эртага нечта қўнғироқлар бўлишини режалаштирамиз, яъни нечта биринчи рақамлар
бўлишини! Яъни биз ҳолатдан келиб иш қиламиз! Уларга қандай муносабатда бўлишни
танлаш ўз қўлимизда: биз мўжиза юз бериб харидорлар кўпайиб қолишини ва “ҳаммаси яхши
бўлишини”, яхши вақтларни кутиш, ҳаётдан нолишимиз мумкин, шунингдек, бугуноқ совуқ
қўнғироқларни бошлашимиз ва нечта рақамлар бўлишини мустақил белгилашимиз мумкин!
Вазият қурбони бўлишни истамасликка яққол мисол – Зимбабведан кўзи ожиз учувчи
Майлз Хилтон-Барбер, у 30 йилларда наслий касаллик туфайли кўзлари тўлиқ кўр бўлиб
қолган. Аввалига у умидсизликка тушди. Лекин кўзлари кўрмай қолган аксининг сўзларидан
кейин ҳаётини ўзгартириб юбори: “Сенинг кўзларинг кўр, буни энди ўзгартириб бўлмайди!
Муаммо кўзларинг кўрлигида эмас, балки сен бунга қандай ёндашишингда. Агар ҳаётда
нимагадир
эришишни истасанг, кўзларинг ожизлигидан эмас, мақсадларингдан бошла!”
Бугун Майлз пиёда Саҳрои Кабир қумликлари орқали 150 километрли Des Sables
марафонини забт этди, Ҳимолай тоғларига кўтарилди, Антрактида орқали 400 км йўлни итлар
боғланган чанғида босиб ўтган 1-кўзи ожиз шахс бўлди. Енгил самолётда Лондондан
Сиднейгача 21 500 километр учди. Бунга фақат вазият қурбони бўлмасликка қарор қилгани
билан эришди.
Биз эса сиз билан совуқ қўнғироқлар тўғрисида гаплашяпмиз!
Уларни амалга
оширмоқчи бўлганлар, аслида шунчаки фаол савдога қараганда кўпроқ нарсани танлашади: у
ўз ҳаёти ва муваффақиятини мустақил қуришга қарор қилади. Дарҳақиқат, биз қўнғироқ
қиладиган аксарият кишилар “йўқ” деб жавоб беришади, бу факт. Лекин масала уларнинг йўқ
дейишларида эмас, балки бизнинг бунга қандай ёндашишимиз ва кейин нима қилишимизда!
Ахир қолганлар “ҳа” дейишадику. Ҳатто агар ҳозир бизда энг юқори самарадорлик бўлмаса
ҳам бу фақат малака ва интизомли меҳнатни машқ қилиш масаласи. Биров қилган ишни
бошқаси ҳам қила олади!
Реклама ва тавсия бўйича мижозлардан кириш трафиклардан ташқари совуқ
қўнғироқлар – янги харидорларни олишнинг ягона фаол усули ҳисобланади.
1. Ҳар қандай реклама дастлаб пассив бўлади: сиз киши уни кўрадими ёки йўқми
бирор нарсага таъсир кўрсатолмайсиз. Агар кўрса ҳам, унинг қарорига таъсир
қилолмайсиз.
2. Бу бевосита почта жўнатмаларининг ҳар қандай турига тегишли.
3. Интернет – ўзшаш, киши мустақил қарор қабул қилади, сиз тезкорлик билан муҳим
далилларни келтиролмайсиз ва рақамларни алмаша олмайсиз.
Совуқ қўнғироқларни амалга ошира оладиган сотувчилар доим бўлган ва
бозорда
телефон бор экан уларга доим талаб бор!