3. Учинчи шахс (УШ) – у котибмас, бироқ қарор қабул қилувчи шахс ҳам эмас, у
бизнинг саволимиз бўйича қарор қабул қилмайди,
лекин керакли маълумотни
олишга ва ҚҚҚШга чиқишга кўмаклашиши мумкин.
4. Тўртинчи асосий шахс – биз ўзимиз.
Котиб ёки раҳбар ёрдамчисидан бошлаймиз.
Кўпчилик уни деярли 1-рақамли душман деб билади ва бу билан ҳаёти ва мулоқотини
қийинлаштиради. Аслида у душман ҳам ғаним ҳам эмас, шунчаки лавозимига кўра
қўнғироқларни ва раҳбарга келиб тушадиган шарҳларни фильтрлаши керак.
Раҳбарнинг вазифаси (агар у биз билан мулоқот қилишни бошлаган бўлса) – ўзи ва
компания учун фойдани белгилаш ва бунинг асосида мулоқотни давом эттириш ва учрашувга
розилик бериш керакми йўқми қарор қабул қилади. Котибанинг вазифаси – биз раҳбар билан
суҳбатлашишга арзиймизми йўқми тушуниш ва мулоқотнинг ҳисобли сонияларида
раҳбарнинг бошқа ишлари ва бошқа одамларнинг мурожаатлари билан таққослаб қўнғироқ
қилувчининг муҳимлигини белгилаш.
ҚҚҚШдан фарқли котиба бизнес қарорлар қабул қилмайди,
уни фойда ва компания
ривожи қизиқтирмайди, унинг ишининг моҳияти – раҳбарнинг ишдан қониқиши, демак, унга
бизнинг таклифимиз моҳияти қизиқмас. Котиб қарор қабул қилишда фойдаланадиган
мезонлар - бизнираҳбар билан боғлаш керакми-йўқлигидир.
1. Босс биз ҳақимизда билади: котиб биз билан мулоқот асосида шундай қарор
қилади. Демак, биз “ўзимизникиларданмиз”.
2. Босс бизнинг қўнғироғимизни кутмоқда. Демак, биз “ўзимизникиларданмиз”.
3. Бизда раҳбар учун муҳим бўлган мижоз маслаҳати бор.
Яна биз
“ўзимизникиларданмиз”.
4. Биз - раҳбармиз ёки бошқа муҳим шахс, мавқеига кўра котибнинг раҳбарига тенг
ҳамкасб. Яхшиси улаш керак.
5. Бизнинг саволимиз жуда муҳим, котиба бу масала бўйича яхшиси раҳбар билан
боғлаш кераклигини билади. Эътибор қилинг: биз бумасала раҳбар усун муҳим
демадик, буни котиба мустақил ҳал қилди. Боғлаш мумкин.
6. Биз котибага маъқул келдик (бундай бўлиши мумкин), бизни улаш мумкин ёки ҳеч
бўлмаса ҚҚҚШ га етиб боришимизга кўмаклашиш мумкин.
Агар биз ушбу мезоларга тўғри келмасак, бизни уламасликлари мумкин. Бироқ
бизнинг қандай белгиларимиз асосида котиба 30 сония ичида қарор қабул қилади? Овоз ва
сўзимиз асосида! Яна бир марта телефон орқали ишлашнинг
иккита асосий воситаси
келтирилган 5 бобга яна бир қаранг: 86%да бу овоз ва 14%да-маълумотлар! Яъни овоз оҳанги
ва айтилган сўзлар асосида котиба сизнинг қўнғироғингиз муҳим ёки муҳиммаслигини ҳал
қилади!
Котиба томонидан қарор қабул қилиш мезонларини тушуниш билан мақсадларингизга
муваффақиятли эришишингиз мумкин, бунда албатта ҚҚҚШ билан мулоқот қилиш орқали.
Албатта, сиз эътироз билдиришингиз мумкин: “Агар биз шахсан ҚҚҚШни танисак ёки
компанияда бизнинг қўнғироқларимизни кутишган бўлса, қайноқ қўнғироқлар билан бир хил
ҳолат! Биз эса сиз билан бизни билишмаган ва кутишмаган совуқ қўнғироқлар ҳақида
сўзлашяпмиз!” Сиз ҳақсиз! Бироқ бу котиба биз раҳбар билан таниш деган қарорга келиши
учун, уни шахсан таниш шарт эмас. Агар сиз суҳбатни раҳбар билан танишлигингизни ўзи
ҳал қилиши ёки раҳбар сизнинг қўнғироғингизни кутаётгандай олиб борсангиз, бу ҳам бир
хил вазият! Гап ёлғон ҳақида бормаяпти! Кейинроқ биз бу вариантларни батафсил таҳлил
қиламиз.
Давом этамиз: агар бизда мижозимиз ёки учинчи шахсдан тавсия бор бўлса, ҚҚҚШ
билан алоқа деярли кафолатланади. Тшртинчи банд: агар биз ҚҚҚШ каби сўзласак, боғлаш
эҳтимоли ошади. Бешинчи банд: биз котиба нима ўйлаётганини билмаймиз ва шунинг учун
статистика қоидасини қурол қилиб оламиз – қанча кўп жойга қўнғироқ қилсак, шунча улаш
эҳтимоли ошади. Ва ниҳоят, олтинчи банд: ёқимли овоз, равон сўзлаш, ишонч уйғотиш ҳали
ҳеч кимга халақит бермаган!
Do'stlaringiz bilan baham: