Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

Жалб қилиш – мулоқот орқали кишининг бирор нарсага: воқеликка, таклиф этилган 
маҳсулот ёки хизмат турига қизиқишларини уйғотиш ёки аниқлаш жараёни. 
Савдо ва жалб қилиш ҳамма ерда бор! Жалб қилмасдан савдо бўлмайди, фақат одам 
олдиндан муайян харидни режалаштирмаган бўлса, албатта. Ўзаро мулоқотда биз доимо ёки 
жалб қиламиз (ғояларни, маҳсулотни, лойиҳаларни сотамиз) ёки жалб этиламиз (харид 
қиламиз, бошқа нуқтаи назарларни қабул қиламиз). Ҳатто 12 ёшли ўғилнинг онаси билан 
мулоқоти ҳам – бу савдо! Она ўғлини иссиқроқ бош кийим кийишга мажбурлайди, ўғил эса
дўстлари ёки қиз ўртоғини ёнида “онасини измидан чиқмайдиган” бўлиб кўринмаслик учун 
рад этади. Бу вазиятда она – савдонинг қатъий усулида иш олиб бораётган сотувчи, ўғил эса 
реал эътирозли мижоз бўлиб, моҳият очиқ кўрсатилмаган! Эҳтимол бу мисол сиз учун ғалати 
туюлиши мумкин, лекин бу айнан шундай. Агар бутун дунё доимий жалб қилишдан иборат 
деб тасаввур қилсангиз, телефон мулоқоти бу ушбу дунёнинг улкан, муҳим қисми 
ҳисобланади. Ҳар сафар телефон гўшагини кўтарганда, биз кўпинча бирор нарса “сотамиз” 
ёки кимнидир “жалб қиламиз”. Фарқи шундаки, ким кимга қўнғироқ қилади ва ҳеч бу вақтда 
айнан ғоями, муносабат, хохишимиз, товар, хизмат ёки фойдани “сотаётганимизни” ўйлаб 
кўрганмизми. 
Бу дунёда ҳамма нарсага бошқа одамларни жалб қилиш орқали эришамиз. Бутун 
ҳаётимиз – доимий танловдан иборат: жалб қилиш ёки жалб этилиш, ўз ҳаётининг эгаси 
бўлиш ёки ва бошқа одамларнинг ҳолатига ҳавас қилиш. Иккала вариантнинг ҳам ижобий 
томонлари бор. Натижалар фарқини телефон гўшагини қўйганимиздан сўнг оламиз. Биз 
ҳаётимизни мақсад ва истакларимизга кўра эмас, эришган натиэаларимизга қараб баҳолаймиз.
ХУЛОСАЛАР 
1. Савдо тор маънода – шартнома тузиш. 
2. Савдо кенг маънода сотувчи ва харидор ўртасида узоқ муддатли ва ўзаро фойдали 
муносабатларни ўрнатиш жараёни. 


3. Жалб қилиш – мулоқот орқали кишининг бирор нарсага: воқеликка, таклиф 
этилган маҳсулот ёки хизмат турига қизиқишларини уйғотиш ёки аниқлаш 
жараёни. Савдо ва жалб қилиш ҳамма ерда бор. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish