Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Агар банда яхшилаб таҳорат қилиб намозга турса, рукуъсини, саждасини, қироатни мукаммал



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

“Агар банда яхшилаб таҳорат қилиб намозга турса, рукуъсини, саждасини, қироатни мукаммал 
адо этса, (намоз): “Мени сақлаганингдек Аллоҳ ҳам сени сақласин”, дейди. Сўнг – унда зиѐ ва 
нур бўлган ҳолида – осмонга кўтарилади. Ўша (намоз) учун осмон эшиклари очилади. Агар 
(банда) таҳоратни чиройли қилмаса, рукуъни, саждани, қироатни мукаммал адо этмаса, (намоз)
108
Термизий, Ибн Можа, Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилган. 


55 
“Мени зое қилганингдек Аллоҳ ҳам сени зое қилсин”, дейди. Кейин – унда зулмат бўлган ҳолида 
– осмонга кўтарилади. Ўша (намоз) учун осмон эшиклари ѐпилади. Шундан сўнг худди эски 
кийим каби ўралиб, у билан эгаси юзига урилади” (Табароний, Баззор ривоят қилган
109
). 
Биз ўқиган намоз Аллоҳга ҳавола қилинади. Энди бир ўйлаб кўрайлик: Аллоҳга 
кўрсатиладиган ибодатимиз чиройли адо этилдими ѐки шошиб-пишиб, чала-чулпа ўқилдими? 
Намозимиз қабул бўлишига кўзимиз етадими? Ибодатимиз мақбул бўлиши учун нима қилишимиз 
керак? Албатта, намозни қоим қилиш зарур. Агар таҳоратимиз мукаммал қилинса, намоз рукнларини 
ўрнига қўйиб адо этсак, қироатимиз бехато бўлса, намоз: “Менинг рукнларимни комил бажарганинг, 
хушуъ билан чиройли ўқиганингдек Аллоҳ ҳам сени сақласин”, деб дуо қилади. Аллоҳ бундай 
намозни қабул этади. Чиройли суратда ўқилган намозгина хайр-барака, яхшилик келтиради. Аллоҳ 
сақласин, мабодо таҳорат мукаммал қилинмаса, рукуълар, саждалар чала бўлса, хато қироат қилинса, 
намоз: “Мени зое қилганингдек Аллоҳ ҳам сени зое қилсин”, деб дуоибад қилади. Аллоҳ бунақа 
намозни қабул қилмайди, у билан эгаси юзига урилади... 
“Бу иш қачон содир бўлади?” деган саволга икки хил жавоб берилган: 
1. Киши намоздан чиқиши билан. 
2. Қиѐмат куни. 
Намоз билан юзга урилиши қандай маънони англатади? 
Бу намозхоннинг умидсизлиги, муваффақиятсизлиги, Аллоҳ раҳматидан узоқлиги, ажр-
савобдан маҳрумлигини билдиради
110

Баъзи солиҳ салафлар айтишади: “Намоз подшоҳга совға қилинадиган чўри қизга ўхшайди. 
Унга шол, ғилай, кўр, қўл-оѐғи кесилган ѐки ногирон, мажруҳ, хунук қизни ҳадя қилган одам ҳақида 
нима деб ўйлаш мумкин? Худди шунга ўхшаб, жонсиз, руҳсиз намозни Парвардигорига тақдим 
этатуриб, яна ўша намози билан Эгасига яқинлашишни истайдиган банда ҳақида-чи?! Аллоҳ покдир, 
фақат пок нарсани қабул қилади. Руҳи бўлмаган намоз эса, қабул бўлишдан йироқдир
111
”. 
Шу ерда бир нарсани айтиб ўтиш жоиз: намоз ўқиш учун бандага куч-қувват берган Зот 
Аллоҳдир. Агар Аллоҳ имкон бермаса, имонни, солиҳ амалларни севдирмаса, намозга хоҳишимиз 
бўлмайди, уни адо этишга қурбимиз етмайди. Мусулмонни мусулмон, намозхонни намозхон қилган 
Аллоҳ таолодир. Шунинг учун ҳар қандай яхшилик Аллоҳга хосланади, У Зотга шукр қилинади, 
ҳамду санолар айтилади. 
Бунинг фойдаси нимада? Аввало, ҳар қандай яхшилик Аллоҳдан эканига имон келтирган банда 
қилаѐтган амалидан мағрурланмайди, ўзига бино қўймайди. Қолаверса, олқишни энг муносиб Зотга 
айтади, ўзини ўринсиз мақтамайди, кибрдан сақланади. 
Шу билан бирга, банда чиройли тоат-ибодат қилишга, намозни мукаммал ўқишга уринмасин, 
барибир хатога йўл қўяди. Чунки хом сут эмган банда амали нуқсон-камчиликдан холи эмас. Аслида 
Аллоҳга қанча қуллик қилинса, У Зот хизматидан қоим турилса арзийди. Аллоҳнинг бандага қилган 
яхшиликларини санаб саноғига етиш қийин. Шунинг учун ҳар бир мўмин амалини нуқсонли билиб, 
уни қабул этишини сўраб Аллоҳга илтижолар қилса, озгина амал қилиб қўйиб ўзини катта олмаса, 
тоат-ибодатни қойиллатиб қўйган тақдирдаям камтар бўлса, Аллоҳ ундан рози бўлади, гуноҳларини 
фазлу карами билан кечиради, намозини, бошқа хайрли ишларини ҳусни қабул қилади. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish