Машғулот. 30-топшириқ. Мобил телефонингизда рақами бор шерик топинг ва у
билан қуйидаги скриптни 21 марта такрорланг:
- Қўнғироқ бўлди. Сиз кимлигини кўрдингиз (исми)
- Исми, салом! Сени эшитиб турганимдан хурсандман!
- Шерик: Салом! Ҳозир гапира оласанми?
- Исми доим сен биланман! Ишларинг яхшими, 100 йил бўлди кўришмаганимизга?!
- Шерик: Ҳаммаси яхши! (нега қўнғироқ қилганини гапиради).
- Исм, бугун шундай ғалати кун, мен жуда чарчадим! Илтимос кечир, сен билан
охирги марта қачон кўришганимизни ҳечам эслолмаяпман, гап нима ҳақида
бўлганди?
УЧИНЧИ ҚИСМ
ЧИҚИШ ҚЎНҒИРОҚЛАРИ
8 бобда биз қўнғироқ турларини кўриб чиқдик ва уларнинг ҳар бирига тегишли
таърифларни бердик. Энди чиқувчи қўнғироқларни ўрганамиз. Улар уч турда: қайноқ, иссиқ
ва совуқ бўлади. Кирувчи қўнғироқда ташаббус харидор томондан бўлади: унга биздан
нимадир зарур ва шу сабабли у билан алоқа ўрнатиш осон. Чиқувчи қўнғироқда эса биз катта
эҳтимол билан айни дамда ҳеч нарсага эҳтиёжи бўлмаган инсонга мурожаат қилаётган
бўламиз. Кирувчи ва чиқувчи қўнғироқнинг асосий фарқи шунда.
25 БОБ
КУЗАТУВЧИ ҚАЙНОҚ ҚЎНҒИРОҚЛАР
Чиқувчи қайноқ қўнғироқлардан бошлаймиз. Бунинг ёрқин мисоли сифатида товар
(хизмат) тақдим этилгач, бир неча соат ўтиб амалга оширилган биринчи қўнғироқни келтириш
мумкин. Бундай қўнғироқлар, одатда, мижоз бирор қиммат нарса сотиб олганда амалга
оширилади. Қўнғироқдан мақсад: мижозга меҳр кўрсатиш! Бу билан сотувчи узоқ муддатли
муносабатларни ривожлантиради, сотувчи ва компания борасидаги ижобий фикрни
мустаҳкамлайди. Аммо қўнғироқнинг асосий мақсади бошқа: айнан хариднинг илк
соатларида мижозда турли иккаланишлар ва саволлар пайдо бўлади.
Қўнғироқ самарали бўлиши учун қуйидаги етти қадамни босиб ўтиш зарур:
1. Ўзингиз ҳақида эслатиш;
2. Мижознинг «қандай етиб боргани», «ишлари, кайфияти қандай» экани, «ҳаммаси
қандай ўтгани» билан қизиқиш;
3. Товар ёки хизмат мижозда қандай таассурот уйғотгани билан қизиқиш;
4. Товар ёки хизмат мижознинг яқинларида қандай таассурот уйғотгани билан
қизиқиш;
5. Ёрдам таклиф этиш;
6. Кейинги қўнғироқни амалга оширишга розилик олиш (уч кундан сўнг);
7. Хайрлашиш ва саломатлик тилаш.
«Ёрдам таклиф этиш» товар ёки хизмат билан боғлиқ ҳар қандай савол билан мурожаат
қилишни таклиф этишни билдиради.
Қўнғироқ скрипт кўринишида қуйидагича бўлади:
- Андрей Иванович?
- Мижоз: Ҳа!
- Хайрли кун! Бу бошқарувчи Сергей Ларин, сиз буун биздан ўз автомобилингизни
олиб кетдингиз! Мени эсладингизми? (Позитив руҳда, бироз юмор билан).
- Мижоз: Ҳа албатта!
- Шунчаки билиш учун қўнғироқ қиляпман, яхши етиб бордингизми, ҳаммаси яхшими?
Уйга етиб бордингизми?
- Мижоз: жавоб беради.
- Яхши! Яхши бордингизми? Машина тўғрисида биринчи таасуротларингиз қандай?
Уни ўзингиз ҳайдаб бордингиз, бу энди тест-драйв эмас, ўзингизни машинангиз...
- Мижоз: жавоб беради ва балки нимадир сўрайди. (агар савол берса ҳаммасига жавоб
бериш керак. Агар нимадир иккилантирса, буни тезда аниқлаштириш ва кейин шубҳаларни
йўқотиш керак! Аниқлаштириш қоида эсингиздами?)
- Қариндошларингиз яхшими, танишларингиз машина ҳақида фикр билдиришдими?
- Мижоз: жавоб беради. (Муҳим: харид тўғриси кимдир салбий муносабат билдирган
бўлса, биринчи навбатда айнан нима дейишганини кейин шубҳаларни йўқотиб танловни
мақташ керак. Масалан: “Сиз аъло даражадаги машинани харид қилдингиз, Андрей Иванович!
Ранги ҳам тўпламлари ҳам! Жуда яхши машина!” Бу пайтда қўллаб-қувватлаш инсон учун
жуда муҳим, лекин мижозни ўзи буни ҳеч қачон сўрамайди).
- Андрей Иванович, агар сизда машина бўйича ҳар қандай савол бўлса, илтимос, менга
қўнғироқ қилинг, доим хурсанд бўламан!
- Мижоз: Яхши, раҳмат катта!
- Андрей Иванович, икки кундан сўнг мен қайта қўнғироқ қиламан, шунчаки
автомобил қандай юраётганини билиш учун, балки яна қандайдир саволлар пайдо бўлар,
яхшими?
- Мижоз: Яхши!
- Саломат бўлинг, Андрей Иванович! Яна алоқада бўлгунча!
Сиз нима сотсангиз ҳам скрипт бир хил бўлади. Ўхшашлик бўйича сиз ўзингизнинг
биринчи кузатувчи қўнғироғингизни осон тузишингиз мумкин. Қуйида мисол тариқасида
ошхона гарнитураси савдоси менежерининг биринчи кузатувчи қўнғироғи келтирилган:
- Андрей Иванович?
- Мижоз: Ҳа!
- Хайрли кун! Мен менежерингиз Сергей Ларин, “Глория фурнитура”
компаниясиданман, бугун сизга бизнинг жиҳозларимизни олиб боришди! Мени
эсдан чиқармаган бўлсангиз керак? (Ижобий, енгил ҳазил билан).
- Мижоз: Ҳа!
- Шунчаки қизиқиб қўнғироқ қиляяпман, жиҳозларни қандай ўрнатишди, ҳаммаси
яхшими?
- Мижоз: жавоб беради.
- Тез йиғиб беришдими? Гарнитура тўғрисда уйда биринчи таасуротлар қандай, уй
интерьерига мос тушдими?
- Мижоз: жавоб беради, балки нималарнидир сўраши мумкин. (мижоз саволларига
схема бўйича жавоб берамиз: тингладингиз – қабул қилдингиз –
аниқлаштирдингиз – жавоб бердингиз). Масалан:
- Мижоз: Идишлар турган шкаф эшик тавақаси тўлиқ очилмайди, бу шундай
бўлиши керакмиди?
- Яхшиям айтдингиз! Айнан қайси эшик тавақаси? (қўшилиш+аниқлаштириш).
- Мижоз: ўнгдан иккинчиси, қуритиш мосламасида, кенг...
- Нима бўлган экан? (масала нимадалигини тушуниш учун иккинчи аниқлаштириш).
- Мижоз: Менимча, тавақада ҳаммаси жойида, лекин мен у180 даража очилишини
сўраган эдим, бавақа фақат 90 даража очиляпти.
- Ҳа, тушунарли! Келинг бундай қиламиз: мен жиҳозни йиғиш бўйиса бош уста
билан боғланаман, вазиятни аниқлаштираман, кейин у сиз билан боғланади ва
керак бўлса худди сиз истагандай қилиб ҳаммасини ҳаммасини тўғирлаб беради,
яхшими? (телефон орқали сиз бу масалани еча олмайсиз, лекин мижозга
кўмаклашиш учун муаммо моҳиятини чақишга уринишингиз муҳим ва кейин
масъулиятни ўзингизга олиб ечим таклиф қиласиз – бу ўзгартириш эмас, табиий,
балки уни назорат қилиш).
- Рахмат!
- Кимгадир жиҳозни кўрсатдингизми? Қариндошлар (танишлар, қўшнилар) нима
дейишди?
- Мижоз: жавоб беради. (Агар улар томонидан танқид қилинган бўлса, мижозни
унинг танловида қўллаб-қувватлаймиз, ўз вақтида мижозни жалб қилган фойдали
томонларини санаймиз).
- Мижоз: Биласизми, қайнонам келганди, унга рангги унчалик ёқмади....
- Тушунарли. Рангининг нимаси уларга ёқмади, қанақа ранг хоҳлаган бўлар эдилар?
(қўшилиш+аниқлаштириш).
- Мижоз: Айтишича, жуда тўқ ранг танлабмиз, кўнгилга ғашлик соларкан. Ёрқинроқ
ранг буюртма қилиш керак эди дейди...
- Биласизми, Андрей Иванович, менинг ҳам қайнонам бор, мен ҳам уларнинг
фикрларини сизга ўхшаб ҳурмат қиламан. (хушомад). Бироқ дид ва рангда дўстлар
бўлмайди. Мен нимадир танлаганимда агар харид қилаётганимда қайнонам ҳам
бор бўлсалар мен ҳам уларни фикрларини сўрайман (бу қарор қабул қилган вақтда
вақтда қайнона бўлмаганлигига нозик ишора). Бироқ доим шахсий фикримдан
келиб чиқиб қарор қабул қиламан, худди сизга ўхшаб (хушомад). Бу хонадонда сиз
яшайсиз, унда яшаш сиз учун қулай бўлиши керак, ранг айнан сизга маъқул келди!
(Танловни қўллаб-қувватлаш). Демак, қайнонангизни сизни яхши кўргани ва
хавотирлангани учун шунчаки бағрингизга босиб қўйинг! (ва шу фурсатда яна
давом этинг).
- Андрей Иванович, агар сизда мебель бўйича ҳар қандай саволингиз бўлса, менга
қўнғироқ қилинг, доим хурсанд бўламан!
- Мижоз: Яхши, рахмат!
- Андрей Иванович, мен сизга икки кундан кейин яна қўнғироқ қиламан, балки сизда
саволлар пайдо бўлар, яхшими?
- Мижоз: Яхши!
- Саломат бўлинг, Андрей Иванович! Яна алоқада бўлгунча!
Эҳтимол мебел сотувчиларидан кимдир “Кузатувчи қўнғироқлар, етказиб бериш,
ўрнатиш билан хизмат кўрсатиш бўлими шуғулланиши керак! Нега мен қўнғироқ қилишим
керак?” дейиши мумкин. Ҳаммаси тўғри: бизнес-жараённи исталгандай яратиш мумкин: бир
киши мижозни кутиб олади, бошқаси у билан мулоқот қилади, учинчиси ҳужжатларни
расмийлаштиради, тўртинчиси – етказиб бериш, йиғишни расмийлаштиради. Бироқ
унутмаслик керак: асосийси – бу ҳаммасидан сўнг сизга мижознинг қандай муносабатда
бўлиши ва сиз ҳақингизда танишларига нима дейди. Мижоз сиз томонингиздан қанча
ғамхўрликни ҳис қилса, шунча тавсияга кўра мижозларингиз пайдо бўлади! Шундай экан
танлов ўзингизда: бундай қўнғироқлар 2-3 дақиқа вақтни олади (!), ҳеч нарса қилиш шарт
бўлмайди, лекин бу сизнинг даромадингизни ойлар ва йиллар олға суриши мумкин! Иш
вақтингиз 3 дақиқаси учун юқори фойдали таклиф!
Иккита муҳим хусусиятларга эътибор қаратинг.
1. Ушбу қўнғироқ жуда қисқа, шунинг учун биз “Сизга ҳозир гаплашиш қулайми?”,
деб сўрамаймиз, шунчаки қисқа ва лўнда қилиб саволлар берамиз ва суҳбатга кўп
вақт сарфламай уни тугатамиз.
2. Биринчи кузатув қўнғироғида ғамхўрлигингизни самимий кўрсатишингиз керак ва
тавсия сўраш керак эмас. Агар бу амалга оширилса, кўпинча жавоб муносабати
керак бўлади: мижоз у ҳақидаги ғамхўрлик – бу фақат савдо учун ҳимоя қатлами
бўлиши мумкин. Амалиётга кўра, тавсияларни ёки маҳсулотни етказишда ёки бир
ҳафта ва кейинроқ иккинчи кузатувчи қўнғироқ вақтида шахсан олган яхшироқ.
Интернет-дўкон ишлари тўғрисида тўхталсак. Шахсан мен интернет дўкон
сотувчилари бундай қўнғироқларни амалга оширганликларини эшитмаганман!
Do'stlaringiz bilan baham: |