Қалб қаттиқлиги белгилари, оқибатлари:
– Қалби қотиб қолган кимса тоат-ибодатларга дангасалик қилади, яхши ишларга кўп ҳам
эътибор бермайди. Унинг намози фақат ѐтиб-туришдангина иборат бўлади. Бундай киши ибодатни
зўрға адо этади, намозга эринади, роҳат-фароғатни хуш кўради.
– бағритош кимса Қуръон эшитганда таъсирланмайди, қулоғига панд-насиҳат кирмайди,
жаннат васф қилинганда шавқи ошмайди, жаҳаннам зикр этилганда сергак тортмайди.
48
– қалби тошдек қаттиқ шахс теварак атрофдаги воқеа-ҳодисалардан таъсирланмайди, ҳеч
нарсага эътибор бермайди. Чунки унда қўрқув йўқ. Қабристонда ҳам ўзини худди бозорда юргандек
ҳис қилади, маййитлар ҳолидан ибрат олмайди, охиратни эсламайди.
– дили қотиб қолган одам дунѐни охиратдан устун қўяди. Унинг бор эътибори беш кунлик
дунѐга қаратилган, ғам-ташвиши ҳам дунѐдан иборат. Унинг назарида моддий ашѐлар биринчи ўринда
туради. Бундай кимсада ғайрат-шижоат бўлмайди. Шунинг учун ҳаром ишлар содир этилсаям
пинагини бузмайди, гуноҳларни менсимайди, яхшилик қадрига етмайди, ѐмонликдан ҳазар қилмайди.
– бағритош кимса меҳр-мурувватни четлаб ўтади, камбағалларга раҳми келмайди, етимлар
ҳолига ачинмайди, қариндошлари билан борди-келди қилмайди.
Қалб қаттиқлиги давоси:
– Аллоҳ буюрган амалларни бажариш, қайтарганларидан қайтиш;
– одамлар орасида ҳам, ѐлғиз қолганда ҳам Аллоҳ кўриб турганини қалбдан ҳис этиш;
– фойдали илм олиш;
– Қуръонни ихлос билан, тафаккур билан ўқиш;
– гуноҳларни тарк этиш, Аллоҳга чин дилдан тавба қилиш, истиғфор айтиш (Чунки, гуноҳлар
кетма-кет содир этилаверса, қалбни қотириб юборади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо
айтади: “Савобли ишлар юзни чароғон этади, қалбга нур бағишлайди, ризқни кенгайтиради, танани
бақувват қилади, (Аллоҳ тарафидан яратилган) мавжудотлар қалбида муҳаббат уйғотади. Гуноҳлар эса
юзни қаро қилади, қалбга зулмат олиб киради, танани заифлаштиради, ризқни камайтиради,
мавжудотлар қалбида нафрат уйғотади
95
”.
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳаѐтларини ўрганиш;
– одамларга кўз-кўз қилмасдан садақа бериш;
– камбағалларга, бева-бечораларга яхшилик қилиш, етимнинг бошини силаш (Зеро, етимларга,
камбағалларга ғамхўрлик қилмайдиган, фақат ўзини ўйлайдиган кимса қалби қотиб кетади. Ривоят
қилинишича, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, қалби
қаттиқлигидан шикоят қилганида у зот ҳалиги кишини мискинларга таом беришга, етимлар бошини
силашга чақирганлар
96
);
– кишиларни яхшиликка буюриш, ѐмонликдан қайтариш;
– ота-она хизматида бўлиш, дуоларини олиш;
– қариндош-уруғлари билан силаи раҳм қилиш;
– беморлар ҳолидан хабар олиш, уларга ширин сўз айтиш, совғалар бериб кўнгилларини
кўтариш.
– қабристонни зиѐрат қилиш, маййитлардан ибрат олиш (Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен сизларни қабристонга боришдан
қайтаргандим. Энди у ерга бораверинглар. Чунки у қалбни юмшатади, кўзни ѐшлантиради, охиратни
эслатади. Лекин ботил (беҳуда) сўзларни гапирманглар”, деганлар
97
);
– ўлимни, қабрда ѐлғиз қолишни, савол-жавобни эслаш (Ўлимни эслаш лаззатларни
парчалайди, кўзнинг ширасини кетказади, одамни сергакликка ундайди, ғафлат уйқусидан уйғотади);
– қалби ва тили билан Аллоҳни кўп зикр қилиш (Бу нарса қалбнинг маънавий иллатлардан
саломатлигини таъминлайди. Чунки беҳуда сўзларни кўп гапириш қалбни қотиради. Доим Аллоҳни
зикр қиладиган банда дили юмшайди. Ибн Қаййим айтишича, қалб ғафлат ва гуноҳ сабабидан
занглайди, истиғфор ҳамда зикр билан жилоланади. Қуйидагилар зикр сирасига киради: Қуръон ўқиш,
Аллоҳнинг гўзал исмларини, сифатларини эслаш, У Зотга мақтов айтиш, яккаю ягоналигини, ҳар
қандай нуқсонлардан поклигини эътироф этиш, Аллоҳга дуо қилиш, Парвардигори буйруқларини,
қайтариқларини эслаш, Аллоҳнинг фазлу марҳаматларини тилга олиш ва ҳоказо);
– кўпроқ нафл намоз ўқиш;
– гўзал хулқли бўлиш;
– кўп кулмаслик (Чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради);
– таниган-танимаган одамга салом бериш;
95
Манба: Ибн Қаййим, “Ал-жавобул кофий”.
96
Манба: Аҳмад ибн Ҳанбал ҳасан санад билан келтирган ривоят.
97
Аҳмад, Ҳоким ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан.
49
– ўлимдан олдин нафсини тергаш, ўзини ҳисоб-китоб қилиш;
– солиҳлар суҳбатидан баҳраманд бўлиш;
– қалбни даволашда улуғлар айтган сўзлар аҳамияти катта. Чунки ҳикматли сўзлар кишини
сергак торттиради, қалбида ғайрат-шижоат пайдо қилади. Иброҳим Хаввос раҳматуллоҳи алайҳ
шундай деган: “Бешта нарса қалб давосидир: Қуръонни тадаббур билан қироат қилиш, қориннинг
бўшлиги (рўза тутиш, камроқ овқат ейиш), тунги намозда қоим бўлиш, саҳар чоғида Аллоҳга тазарруъ
қилиш, солиҳлар мажлисида қатнашиш
98
”);
– вақтни ғанимат билиб, эзгу амалларга бел боғлаш, охират тадоригини кўриш;
– дунѐнинг ортиқча матоҳларидан четлашиш;
– қиѐмат куни Аллоҳга ҳисоб беришни ўйлаш;
– одамлар хатосини кечириш;
– ҳалол касб-кор билан шуғулланиш.
– барча мўмин-мусулмонлар ҳақига дуо қилиш;
– жониворларга шафқат қилиш;
– нафл рўза тутиш;
– кишилар орасини ислоҳ қилиш;
– жаннат неъматларини, жаҳаннам азобларини эслаш;
– Аллоҳ берган ҳисобсиз неъматлар ҳақида фикр юритиш;
– Аллоҳга доим дуо-илтижо қилиш, ўзини хокисор тутиш
99
.
Do'stlaringiz bilan baham: |