Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

Машғулот. 39-топшириқ. “Унга айтиб қўйсангиз”, “У билади”, “менга сиздан 
қўнғироқ қилишган” усулларини шеригингиз билан жуфтликда 21 мартадан такрорланг. 
“ЯНА БИТТА” УСУЛИ (ШАБЛОННИ БУЗИШ БИЛАН) 
“У билади” усули каби бу усул ҳам битта жумладан ташкил топган, одатий мулоқт 
шаблонини бузади ва шунинг учун иш беради. Мен сизни тезроқ хурсанд қилиш учун уни 
келтириб ўтяпман, чунки аксарият киши ҳеч қачон уни қўллашга ботинолмайди. 
Ушбу усулдан фойдаланишда, биринчидан, ишонч билан, жиддий, ҳатто кечирасиз 
енгил безбетлик билан гапириш муҳим, иккинчидан, ўзингизни таништириш керак эмас. 
- ... компанияси, хайрли кун (ёрдамчи саломлашиши) 
- Хайрли кун, илтимос, директор билан уласангиз. 
- Қандай масалада ва сизни ким деб таништирай? 
- Унга турмуш ўртоғингиз деб айтинг! 
Агар кутилмаганда “кимнинг?” деб сўрашса, қатъий “У билади” усулини қўлланг ва: 
- У билади кимники эканлигини, деб жавоб беринг. 
Деярли 100 фоиз кафолатланган уланиш! Бироқ, ўзингиз тушунасиз, кейин ҚҚҚШга 
нега бундай деганингизни тушунтиришингизга тўғри келади! 
Биз котиба орқали ўтишнинг 10 та кенг тарқалган усулини таҳлил қилдик. Улар ўтиш 
фоизингизни икки баровар ошириш учун етарли даражадан ҳам кўпроқ! Лекин бунинг учун 
шуғулланиш керак. Асосийси ёдда тутинг: 1) мижозларда шуғулланиш ўтказмаслик керак 2) 
агар усулларни шуғулланмаган бўлсангиз иш бермади дейиш керак эмас. 


33 БОБ 
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШ ВА ХИРА БЎЛМАСЛИК МУМКИН? 
 
Китобда мен “қатъият” сўзини кўп қўллаганман. Бироқ амалиёт кўпчилик “қатъият” ва 
“хиралик” ўртасидаги фарқни тушунтира олмайди. Аниқ фарқ бор, чунки иккила сўз ҳам 
мавжуд ва биз доим ички туйғу билан қатъиятли ва хиралик қиладиган одамларни 
фарқлаймиз. Қатъиятли кишиларни кўпинча мисол келтиришади ва у натижага эришади, 
хираларни эса ёқтиришмайди ва ундан ўзларидан итаришга ҳаракат қилишади. Агар фарқни 
тушунадиган бўлсак, бу билимни қатъиятли киши каби кўриниш, шунингдек, бошқаларни ҳам 
шунга ўргатиш учун ҳаётда қўллаш мумкин. 
Қатъиятлилик – бу фаол таъсир кўрсатиш, сотувчи ишонч билан ҳаракат қилганда ва 
қарши жавоб қилганда мулоқот орқали бошқа одамга таъсир этиш: бу сотувчининг ўз 
маҳсулоти ва ишини яхши кўриши ва билиши ҳамда аргументациялаши натижасида келиб 
чиқади! 


Хиралик – бу фаол таъсир, сотувчи қатъиятсизлик билан ҳаракат қилганда ва қарши 
жавоб бермаган шароитда мулоқот орқали мижозга таъсир этиши. Чунки сотувчи бу шароитда 
бизнесида ҳаммасини тушунмайди, маҳсулотини етарлича билмайди ва унга ишончи йўқ. 
Биз ўз маҳсулотимизни билмасак, унга ишонмаймиз, бизда етарлича далил бўлмайди 
ва бу қатъиятсиз ҳаракатларимизда акс этади ва буни шу заҳоти бошқа одамлар сезишади. Ва 
бизни маҳсулотимизни таклиф қилиш ва мулоқотда давом этсак хира одам сифатида қабул 
қилишади! 
Биз ўзимизни тасвирлаганимиз каби эмас, балки атрофдагилар бизни қандай 
“кўришлари” кабимиз! 
ХУЛОСАЛАР 
1. Агар сиз фақат пул учун ишласангиз ва сизни маҳсулотингиз қизиқтирмаса, сиз уни 
муҳташам ва зарур, деб билмайсиз, сизга ишингиз ёқмайди, унда сизни шунчаки 
ниманидир “ўтказишга” уринаётган хира киши сифатида қабул қилишса ҳайрон 
бўлманг. 
2. Ўз маҳсулот ёки хизматингизни аввало ўзингизга “сотинг”, бунинг учун 
маҳсулотни охиригача ўрганинг, далилларни ёдланг ва сиз қатъиятли киши 
сифатида қабул қилинасиз, демак шундай ҳам бўласиз! 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish