Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида ( 2 соат амалий машғулот)



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида ( 2 соат амалий машғулот) 
 
Амалий машғулотдан мақсад: тингловчиларда Умумий ўрта таълим 
муассасаси педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида 
билимларни ривожлантириш.
Амалий машғулот фронтал усулдан фойдаланилади 
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ УЧУН НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛ 
Вазирлар Маҳкамасининг ―Умумий ўрта таълим муассасаси педагог 
ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби‖ тўғрисидаги Низомни 
мазмун моҳияти 
 
“Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан 
ташқари 
давлат 
таълим 
муассасалари 
педагог 
кадрларини 
аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди 
( Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори) 


126 
Ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати 
самарадорлиги ва ижтимоий – сиѐсий билимларини оширган педагог 
кадрларни рағбатлантириш; 

иш ҳақи миқдорини ошириш имкониятларини яратиш; 

хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қуватлаш; 

компьютер техникаси ва ахборот коммуникация технологиялари, шу 
жумладан, Интернет жахон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича 
амалий кўникмаларга эга бўлишнинг мажбурийлигини таъминлаш. 
Аттестация мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим 
муассасалари педагог кадрлари учун ҳар беш йилда ўрта махсус, касб-ҳунар 
таълими муассасалари педагог кадрлари учун ҳар уч йилда бир марта 
ўтказилади. 
Ишга янги қабул қилинган кадрлар бир йилдан сўнг, олий ѐки ўрта 
махсус, касб-ҳунар таълими муассасалрини битириб биринчи бор ишга 
кирганлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб 
этилади.
Меҳнатга лаѐқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ 
муддат ―уч ойдан ортиқ‖ даволанаѐтган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани 
парвариш қилиш таътилидаги педагог кадрлар иш фаолиятига 
қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади. 
Аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади. 
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан 
ташқари давлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда-таълим 
муассасалари) раҳбарлари аттестация муддатини бир ой олдин эълон қилади 
ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништиради.
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан 
ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг малака 
тоифалари ѐки лавозимлари мазкур таълим муассасаларининг бир туридан 
бошқасига ишга ўтганда сақланади.
Бунда халқ таълими тизими педагог кадрларининг иккинчи малака 
тоифаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг катта ўқитувчи 
лавозимига, биринчи малака тоифаси-етакчи ўқитувчи лавозимига, олий 
малака тоифаси-бош ўқитувчи лавозимига тенглаштирилади.
Педагог кадрлар ўрта махсус, касб-ҳунар, олий маълумотли илмий 
даража олганлиги ѐки қайта тайѐрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги 
дипломда кўрсатилган тайѐрлов, таълим йўналишлари, мутахассислик ѐки 
ихтисосликларига мос келадиган фанлар бўйича аттестациядан ўтади.
Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайѐрлов ѐки таълим 
йўналиши, мутахассислик ѐки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс 
бераѐтган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади. 
Таълим муассасалари раҳбарлари аттестациядан ўтувчиларнинг ҳар 
бири учун алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди тайѐрлайди. 
Ҳужжатлар йиғмажилдида аттестациядан ўтувчининг паспорти, 
дипломи, аттестациядан ўтганлиги тўғрисида олган ва амалда 
фойдаланаѐтган сертификати (агар мавжуд бўлса), малака оширганлиги 


127 
ҳақидаги сертификати нусхалари, маълумотнома сўнги бир йил давомида 
ўтган дарсларининг таҳлиллари, очиқ дарслар ўтганлиги хақидаги 
маълумотлар, таълим олувчилари рейтинги ва эришган ютуқлари (агар 
мавжуд бўлса) тўпланади. 
Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими 
муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими 
мудири (комиссия раиси), халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш институтларининг маъсул ходими 
(комисссия раис ўринбосари), туман (шаҳар) хокимлигининг таълим 
соҳасига масъул ходими, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан 
ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) 
иборат бўлади. 
Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасалари 
рахбари (комиссия раиси), халқ таълими муассасалари фаолиятини методик 
таъминлаш ва ташкил этиш туман шаҳар бўлими ходими (комиссия 
раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва ота-оналар қўмитаси вакиллари, 
уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир 
нафари комиссия котиби) иборат бўлади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish