Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx


В2В- БИЗНЕСИДА БАЗА БЎЙИЧА ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИШ



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

В2В- БИЗНЕСИДА БАЗА БЎЙИЧА ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИШ 
Биз база бўйича илиқ қўнғироқлар мавзусини очиш учун В2В-бизнесга вариантни 
максимал даражада тўлиқ ўрганамиз. Мижоз – юридик шахс, бизнинг мақсадимиз – 
маҳсулотга буюртма олиш. Бундай қўнғироқларга олдиндан тайёрланиш керак. 
1. Мижознинг исмини билиш. 
2. Улар билан аввал бирга ишлаган менежер исмини билиш. 
3. Мижозлар базаси ва мижознинг сайтидан у тўғрисида маълумотни ўрганиш. 
4. Унинг аввалги буюртмаларини ўрганиш. 
Демак, рақамни терамиз: 
- Андрей Иванович? 
- Ҳа... 
- Андрей Иванович, менинг исмим Игорь Коровин, “Ай Си Эм” компанияси. Биз сиз 
билан шу йилнинг октябрь ойида кўришганмиз, биздан ошхона мебели сотиб олган 
эдингиз, сиз билан менинг ҳамкасбим Сергей Ларин ишлаган, эсладизми? 
- Мижоз: Ҳа, эсладим... 
- Ҳозир гаплаша оласизми? 
- Мижоз: Ҳа. 


- Андрей Иванович, Сергейни декабрда лавозими кўтарилди, у энди савдо бўлими 
раҳбари! У менга ўз мижозларини берди. Мен сизга шунчаки танишиш, балки 
фойдали буюртма таклиф қилиш учун қўнғироқ қиляпман. 
- Мижоз: Ҳа, хурсандман. Сергейни мени номимдан табриклаб қўйинг.
- Катта раҳмат Андрей Иванович! Албатта етказаман. Ўзимни яна бир бор 
таништирай Игорь Коровин. Мен сизга рақамимни смс қилиб жўнатаман, илтимос 
уни сақлаб қўйинг ва хоҳлаган пайтингизда исталган мебелга оид саволлар билан 
мурожаат қилишингиз мумкин, яхшими? 
- Мижоз: Ҳа, яхши. Игорь. 
- Андрей Иванович, мен сизнинг ...санадаги буюртмангиз билан танишдим, биз 
шунга ўхшаш маҳсулот олдик, ишончим комил сизни бу таклиф қизиқтиради. 
(Кейин маҳсулот тўғрисда бир нечта сўзлар билан тавсиф берамиз). Мен сизга 
намуна буюртма қилишни таклиф қиламан, нима дейсиз? (ёпиш). 
Агар мижоз рози бўлмаса, унда унинг эътирозлари билан ишлаймиз. “Рад этилган” 
вазиятда деярли барча фаол ва муваффақиятли сотувчилар берадиган бирорта мафтункор 
саволни ёдланг: 
- Сизни нима иккилантиряпти? 
Агар мижоз рози бўлса, унда: 
- Андрей Иванович, сизга таклифим бор: менда сизнинг имейлингиз бор, мен 20 
дақиқа ичида (соатга қараймиз), 15:30 гача сизга таклиф жўнатаман, сиз танишасиз 
ва 15:50ларда сизга саволларга жавоб бериш ва буюртма беришингиз керак бўлса 
муҳокама қилиш учун қўнғироқ қиламан. Яхшими? 
- Мижоз: Ҳа, яхши. (Агар мижозни вақт қониқтирмаса, у бу ҳақда айтади). 
- Келишдик! Сиз учун маълумот тайёрлайман ва жўнатаман! 15:50да қайта қўнғироқ 
қиламан. Вақт ажратганингиз учун рахмат. Гаплашгунча, Андрей Иванович! 
Мижоз биринчи бўлиб гўшакни қўяди. Роппа-роса 15:50да Андрей Ивановичга 
қўнғироқ қиламиз, эҳтимолли саволларга жавоб берамиз ва буюртма қилишга таклиф 
берамиз. Лекин энди бу қайноқ қўнғироқ бўлади! 
Шундай қиламан, базага илиқ қўнғироқнинг 11 қадами. 
1. Исми билан бошладингиз ва мижозни исми билан икки марта атадик. 
2. Ўзимизни таништирдик ва компания номини айтдик. 
3. Мижоз қачон биз билан ишлагани ва нима бўлганини эслатдик. 
4. Гаплашиш қулайлигин сўраймиз. 
5. Мижоз ким билан ишлаганини эслатдик. 
6. Қўнғироқ сабабини айтдик. 


7. Биринчи мақсадни амалга оширдик – танишдик ва СМС ёки хат жўнатишга 
келишдик. 
8. Офисга таклиф қилдик ёки таклиф бердик ва буюртма қилиш учун маълумот 
жўнатишга келишдик. 
9. Маслаҳат олдик ёки кейинги қўнғироқ тўғрисида мажбурият юкладик. 
10. Якуний хулоса қилдик. 
11. Миннатдорчилик билдирдик ва хайрлашдик. 
Бу база бўйича илиқ қўнғироқлар алгоритми. Сиз ўз қарашингиз бўйича 8- ва 9- 
бандларга тузатиш киритиш билан алгоритм мақсадини белгилашингиз мумкин. Айтмоқчи, 
буни ҳозирни ўзида машғулотда бажаришингиз мумкин! 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish