139
6-мавзу: Таълим муассасасида методик ишларга раҳбарлик ва методик
хизмат узлуксизлигини таъминлаш ( 2 соат амалий машғулот)
Амалий машғулотдан мақсад: тингловчиларда таълим муассасасида
методик ишларга раҳбарлик ва методик хизмат узлуксизлигини таъминлашга оид
билимларни ривожлантириш
Амалий машғулот кичик гуруҳларда турли интерфаол методлардан
фойдаланилади.
1-гуруҳ учун топшириқ – таълим муассасасида методик ишларга раҳбарлик
2-гуруҳ учун топшириқ – таълим муассасасида узлуксиз методик хизматни
ташкил этиш
Таълим муассасасида методик ишларга раҳбарлик
Таълим муассасасида узлуксиз методик хизматни
асосини ташкил этувчи
бўғинлар педагогика кенгаш, методик кенгаш ва методика бирлашмаси
ҳисобланади.
Педагогик кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
таълим
муассасаси педагогик жамоа фаолиятини, ўқувчиларнинг
мажбурияти,
ДТС талабларини бажариш, ўқувчиларга таълим-тарбия бериш
сифатини кўтариш чора-тадбирларини белгилаш;
ўқувчиларга таълим беришда таълимнинг илғор педагогик технологиялар
ва ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланишни ўрганиш ва
чора-
тадбирларини белгилаш;
ўқувчиларни маънавий юксак, умуминсоний миллий руҳда, ўз ватани
халқини ардоқловчи, тинчлик ва барқарорликка қаратилган миллий қадриятлар
асосида тарбиялаш юзасидан таклифлар бериш;
таълим муассасасини мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уни
ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш;
таълим муассасаларида таълим-тарбия жараѐнини
ташкил этишда ва
таълим самарадорлигини оширишда мақбул шарт-шароитлар яратишга
қаратилган қарорлар қабул қилиш;
педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил қилиш
ва якуний хулоса чиқариш;
таълим муассасаси жамоаси учун ўз ваколати доирасида меъѐрий
талабларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш.
Мактаб педагогик кенгаши ўз фаолиятини тасдиқланган Низом асосида олиб
боради. Педагогик кенгаш мактаб бошқарувида энг юқори органдир. Унинг
таркибини илғор ўқитувчилар, ўқувчилар,
сардорлар, маҳалла аҳли, ҳомий
ташкилот вакиллари ташкил этади ва у ўз олдига қуйидаги мақсадларни қўяди:
мактаб истиқболини белгилаш, стратегия ва тактикасини амалга ошириш,
ҳар томонлама ҳамкорлик ўрнатиш орқали мактабда ДТСнинг ўқувчилар
томонидан ўзлаштирилишини кафолатлаш;
ўқитувчилар
томонидан яратилган янгилик, илғор педагогик технология,
тажриба-синов иши натижалари ва чет эл тажрибалари, шунингдек,
шахсий
малака ошириш орқали педагогик жамоанинг педагогик-психологик билимларини
оширишга хизмат қилиш.
Кўпинча педагогик кенгаш ва ишлаб чиқариш мажлисларида шахсан раҳбар
ѐки унинг ўринбосари маъруза қилишига тўғри келади. Бу эса, бошқарувда ҳар
доим самара беравермайди. Ушбу ишларга методбирлашма раҳбарлари ва илғор