Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ИЗОҲ: қолган вазифалар методбирлашма тзғрисидаги Низомда тўлиқ



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

 ИЗОҲ: қолган вазифалар методбирлашма тзғрисидаги Низомда тўлиқ 
берилган 
Методбирлашма қуйидаги масалаларни амалга оширади: 

таълимни сифат самарадорлигини ошириш бўйича меъѐрий ва методик
ҳужжатларни ўрганиш;

синфдан-синфга кўчириш бўйича якуний назорат ишларини, аттестация 
материалларини тайѐрлайди; 

фанларнинг ўқитилиши бўйича мактаб ички назорати натижаси бўйича
танишиш; 

методик ишланмалар билан танишиш мақсадида очиқ дарсларни
ташкиллаштириш; 

илғор иш тажрибаларини ўрганиш яъни, фан бўйича тажриба-синов 
ишларини олиб бориш, фан бўйича ДТС ижроси бўйича ягона талаб ишлаб
чиқиш; 

фанлар бўйича оралиқ ва якуний назорат ишларини ўтказиш тизимини 
ишлаб чиқиш;

фанлар бўйича дарс ўтиш методларини таҳлил қилиш; 

ўқитувчиларнинг малака оширишга бўлган эҳтиѐжини аниқлаш ва 
уларни эҳтиѐжлари асосида малака ошириш турларини тавсия этган 
буюртмалар бериш ҳамда курсларидан ўтгандан сўнг ва ижодий хизмат 
сафарларидан сўнг тайѐрлаган ҳисоботларини эшитиш; 

фан ойликлари, фан олимпиадалари, билимлар синови, конкурслар, 
илмий конференцияларни уюштириш; 

ҳозирги замон талаби даражасида фан кабинетини, дарсни жиҳо-з-лаш 
мақсадида ўқув кўргазмали қуроллар таъминотига эришиш. 
Методбирлашмаларда мунтазам ўтказиб бориш лозим бўлган методик 
тадбирларнинг энг муҳимлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1. Турли фанлар бўйича методбирлашмалар ичида фан ўқитувчиларидан 
иборат тренерлар кенгаши тузилади ва унинг вазифалари қуйидагилардан 
иборат бўлади: 

мактабда муайян фаннинг ўқитилиш аҳволи, берилаѐтган таълимнинг 
сифати, самарадорлигини аниқлаш, мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш, 
камчиликларни бартараф этишнинг илмий педагогик жиҳатларини ўрганиш ва 
шу асосларга таянган ҳолда педагогик чора-тадбирлар режасини тузиш; 

туман фан уюшмалари билан келишган ҳолда, ўқувчилар билим, 
кўникма ва малакасини ДТСга мослик даражасини аниқлаш учун ўқув 
дастурининг бўлимларига мувофиқ келадиган назорат материалларини ишлаб 
чиқиш; 

ўз ўқув фани бўйича ДТС мазмунини ифода этувчи ўқув-меъѐрий 
ҳужжатлар билан турли синфлар учун таъминланганлик даражасини аниқлаш 
ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф киритиш; 

методбирлашма аъзоларининг таълим сифатини яхшилашга оид 
таклифларини ўрганиб чиқиш ва уларни амалиѐтга татбиқ этиш бўйича 
тадбирлар ишлаб чиқиш; 


145 

фан ўқитувчиларига мунтазам тарзда дарс самарадорлигини оширишга 
оид методик тавсиялар бериб бориш; 

методбирлашма аъзоларининг ўз устиларида мустақил, мажбурий-
ихтиѐрий равишда малака оширишларига амалий ѐрдам кўрсатиш мақсадида 
янги чоп этилган методик қўлланмалар, илмий методик тавсиялар, илмий 
адабиѐтлар, таълим соҳасидаги муаммоларни ѐритувчи газета ва журналлар, 
бошқа турдаги методик янгиликлар билан танишишларига шароитлар яратиш; 

фан ўқитувчиларига ўз устида мустақил ишлашнинг ижодий режаларини 
тузишда ва унда ўқув-тарбия жараѐнини ҳамда ўз касбий маҳорати ва илмий-
педагогик малакасини ошириш билан боғлиқ бўлган барча йўналишларни 
тўлиқ қамраб олишларига методик ва амалий ѐрдам кўрсатиш; 

методбирлашмалар таркибидаги ижодий гуруҳлар ўз навбатида 
жамоанинг ўзига хос ―ғоявий маркази‖ ҳисобланиб, илғор таълим 
технологиясини жорий этиш, янги методларни қўллаш борасида изланиш олиб 
бориш; 

ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларининг ДТСга мослик 
даражасини аниқлаш бўйича методбирлашма томонидан ўтказиладиган 
назорат ишлари материалларини ўрганиб, чуқур таҳлил этиш, ўқувчилар 
билимидаги бўшлиқларни аниқлаш, хулосалар чиқариш ҳамда уларни 
тўлдириш бўйича аниқ вазифалар белгилаш. 
2. Методбирлашмаларда мактабдаги педагогик муаммоларнинг маълум 
йўналишини ҳал этиш соҳасида, чунончи, ўқитувчиларнинг компьютер 
саводхонлигини ошириш, ахборот-коммуникация тизимларининг мазмун-
моҳиятини ўрганиш, илғор педагогик технологияни таълим жараѐнига татбиқ 
этиш масалалари бўйича доимий иш олиб борувчи семинар машғулотлари 
ташкил этилади.
3. Методбирлашма муайян фан ўқитувчиларининг ҳар бирида ―Ижодий 
изланиш режаси‖ (―Шахсий узлуксиз малака ошириш режаси‖) бўлишига 
эришиш ва режани бажарилиши ҳақида мунтазам равишда методбирлашма 
йиғилишлари (зарур бўлганда, педагогика кенгашлари)да ижодий ишлари 
тақдимоти ўтказиб борилади.
4. Методбирлашмада фанлар бўйича такомиллаштирилган- ДТС ва 
модернизация қилинган ўқув дастурларининг тўлиқ ўзлаштирилишини 
таъминловчи ҳамда тажрибада синаб кўрилган илғор таълим методлари банки 
вужудга келтирилади. 
5. Методбирлашма фаолиятида ―Устоз-шогирд‖ анъанасига амал 
қи-ли-нган ҳолда, ѐш мутахассисларга тажрибали педагогларни бириктириш, 
иқтидорли ўқувчилар билан якка тартибда ѐки гуруҳ тарзида ишлаш 
тажрибаси йўлга қўйилади. Бунда методбирлашмалар ижодий гуруҳларининг 
мактаб методик кенгаши ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ―Иқтидорли 
ўқувчиларни аниқлаш, улар билан мунтазам шуғулланиш йўли билан 
уларнинг истеъдодини оширишнинг мажмуа дастури‖га амал қилинади. 
Ушбу дастур ўқитувчиларни янгиликка интилишга ва изланишга чорловчи, 
мустақил равишда ўз билим ва малакасини ошириб боришни таъминловчи, 
замонавий илғор таълим технологиялари билан танишишлари ва уларни эркин 
ўзлаштиришларига 
имкон 
берувчи, 
илмий-методик 
изланиш 
олиб 


146 
боришларига шароит яратувчи тестлар, сўров-анкеталари, методик 
ишланмалар, интерфаол таълим усулларининг намуналари, шунингдек, 
ўқитувчи ижодкорлигини аниқлашнинг рейтинг кўрсаткичлари ва хат 
ҳужжатлар мажмуасидан иборат бўлади. 
Таълим жараѐнида шахснинг индивидуаллиги ва ўзига хос хусусиятлигига 
эътибор бериш, ўқувчининг шахсий қизиқишлари ва ривожланиши, унинг 
ҳаѐтий мақсадларини рўѐбга чиқариш вазифасининг бажарилиши барча 
босқичларида таъминланиши лозим. Яъни, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва 
иқтидорига қараб ўқитиш табақалаштирилган ѐки мослаштирилган вариатив 
шакл, метод ва воситалар билан қуроллантирилиши лозим.
Мактаб олдида турган муҳим педагогик муаммолардан яна бири, 
ўқитувчилар жамоасининг илмий-педагогик ва касбий маҳорати, уларнинг 
салоҳиятига боғлиқ ҳолда вужудга келадиган муаммоларни ҳал этиш, 
мактабда ижодкор ўқитувчини аниқлаш ва унинг фаолиятини ўрганиш ташхис 
дастурини ишлаб чиқишдан иборатдир. Ушбу ҳужжат ўқитувчиларни 
янгиликка интилиш, изланишга чорловчи, мустақил равишда ўз билим ва 
малакаларини оширишни таъминловчи, илғор таълим технологиялари билан 
танишишлари ва уларни ўзлаштиришларига имкон яратувчи, илмий-методик 
янгиликларни қўллашга ундовчи тестлар, сўровномалар, методик ишланмалар, 
интерфаол таълим методларининг тавсифи ва намуналари, шунингдек, 
ўқитувчи ижодкорлигини аниқлашнинг рейтинг кўрсаткичлари каби 
ҳужжатлар мажмуасидан иборатдир.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish