НАМОЗДА ХУШУЪНИНГ ЗАРУРАТИ
Юқорида айтилганидек, руҳнинг бадандаги ўрни қандай бўлса, хушуънинг намоздаги аҳамияти
ҳам шундай. Агар руҳ чиқса, жисм ҳалок бўлади. Хушуъсиз намоз ҳам руҳсиз танага ўхшаб қолади.
Хушуъсиз намоз мукаммал бўлмайди. Бундай ибодатга жуда оз савоб берилади. Хушуъга беэътибор
одам ажрни тўла-тўкис олмайди.
Хушуъсиз намозда яхшилик йўқ экан, усиз намоз ўликка айланиб, бандага оғирлик қиларкан,
демак, бу хушуънинг заруратини кўрсатади. Қолаверса, юқорида зикр этилган оятларда, ҳадисларда
қуш дон чўқигандек тез-тез сажда қилган, рукуъдан қаддини тўла ростламасдан саждага кетган,
шошиб-пишиб намоз ўқиган киши қайтадан намоз ўқишга буюрилгани хушуъ нақадар муҳимлигини
билдиради.
Хушуънинг аҳамияти, фазилати ҳақида гапирилар экан, ўз-ўзидан уни уйғотадиган сабаблар
хусусида сўз юритишга тўғри келади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, саҳобаи
киромлардан хушуъ пайдо қиладиган, уни кетказадиган амаллар, ҳолатлар ривоят қилинган. Қуйида
шу ҳақида тўхталиб ўтамиз.
НАМОЗДА ХУШУЪНИ ЖАЛБ ҚИЛУВЧИ САБАБЛАР
1-САБАБ. АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ТАНИШ, У ЗОТ НАҚАДАР УЛУҒЛИГИНИ
АНГЛАБ ЕТИШ
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло барча оламларни яратган Зотдир. Ҳамма нарса Унинг ихтиѐрида,
мулк Унга тегишли. Аллоҳ Ўзи яратган мавжудотлар ишини тадбир қилади. Аллоҳ бандасига бирон
неъмат берса, уни ман қилувчи йўқ. Бандасини бирон неъматдан ман этса, уни берувчи йўқ. Аллоҳ
азиз қилган зотлар азиздир. Аллоҳ мартабасини кўтарган кишини ҳеч ким хор қила олмайди. Аллоҳ
хор қилганни ҳеч ким азиз қилолмайди. Аллоҳ таоло ибодат қилишга, бўйсунишга энг ҳақли Зотдир.
Ундан ўзга ҳеч ким ибодатга лойиқ эмас. Аллоҳнинг шериги йўқ. Ундан ўзга ҳақ маъбуд йўқ.
Мушриклар Аллоҳга шерик қилаѐтган “илоҳ”лар ботилдир. Шундай экан, мўмин-мусулмон банда
фақат Аллоҳга холис ибодат қилади, намозни ҳам фақат Парвардигори розилиги учун ўқийди.
Киши имони қанча кучли бўлса, ибодатни шунча мукаммал адо этади. Қайси банда Аллоҳни
яхшироқ таниса, Раббига кўпроқ хушуъ қилади. Аллоҳнинг қудрати, мўъжизалари ҳақида фикр
юритилса, У Зот яхшиликлари, лутфу карами, адолати, улуғлиги ҳақида мулозаҳа қилинса, қалбдаги
имон мустаҳкамланади. Агар инсон Аллоҳни яхши кўрса, намозда У билан муножот қилишини, ѐлғиз
қолишини билса, Рабби билан учрашадиган онлар яқинлашган сари унинг ҳолати ўзгаради, бутун
вужудини ҳис-ҳаяжон эгаллайди.
Ривоят қилинишича, зайнулобидин – Али ибн Ҳусайн раҳматуллоҳи алайҳ намозга таҳорат
қилганидан кейин ранги ўзгариб, титрай бошларди. Бунинг сабаби сўралганида, “Мен ҳозир Кимнинг
олдида туришимни, Кимга муножот қилишимни биласизларми?!” деб айтарди
94
.
Инсон ўзини таниса, Аллоҳ яратган мавжудотлар, коинот, борлиқ ҳақида фикр юритса,
Парвардигорини танийди. Аллоҳ қанчалик улуғлигини қалбига жойласа, У Зот кўриб турганини бир
зум ҳам унутмаса, ўзининг ожизлигини, гуноҳкорлигини эътироф этса, қалби ѐришади, дилида хушуъ
уйғонади. Имон кучайгани сари хушуъ ҳам зиѐда бўлади. Аллоҳ белгилаган чегаралардан намоздан
ташқарида ўтмаган, У Зотдан қўрққан банда намозда ҳам хушуъга эришади.
94
Манба: Абу Нуайм, “Ҳилятул авлиѐ”; Заҳабий, “Сияру аъломин нубало”.
47
Do'stlaringiz bilan baham: |