Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx


БОБ  СОВУҚ ҚЎНҒИРОҚҚА ТАЙЁРЛАНИШ



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

36 БОБ 
СОВУҚ ҚЎНҒИРОҚҚА ТАЙЁРЛАНИШ 
ҚҚҚШ билан суҳбатнинг биринчи жумласини ўрганганимизда, у билан мулоқотга 
манзилли тайёрланишни муҳокама қилмай туриб давом этолмаймиз. ҚҚҚШ билан суҳбатнинг 
асосий қисми тайёрланишга асосланади, “экспромт” қўнғироқ эса бизга мижоз учун керак 
бўлиши мумкин. 
Тўғридан-тўғри асосий восита – “СҚ га тайёрланиш қоғози”га ўтамиз, мен буни ҳар 
бир мижозга қўнғироқ арафасида тўлдиришни тавсия этаман. 
Бу қоғоз маълумотларни тузишга, натижада уни масалан CRMда қайд этишга, 
шунингдек, агар сиз раҳбар бўлсангиз бўлим ишини назорат қилишга
ёрдам беради. Диққат билан танишинг, у жуда оддий. 
СҚга тайёрланиш вароғи 
№ 
Таъриф 
Маълумот 

Қўнғироқ санаси ва вақти 
Банд 
бевосита 
қўнғироқ қилишдан олдин 
тўлдирилади 

Компания номи 
Компаниянинг тўлиқ 
номи, 
расшифровка 
ва 
мумкин бўлган умумқабул 
қилинган қисқартмалар 



Жойлашган ери: шаҳар, туман, бозорда 
нечанчи йилда мавжуд 
Марказий 
офис 
жойлашган 
шаҳар 
ва 
нечанчи 
йилдан 
бери 
фаолият юритади 

Фаолият тури 
“нима 
билан 
шуғулланади” ихтисослиги 
тўғрисида қисқача – нима 
қилади, 
нима 
ишлаб 
чиқаради, асосий маҳсулот, 
хизмат. 
Қанчалар 
муваффақиятли 
СҚга тайёргарлик қоғози 
№ 
таъриф 
маълумот 

Ўлчам, филиаллар, бўлим 
Ходимларнинг 
тахминий 
сони, филиаллар жойлашган ери ва 
сони, бўлимлар 

Компаниянинг 
сўнгги 
янгиликлари (воқеалар)
Компаниянинг сўнгги бир-
иккита ижобий янгиликлари ёки 
воқеликлар, қисқа – нима, сабаб 

Умумий контактлар (изоҳлар 
билан манзил, телефон рақамлар)
Аниқ манзил ва ҳамма учун 
мумкин бўлган телефон рақамлари 

ҚҚҚШ ва лавозим номи 
Исм, 
шариф, 
фамилия, 
тижорий директор (масалан) 

ҚҚҚШ контактлари 
Ёрдамчининг 
телефон 
рақами, агар мумкин бўлса мобил 
рақами 
10 
ҚҚҚШ 
тўғрисида 
қўшимча 
маълумот 
Ёш, карьера, маълумоти, 
оиласи ва ҳоказо 
11 
Тавсия (кимдан) 
Тавсия берган киши ИФШ, 
ҚҚҚШ учун ким ҳисобланиши 
12 
Вакиллар билан қаерда мулоқот 
қилиш, учрашиш мумкин 
Компания вакиллари билан 
учрашиш 
мумкин 
бўлган 
кўргазмалар, семинарлар 


Энди тайёргарлик қоғозига қўшимча шарҳлар. 
1. Қўнғироқ санаси ва вақти: бевосита қўнғироқдан олдин биринчи алоқа қачон 
бўлганини аниқ билиш учун тўлдирилади. 
2. Компания номи: мулоқотда биз кўп маротаба компания номини тилга оламиз ва 
хато қилсак, уларнинг бизнесларига ҳурмат билан ёндашишимизни исботлаш 
қийин бўлади. Кўпинча расмий ном суҳбатга мос, компания томонидан қабул 
қилинган қисқартма номга эга бўлади. Уни билиш мақсадга мувофиқ. 
3. Қаерда жойлашган: ҚҚҚШ билан гаплашганда қизиқиш ва эътибор уйғотиш учун 
биз албатта мижоз компанияси жойлашган жой тўғрисида айтамиз, янаям 
тўғрироғи оддий тилда. 
4. Компания нима билан шуғулланади. Ўша сабаб: қизиқиш уйғотиш учун биз 
“уларга ўзлари ҳақида” гапирамиз, “ўзимиз тўғримизда” эмас! 
5. Ҳажми, филиаллар ва ҳоказо. Яна ўша сабаб: эътиборни тортиш ва қизиқиш 
уйғотиш. 
6. Компания янгиликлари: яна қайтараман, агар ўзимизга эътибор қаратишни 
истасак, биз улар ҳақида гапирамиз. 
7. Рақамлар – уларсиз биз қўнғироқ қила олмаймиз. 
8. ҚҚҚШ ва унинг лавозими:.бу маълумотсиз бизда натижага эришмаслик ва 
вақтни беҳудага сарфлаш хавфи бор. 
9. ҚҚҚШ рақамлари: агар бизда ҚҚҚшнинг рақами бўлса, ёрдамчисиз қўнғироқ 
қилиш имконияти бор 
10. ҚҚҚШ тўғрисида қўшимча маълумот: Биз ҳамма қатори иш қилмаймиз – ўзимиз 
тўғримизда гапирмаймиз, ҚҚҚШ билан мулоқот қилишда у ҳақида гапирамиз, 
ишонинг натижалар яхшироқ бўлади. 
11. Тавсиялар: агар бизда тавсиялар бор бўлса, бизнинг совуқ қўнғироқларимиз 
мулоқотнинг биринчи сонияларидаёқ илиқ қўнғироққа айланади, баъзида эса ҳатто 
қайноқ қўнғироқларга ҳам. 
12. Потенциал учрашув жойи – ушбу компания ходимлари иштирок этган 
кўргазмалар, семинарлар. Агар улар бор бўлса, шахсан гаплашмаган бўлсак ҳам бу 
маълумот ёрдам беради. Агар сиз компания вакили билан кўргазмада 
учрашганингизни, бироқ афсуски шахсан ким биланлигини эслолмаётганингизни 
айтсангиз алоқа ўрнатиш асоси кўпаяяди. 
“Тайёргарлик қоғози”ни тўлдириш 5 дақиқадан 25дақиқагача, баъзида эса кўпроқ вақт 
олиши мумкин. 1-8 бандларни жуда тез тўлдирасиз, улар мажбурий, қолган 9-12 бандларни 
эса компания – потенциал асосий мижоз бўлганида тўлдиришни тавсия этаман. Шунинг учун 


шундай вақт тақсимоти: агар компания 1-рақамли муҳим мижозга эга бўлса, комания ва 
ҚҚҚШга боғланиш ва тавсия бериши мумкин бўлган одамларни излашга вақтингиз кетади. 
Зарур маълумотларни олиш учун воситалар: 
- Интернет, айнан 1) компания сайти; 2) компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги 
саҳифаси; 3) YouTube 
- Сизнинг мижозлар базангиз – ушбу бизнес соҳасидаги сизга керакли одамларни 
биладиган аниқ одамлар. 
- Танишларингиз ва дўстларингиз – улар керакли одамларни билишлари мумкин. 
- Ижтимоий тармоқлардаги дўстларингиз. 
- Бизнеснинг шу ихтисослиги бўйича матбуот. 
Исмни қандай билиш, рақам ва тавсияни қандай олиш мумкин. 
- Ушбу салоҳиятли мижозлар билан ишлайдиган ва сиз билан яхши муносабатда 
бўлган бошқа мижозлардан. Шунчаки қўнғироқ қилиш, сўраш ва бошқа одам 
номидан ҚҚҚШга мурожаат қилиш ҳуқуқи бўйича тавсия сўраш: уларнинг совуқ 
қўнғироқлари скрипти шундан иборатки, аввалида компания вакили “Сизнинг 
танишингиз бизда бўлган эди унга жуда маъқул келган эди ва у сизга қўнғироқ 
қилишни тавсия қилди...” дейди. 
- Компания сайтида интернетда, “Мақолалар” хатобошисида – уларда компания 
раҳбари тилга олинган бўлиши мумкин. 
- Кўргазма, анжмуман ва бошқа тадбирларда. 
- Ушбу компаниядан ишдан кетган ва резюмеларини сайтларга иш қидириш 
мақсадида қўйган бошқа одамларда – интернетда. Компания номини терсангиз – 
бошқалар орасида шундай эълонлар ҳаволаси учрайди. Уларда рақамлар бор. 
Қўнғироқ қилиб сўраш мумкин! У ерда ишламайдиган ишдан бшаган одам 
кўпинча мажбуриятлардан эркин бўлади ва маълумотларни осон бериши мумкин. 
Шунингдек, ундан ҚҚҚШ билан алоқа ўрнатишга ёрдам берадиган тавсиялар ҳам 
олиш мумкин. 
- Ва албатта юқоридаги бобларда тасвирланган усуллардан фойдаланиб котибанинг 
ёки учинчи шахснинг ўзидан. 
Айнан тайёргарлик натижаларни мустаҳкамлайди! На мулоқот, на қўнғироқ. Балки 
тайёргарлик. Қўнғироқ вақтида натижага эришилади. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish