қилиб раҳбарингиз
исмини айтсангиз. Бошқа сафар керак бўлиши учун, ортиқчалик қилмайди.
- Герасимов Андрей Иванович.
Биз жавоб олиш эҳтимолимиз катта. Агар маълумот ололмасак ҳам “Маълумотни
почтага (e-mail) жўнатинг” варианти учун ўйланган шунчаки суҳбатни давом эттирамиз.
Суҳбатни тугатишда ёпувчи савол бериш муҳим, чунки бизнинг иккита мақсадимиз
бор: максимум мақсад: аниқ вақтга учрашув тўғрисида келишиш; минимум мақсад: аниқ
вақтда иккинчи қўнғироқ тўғрисида келишиш. Агар максимум мақсадга эришиб бўлмаса, биз
минимум мақсадни мўлжаллаймиз ва унга қараб ҳаракатланамиз. Биз айнан қачон
маълумотни жўнатишимизни айтиб қисқа якун ясашимиз ва хат етиб борганлигини текшириш
учун аниқ вақтда қўнғироқ қилиш тўғрисида келишишимиз керак:
- Шундай қилиб, мен сизга 16:35 гача
info@trakservis.ru
манзилига Герасимов
Андрей Иванович номига маълумот жўнатаман ва 16:45 да хат етиб борганлигини
аниқлаштириш учун қайта қўнғироқ қиламан, акс ҳолда
хат спамга кириб
қоладиган ҳолатлар бўлади, яхшими?
- Ҳа, яхши, қўнғироқ қилинг.
- Саломат бўлинг, алоқада бўлгунча!
Бўлди,
иккинчи вариант тугади, минимум мақсад бажарилди!
Тўртта муҳим бандга эътибор қилинг.
1. Аниқ қайси вақтгача хатни жўнатишимизни айтдик.
2. ҚҚҚш ва имейл номи тўғрилигини текширамиз.
3. Аниқ қачон қайта қўнғироқ қилиш вақтини айтдик. Суҳбатдош шунчаки эслаб
қолиши лозим, бошида ҳисоблаши эмас.
4. Жумла охирида “яхшими?” деб ёпувчи савол берамиз.
Албатта ёпувчи савол бўлиши керак! Доим суҳбатни ёп қоидаси эсингиздами? “Хат
етиб бордими” – бу шунчаки яна бир марта қўнғироқ қилиш учун баҳона, яна асосланган.
Чунки хат йўқолиши. Спамга тушиб қолиши, манзилда адашиш сабабли етиб бормаслиги
мумкин. Бундай қўнғироқларга камдан-кам ҳолатда эътироз билдиришади. Мен буни иккита
қўнғироқ усули, деб атайман. Қўнғироқлар иккитадан кўп бўлиши мумкин, лекин биринчи
икки қўнғироқ қилиниши шарт бўлган қўнғироқ, шунинг учун “иккита қўнғироқли”
ҳисобланади. Бу вариантга агар бошқалар янада қисқа вариантлар иш бермаганда мурожаат
қилишади. У бир неча босқичлардан ташкил топган.
1-боқич
2-босқич
3 босқич
4 босқич
1-қўнғроқ
“имейлга жўнатинг”
Мақсад:
2-
қўнғироқ тўғрисида
келишиш
2-қўнғироқ
“Хат етиб бордими”
Мақсад:
таклиф
мазмуни
бўйича 3-қўнғироқ
тўғрисида келишиш
3-қўнғироқ.
Мақсад6
учрашув
тўғрисида келишиш
учрашув
2-босқични биз учрашув белгилаш билан одатдаги қўнғироқ учун ҚҚҚШ
билан
мулоқот қилишни ўзлаштиргандан сўнг таҳлил қиламиз. Ҳозир эса хулосалар қиламиз.
“Маълумотни почтага (e-mail) жўнатинг” вариантида биринчи қўнғироқ қуйидагича шаклда
бўлади:
- Хайрли кун. Сергей Никифоров. “Юникстрим” компанияси. Марҳамат қилиб
директор билан уласангиз.
- Ёрдамчи саволи: Қандай масалада?
- 2013 йил учун коорпаратив автопарк бюджети масаласида.
- Маълумотни почтага жўнатинг.
- Ҳа, албатта, шундай қиламан! Мен имейлингизни ёзиб олишга тайёрман (электрон
почта манзили).
- Ёзиб олинг: инфо, кучукча, траксервис, точка, ру.
- Хўўўш... траксервис, нуқта, ру. Директорнинг исми нима, мен хатбошига бу у учун
эканлиги тўғрисида белги қўяман?
- Директор учун деб ёзинг, мен тушуниб оламан.
- Ҳа, албатта! шундай бўлса ҳам, марҳамат қилиб раҳбарингиз исмини айтсангиз.
Қачондир керак бўлиши учун.
- Герасимов Андрей Иванович.
- Герасимов Андрей Иванович. Демак, мен сизга 16:35 гача
info@trakservis.ru
манзилига Герасимов Андрей Иванович номига маълумот жўнатаман ва 16:45 да хат етиб
борганлигини аниқлаштириш учун қайта қўнғироқ қиламан, акс ҳолда хат спамга кириб
қоладиган ҳолатлар бўлади, яхшими?
- Ҳа, яхши, қўнғироқ қилинг.
- Саломат бўлинг, алоқада бўлгунча!
Do'stlaringiz bilan baham: