Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Маййитга уч нарса эргашади. Улардан иккитаси ортига қайтади, бири



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

Маййитга уч нарса эргашади. Улардан иккитаси ортига қайтади, бири (банда) билан қолади. 
Унга аҳли-оиласи, бойлиги, амали эргашади. Аҳли билан бойлиги орқасига қайтади, амали (у 
билан) қолади” (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий, Аҳмад ривоят қилган). 
Банда оламдан ўтса, оила аъзолари, қариндошлари, таниш-билишлари уни қабргача кузатиб 
боради. Дафн этилгандан кейин банда билан қабрда фақат амали қолади. Яъни, ҳаѐтдан кўз юмган 
бандага яқинлари ҳам, бойлиги ҳам наф беролмайди. Чунончи, қабрда уюм-уюм тилло-кумушлари
данғиллама иморатлари, қўша-қўша фарзандлари ѐки насл-насаби эмас, қилган эзгу амаллари – хушуъ 
билан ўқиган намози, ихлос билан тутган рўзаси, қалбдан айтган зикр-тасбеҳлари, салавотлари, 
истиғфорлари асқатади. Моддий лаш-лушлар ортда қолиб кетади. 
6-САБАБ. ҲАЛОЛ ИШЛАШ, ПОКИЗА НАРСАЛАР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ 
Мўминун сурасининг 51-оятида айтилади: 
“-------------------------Арабча матн---------------------------” 
(Юборган барча пайғамбарларимизга:) “Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар
яхши амаллар қилинглар! Албатта Мен қилаѐтган ишларингизни Билувчиман” (дедик)”. 
Бу оятда пайғамбарлар ва уларга эргашганларга хитоб қилинмоқда
105
. Маълумки, барча 
пайғамбарлар қўл меҳнати билан тирикчилик қилишган: кимдир дурадгорлик билан, яна кимдир 
деҳқончилик ѐки тижорат билан шуғулланган. Анбиѐлар ҳалол ишлаш, ҳалол еб-ичишда ҳам инсоният 
учун ѐрқин ўрнак бўлишган. 
Мазкур оятдан келиб чиқиб айтиш мумкин, ҳалол касб-кор қилиш, покиза нарсалар ейиш солиҳ 
амалларга кўмакчи бўлади. Савобли ишлар бандани Аллоҳга яқинлаштиради. Ҳаромнинг оқибати эса 
аянчли. Шулардан бири дуо қабул бўлмаслигидир. Луқмага нопок нарсалар аралашса, киши дин-
диѐнатига зарар етади, ибодатидан ҳаловат кўтарилади, қалби қаттиқлашади, Парвардигоридан 
узоқлашади. 
104
Бу ҳадисни Хатиб Бағдодий “Жомеъ”да Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ тарзда ривоят қилган. 
105
Мана шу ояти карима нозил қилинган пайтда фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаѐт бўлганлар. У 
зот охирги пайғамбар эканларини ҳисобга олсак, ҳар бир набийга ўз даврида “Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан 
енглар, яхши амаллар қилинглар! Албатта Мен қилаѐтган ишларингизни Билувчиман” деб хитоб қилингани маълум 
бўлади. 


53 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам: “Эй одамлар, албатта Аллоҳ Покдир, фақат пок нарсаларни (яъни, нуқсонлардан, бузуқ 
ниятлардан холи, ихлос ила қилинган солиҳ амалларни, покиза сўзларни) қабул қилади. Аллоҳ 
пайғамбарларга буюрган ишларни мўминларга ҳам амр этган, “Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок 
таомлардан енглар, яхши амаллар қилинглар! Албатта Мен қилаѐтган ишларингизни Билувчиман” 
ҳамда “Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз покиза нарсалардан енглар”, деган”, деб 
айтдилар. Кейин сафарини чўзиб юборган, сочлари тўзиган, (либослари, пойафзали) чанг (бўлиб 
кетган) бир кишини тилга олдилар. У икки қўлини осмонга чўзиб: “Эй Раббим, эй Раббим!” деб дуо 
қилади. Аммо егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаромдир. У ҳаромдан озиқланган. Қандай қилиб 
унга ижобат этилсин
106

Аслида йўл юриб ҳориган, ноқулай шароитларда қийналган, сочлари тўзиган, кийимлари бир 
аҳволдаги мусофир дуоси сўзсиз қабул бўлиши керак эди. Устига-устак қўлини кўтариб, “Ё Раббим!..” 
дея нола қилса, дуо ижобати янаям тезлашади. Лекин ривоятдаги кишида ундай бўлмади. Нега? Чунки 
у ҳаромдан касб қилганди, таоми ҳам, ичимлиги ҳам ҳаром эди, ѐшлигидан ҳаром билан озиқланган, 
нопок нарсаларни еб улғайганди. Либоси, таоми, ичимлиги ҳалол бўлмаганидан кейин нолаю 
илтижолари бўғзидан тепага кўтарилмайди. Ҳалол меҳнат қилиш, пешона тери билан пул топиб, пок 
нарсалардан истеъмол қилиш аҳамияти шунда. 
Аллоҳ таоло айтади: 
“-------------------------Арабча матн---------------------------” 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish