Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Агар дунѐ Аллоҳ наздида чивин қанотига тенг бўлганида кофирга бир қултум ҳам сув



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

“Агар дунѐ Аллоҳ наздида чивин қанотига тенг бўлганида кофирга бир қултум ҳам сув 
бермасди” (Термизий, Байҳақий, Баззор ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ). 
Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлган, шишиб кетганидан оѐқлари 
тепага кўтарилиб қолган қўйни кўриб: “Мана бу (қўй) эгаси назарида ўта қадрсиз деб ўйлайсизларми? 
Жоним измида бўлган Зотга қасамки, дунѐ Аллоҳ учун мана шундан ҳам қадрсизроқдир. Агар Аллоҳ 
наздида дунѐнинг чивин қанотичалик вазни бўлганида кофирга бир томчи ҳам сув бермасди” 
дедилар
103

Маълумки, чивин энг кичик ҳашаротлардан саналади. Унинг жуда кичик, ўта нозик қаноти ҳеч 
нарсага арзимайди. Бу билан дунѐ ҳаѐтининг чивин қанотичалик ҳам қадри йўқ дейилмоқчи. Агар 
бўлганида кофир кимса бир ҳўплам ҳам сув ича олмасди. Чунки Аллоҳ наздида аҳамиятли нарсалар 
фақат мўминларга, У Зот суйган кишиларга берилади. Дунѐнинг ҳеч қанақа ўрни бўлмаганидан 
ғайридинлар, имонсизлар ҳам моддий неъматлардан баравар, ҳатто мўминлардан кўпроқ баҳраманд 
бўлишади. 
َلا ىَسوُم ِبَِأ ْنَع
ّْيِرَعْش
ُىْهَع ُللا َيِضَر
ِب َّرَضَأ ُو َهْػنُد َّبَحَأ ْنَم :َ َّلَسَس ِىْهَلَع ُللا ىَّلَص ِللا ُؿوُسَر َؿ َق :َؿ َق
ِىِتَرِخآ
َنَْفَػي َم ىَلَع ىَوْػبَػي َم اسُرَِآَف ُو َهْػنُدِب َّرَضَأ ُىَتَرِخج َّبَحَأ ْنَمَس
.ِوِْيرَغِل ٌنَسَح ُوُدَهَسَس ُّيِوَمْػهَػبْلاَس ُ ِك َْلْاَس ُدَْحَْأ ُواَسَر .
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Ким дунѐсини яхши кўрса, охиратига зарар етказибди. Ким охиратини яхши кўрса, дунѐсига 
зиѐн келтирибди. Шундай экан, ўткинчи (дунѐ)дан боқий (охират)ни устун қўйинглар!” (Аҳмад, 
Ҳоким, Байҳақий ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан). 
Қайси бир банда дунѐ ишларига муккадан кетса, фикру хаѐли ўткинчи матоҳларга боғланиб 
қолса, тоат-ибодатга иштиѐқи камаяди. Дунѐ билан овора кимса охират ишларини кўнгилдагидек, 
ихлос билан бажара олмайди, ҳою ҳавасларга берилиб кетади. Бу билан унинг охиратига зарар етади. 
101
Аҳмад, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Ибн Жарир, Абу Яъло ривоят қилган. Ҳокимга кўра, ривоят санади саҳиҳ. 
102
Аҳмад, Саид ибн Мансур, Ибн Мардавайҳ ривоят қилган. 
103
Ибн Можа, Байҳақий, Табароний – Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан – ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан. 


52 
Агар кимда-ким дунѐ ишларидан охиратини афзал билса, диққат-эътиборини ухравий амалларга 
қаратса, дунѐсига зиѐн етиши мумкин. Дунѐ ва охират бир-бирига зид эканини, бири ўткинчи, 
иккинчиси абадийлигини билган инсон охиратни дунѐдан устун қўяди, ўткинчи дунѐ ишларини 
зарурат юзасидан бажаради, бор эътиборини охирати ободлигига қаратади. Лекин дунѐ ишларини 
ташлаб қўйиш, таркидунѐчилик қилиш ҳам тўғри эмас. Зеро, Анас розияллоҳу анҳудан қилинган 
ҳадисда: “Дунѐсини деб охиратини, охиратини деб дунѐсини ташлаб қўймаган, одамларга юк бўлмаган 
(киши) сизларнинг яхшиларингиздир”, дейилган
104

Чиндан ҳам, дунѐ билан охират бир-бирига тескаридир. Улар тарозининг икки палласига 
ўхшайди. Агар бири тош босса, иккинчиси енгил келади. Шунингдек, дунѐ ва охират машриқ билан 
мағрибга ўхшайди. Агар бирига яқинлашсанг, бошқасидан узоқлашасан. Айрим уламолар дунѐ билан 
охиратни икки кундошга ўхшатишган. Агар улардан бирини рози қилсанг, бошқасининг жаҳли 
чиқади. Иккиси кўнглиги бирдек олиш жуда мушкул. Худди шунга ўхшаб, дунѐ ҳамда охират 
амалларини бир маромда, бадастир амалга ошириш қийин. Илло Аллоҳ муваффақ қилганларгагина 
осон. 
ْنَع
ِسَنَأ
ِنْب
ٍكِل َم
ُىْهَع ُللا َيِضَر
َؿ َق
:َ َّلَسَس ِىْهَلَع ُللا ىَّلَص ِللا ُؿوُسَر َؿ َق :
ْػَا ُعِجْرَػهَػف ٌةَََلََ َتّْهَلما ُعَبْتَػي
ِف َه
ُىُلَمَع ىَوْػبَػيَس ُىُل َمَس ُىُلْيَأ ُعِجْرَػهَػف ُىُلَمَعَس ُىُل َمَس ُىُلْيَأ ُىُعَػبْتَػي :ٌدِحاَس ُىَعَم ىَوْػبَػيَس
ُّيِئ َسَّهلاَس ُّيِذِمْرّْػتلاَس ٌ ِلْسُمَس ُّيِر َخُبْلا ُواَسَر .
.ُدَْحَْأَس
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish