осонмаслигини ҳамма билишини акс эттиради! Ва бу “йўқ” деб жавоб олганда янада безовта
қилади. Нима қилиш керак? Қачонлардир мени ижодкорлиги ва
оддийлиги билан
ҳайратлантирган бир сирни очаман!
Сўз – бу восита, унинг ёрдамида биз дунёни тасвирлаймиз: биз сўз ёрдамида ўйлаймиз,
ва бизнинг фикрларимиз – бу сўзлар. Келиб чиқадики, дунёни қандай сўзлар билан
тасвирласак биз учун шундай! Британиялик ёзувчи ва шоир Жеймс Аллен айтганидай: “Одам
ўзи ўйлаётган фикрларида мавжуд бўлади”. Агар розилик олиш керак бўлса,
биз барча
эътиборни уни қидиришга йўналтирамиз ва рад жавоб олганда ҳар сафар хафа бўламиз. Агар
ҳаммасини аксинча қилиш керак бўлсачи? Битта компанияда “йўқ” жавоби бўйича режа
тухишни ўйлашди: совуқ савдолар бўлимининг ҳар бир менежери кунига 5 та “ҳа” эмас, юзта
“йўқ” олиши лозим. Фақат битта шароитда: у таълим олганда, скриптлар ва самара бўйича
имтиҳон топширганда ва қўнғироқ қилиш керак бўлганда, скриптларга аниқ риоя қилиб ва
яхши кайфиятда! Агар 100 марта “йўқ” жавоб олиш керак бўлса, бунга минимум 100 та
қўнғироқ қилиш билан эришамиз. Бироқ статистика қоидасига кўра биз албатта “ҳа”
жавобини оламиз! Демак, биз кўпроқ қўнғироқ қилишимиз керак бўлади!
Бундай
ёндашувнинг гениаллилиги шундаки, у қўрқувни йўқотади! Одатий режада рад жавоб олиш
салбий қабул қилинади, бундай ёндашувда эса – бу ижобий қабул қилинади! Олинган “ҳа”
жавоблари “қарши” натижа, ёқимли кутилмаган ҳолат каби қабул қилинади. “Йўқ” бўйича
режа амалда бўлган бўлим ходимларига қўнғироқ қилиш осонроқ. У билан қуролланиб
олишга ҳаракат қилинг.
ЯНА БИР МОТИВАТОР
Шундай ифода мавжуд: аксарият одамлар мақсадга эришишга бир қадам қолганда
тўхташади. Ҳар биримиз бир марта бўлса ҳам қандайдир жиддий мақсад қўямиз ва уларга
эришишга ҳаракат қиламиз. Бироқ ҳар
биримизам натижага эришмаймиз, чунки қайсидир
лаҳзада чарчаган бўламиз, умидсизликка тушган бўламиз ва тўхтаймиз. Кўпинча бу мақсадга
бир қадам қолганда амалга оширилади. Нега? Бошланишида биз кучга тўла бўламиз ва
ҳаммаси ўхшашига ишончимиз комил бўлади, бироқ қадамма-қадам ҳаммасини бажаришда
бизни хафа қиладиган, ишончимиз ва кучимизни сўндирадиган кичик қийинчиликларга дуч
келамиз. Қанча натижа томонга ҳаракат қилаверсак, шунча ишонч ва кучимиз камаяверади.
Натижа қаердадир олдинда яширингани билан ҳаммаси мураккаблашиб бораверади. Бу старт
чизиғидан марра кўринадиган 100 метрли йўл эмас. Янаям аниқроғи,
тирбандликка туриб
қолиб, бу қаерда тугашини билмаслигинг вазиятига ўхшайди, шу сабаб очиқ йўлгача икки
дақиқа қолганда ўзингдан кетасан. Шунинг учун мақсад ҳари интилиб ва кучимизни ҳисобга
олганда биз кўпинча натижага бир қадам қолганда тўхтаймиз.
Совуқ қўнғироқларда ҳам худди шундай бўлади: биз 90 та қўнғироқни амалга оширдик
ва фақат рад жақоб олдик, ҳафсаламиз пир бўлади. Бизга билим кучимизни қайтариши
мумкин: агар биз 100 та қўнғироқдан 5 тасига “ҳа” жавобини олсак, лекин 90 та қўнғироқни
амалга оширган бўлсак, розиликка жуда қисқа йўл қолган бўлади! Мақсадга эришишга бир
қадам қолганд, деярли бутун йўлни босиб ўтганда тўхташдан маъно йўқ!
Do'stlaringiz bilan baham: