Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Ходим ижобий ундашларга парво қилмаса ва рахбарнинг ҳеч



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Ходим ижобий ундашларга парво қилмаса ва рахбарнинг ҳеч 
қанлай хийла-найранги уни ҳеч бўлмаганда виждонан ишлашга 
мажбур қилолмаса, нима қилиш керак? 
Мотивация усуллари, сўзсиз, мажбурлаш методларини ҳам назарда 
тутади. Мабодо ходим ва ходимлар гуруҳи ўз хизмат вазифаларини 
бажармасалар ѐки сифатсиз бажарсалар ва маъмурият уларга ижобий таъсир 
қилиш имкониятларидан фойдаланиб бўлган бўлса, мажбурлаш методини 
қўллаш зарур. Бу методларни шартли равишда уч гуруҳга бўламиз: 

интизомий жазо; 

иқтисодий воситалардан фойдаланиш; 

батафсил йўл-йўриқ кўрсатиш ва мунтазам назорат қилиш. 


135 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига мувофиқ раҳбар интизомий 
жазонинг қуйидаги турларини қўллашга ҳақли: 

хайфсан; 

ўртача ойлик иш ҳақининг белгиланган микдорида жарима солиш; 

меҳнат шартномасини бекор қилиш; 

мажбурлашнинг дастлабки усули сифатида ходим хулқ-атвори 
ходимлар жамоаси мажлисида кўриб чиқилиши мумкин. 
Баъзи одамлар учун иқтисодий воситалар етарли даражада таъсир қилади: 
қўшимча тўловларни, устамалар ва бошқа тўловларни олиб ташлаш ѐки 
камайтириш, мукофотлардан, агар мукофот меҳнат битими ва жамоанинг 
ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ меҳнат учун рағбатлантириш 
чораси ҳисобланса, маҳрум қилиш. 
Самарали назоратнинг олти тавсифи 
Назорат ўзининг ҳақиқий вазифасини бажариши, яъни таълим 
муассасаси мақсаддарига эришишни таъминлаши учун у бир неча муҳим 
жиҳатларга эга бўлиши керак. 
1.  Стратегияга йўналганлик. Таълим-тарбия жараѐни самарали бўлиш 
учун назорат стратегик хусусиятга эга бўлиши, яъни таълим муассасаси 
тамойиллари ва мақсадларини акс эттириши ва қўллаб-қувватлаши керак. 
2.  Натижаларга мўлжалланганлик. Назоратнинг пировард мақсади 
ахборот йиғиш, стандартлар ўрнатиш ва муаммоларни аникдаш эмас, балки 
таълим муассасаси олдида турган асосий вазифаларни ҳал қилишдаи 
иборатдир. Ўзгаришларни амалга ошириш ва уларнинг натижалари 
тўғрисида хабар қилиш шу мақсадга эришиш воситаси сифатидагина 
муқимдир. Мабодо сиз назоратни самарали қилмоқчи бўлсангиз, 
назоратнинг очиқ-ойдин кўриниб турган бу воситалари таълим 
муассасасининг асл мақсадларидан кўра кўпроқ муҳим ўринлар эгаллашига 
йўл қўймаслик лозим. Масалан, энг яхши ўқитувчиларни улар ўз вақтида 
тақвим режасини тузмаганликлари учунгина ишдан бўшатиш нодонлик 
бўлур эди. 
3. Назоратнинг моҳиятга мувофиқлиги. Назорат, ҳақиқатан ҳам, муҳим 
бўлган нарсани холис ўлчаши ва баҳолаши зарур. Назоратнинг нотўғри 
танланган механизми амалий жиҳатдан муҳим ахборотни йиғишдан кўра 
кўпроқ уни ниқоблаши мумкин. Масалан, ўқувчилар томонидан физика 
фанидан лаборатория ишлари бўйича топширилган синовлар микдорини 
назорат қилиш мумкин. Бироқ бу ўтказилаѐтган лаборатория ишлари 
даражаси ва сифатини баҳолай олмайди. 
4. Назоратнинг ўз вақида ўтказилиши. Назоратни ўз вақтида ўтказиш 
деганда уни юқори тезлик билан амалга ошириш ва ўтказиш даврийлиги 
эмас, балки назорат қилинаѐтган предметга айнан мувофиқ келувчи ўлчаш 
ѐки баҳолашлар ўтказиладиган вақт оралиғи тушунилади. Самарали назорат 
тизими — бу салбий ҳолат вужудга келиб, ривожлангунча одамларга зарур 
ахборот берувчи тизимдир. 
Назоратнинг мослашувчанлиги. Агар кўзда тутилмаган бирон-бир 
нарсани олдиндан билиш мумкин бўлса, назоратга эҳтиѐж қолмайди. Режа 


136 
сингари, назорат ҳам етарли даражада ўзгарувчан бўлиши ва бўлиб 
ўтаѐтган ўзгаришларга мослашувчан бўлиши лозим. 
Назоратнинг оддийлиги. Одатда энг самарали назорат, бу — 
мўлжалланган мақсадлар нуқтаи назаридан энг оддий назоратдир. 
Назоратнинг энг оддий усуллариозкуч талаб қилади ва анча тежамлидир. 
Лекин, энг муҳими шундаки, агар назорат тизими ўта мураккаб бўлса ва 
ўзаро биргаликда ҳаракат қилаѐтган одамлар бу тизимни тушунмасалар ва 
қўллаб-қувватламасалар, назоратнинг бундай тизими самарали бўлмайди. 
Ташаббус ва ижод жамоа ҳаѐтининг меъѐрига айланишига қайси 
методлар билан эришиш мумкин? 
Бу муаммони кўриб чиқиш учун мотивациянинг ижтимоий-педагогик 
соҳаси бўлган ички мотивлар ҳақида сўз юритамиз. 
Биринчидан. кўпчилик одамларга ўзларини керакли, зарур одам деб ҳис 
қилиш ѐқишини унутмаслик керак. Агар раҳбар рағбатлантириш ва 
жазолаш билангина яхши натижаларга эришиш мумкин деб ҳисобласа, у 
хато қилади. Муваффақият қувончи ва эътироф, кўпинча, маошнинг 
кўпайиши, пул мукофоти ѐки жазодан қўрқишдан кўра, кўпроқ таъсир 
қилиб, меҳнат қилиш ва мақсадга эришиш истагини оширади. 
Иккинчилан, ишни жамоа фаолиятининг ўзини пухта ташкил қилишдан 
бошлаш керак. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: 

ходимларнинг барча тоифаларга қўйиладиган асосли, малакали 
талаблар мавжудлиги; 

хизмат вазифаларини аниқ белгилаш, топшириқни бажариш бўйича 
вазифа ва ваколатларни тақсимлаш; 

тегишли материаллар, кадрлар ва вақт ресурслари билан таъминланган, 
бажарилиши реал бўлган тадбирларни режалаштириш; 

барча йўналишлар бўйича муддатларни белгилаш: муайян тадбирни 
бажариш, ахборот, статистик ҳисоботлар олиш, текширишларни ташкил 
қилиш ва шу кабилар; 

ишларни бажариш учун зарур ахборотларни олиш эркинлиги ва бошқа 
аспектлар. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish