Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Аттестация икки босқичда ўтказилади



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Аттестация икки босқичда ўтказилади: 
Биринчи босқичи - аттестациядан ўтувчиларнинг ўқув фани бўйича 
малака синови натижалари, дарс ўтиш маҳорати ва мехнати самарадорлиги 
эксперт гурухи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар 
тайѐрланади; 
Иккинчи босқичи - аттестация комиссиялари томонидан педагог 
кадрларинингг хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот 
коммуникация технологияларини билиши ҳамда ижтимоий-сиѐсий 
билимларни аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади, суҳбат жараѐни 
видеотасвирга олинади ва берилган саволлар ва жавоблар махсус 
(саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) дафтарга қайд этилади. 
Суҳбат жараѐни: - хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот 
коммуникация 
технологияларни 
билиши 
ҳамда 
ижтимоий-сиѐсий 
билимларини аниқлаш юзасидан ўтказилган сухбат якунлар орқали 
белгиланади. 
Аттестация комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган 
йиғилиш ваколатли хисобланади. 
Аттестация комиссиялари қуйидаги қарорлардан бирини қабул 
қилади: 
А) олий малака тоифали ѐки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр 
баҳолаш мезонларининг ҳар биридан: 
75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтди, олий 
малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин‖; 
75 фоиздан паст кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтмади, 
биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин‖; 


128 
Б) биринчи малака тоифали ѐки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог 
кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:
75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтди, олий 
малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин‖; 
75 фоиздан 65 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтди, 
биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин‖; 
65 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтмади, 
иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) га туширилсин‖; 
В) иккинчи малака тоифали ѐки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог 
кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан: 
65 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса – ―Аттестациядан ўтди, 
биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилсин‖; 
65 фоиздан 60 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса – ―Аттестациядан ўтди, 
иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин‖; 
60 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтмади, 
мутахассис (олий ѐки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) 
лавозимига туширилсин‖; 
Г) мутахассис, олий ѐки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли 
ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:
60 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтди, 
иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин‖; 
60 фоиздан 55 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтди, 
мутахассис (олий ѐки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) 
лавозими сақлансин‖; 
55 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса - ―Аттестациядан ўтмади, 
мутахассис (олий ѐки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) 
лавозимига мувофиқ эмас‖. 
Аттестация комиссиялари мутахассис, олий ѐки ўрта махсус касб-
ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозмидаги педагог кадрлар бўйича 
―Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ѐки ўрта махсус касб-ҳунар 
маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас‖ қарорини қабул қилса, 
улар навбатдан ташқари малака ошириш курсларига юборилади ҳамда 
кейинги йилда қайта аттестацияга жалб этилади. 
Аттестация комиссиялари қайта аттестацияга жалб этилган педагог 
кадрлар бўйича ―Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ѐки ўрта махсус 
касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас‖ қарорини 
қабул қилса, иш берувчи томонидан улар билан тузилган мехнат 
шартномаси мехнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади. 
Баҳолаш мезонлари бўйича ўртача кўрсаткич чиқарилмайди ҳамда 
баҳолаш мезонларининг бирортаси бўйича белгиланган кўрсаткичдан паст 
баҳоланса ―Аттестациядан ўтмади‖ деган қарор қабул қилинади. 
Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг 
малака тоифаси ѐки лавозими сертификат асосида белгиланади. 


129 
Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган педагог кадрларга 
мутахассис, олий ѐки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи 
лавозими бўйича ҳақ тўланади.
Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб, мутахассис, олий ѐки 
ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ 
тўланаѐтган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга охирги сертификатида 
кўрсатилган малака тоифаси ѐки лавозими бўйича жалб қилинади. 
Аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлмаган ишга 
янги қабул қилинган педагог кадрларга ѐхуд олий ѐки ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог 
кадрларга қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозими) берилади: 
ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли педагог кадрларга - ўрта махсус, 
касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими; 
бакалавр даражасига – мутахассис ѐки олий маълумотли ўқитувчи 
лавозими; 
магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек олий маълумот 
даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий 
маълумотли педагог кадрларга – иккинчи малака тоифаси ѐки катта 
ўқитувчи лавозими (ушбу малака тоифаси ѐки лавозими аттестация 
натижасига кўра ўзгариши мумкин); 
фан номзоди ѐки фан доктори илмий даражасига эга бўлган педагог 
кадрларга – олий малака тоифаси ѐки бош ўқитувчи лавозими (мазкур 
малака тоифаси ѐки лавозими аттестация натижасига кўра ўзгариши 
мумкин). 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish