Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Намозни (кутиб) ўтирувчи



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

Намозни (кутиб) ўтирувчи (намозда) турувчи кабидир. У уйидан чиққанидан то қайтгунича 
88
Абулвалид Божийнинг “Ал-мунтақо шарҳул муваттоъ” китобида шундай дейилган: “Банда жамоат билан намоз 
ўқиб бўлгач, жойнамоз устида ўтириб келаси намозни кутади. Бу бир-бирига яқин икки намоз орасида бўлади. Масалан, 
пешин намозидан сўнг асрни ѐки шомдан кейин хуфтон намозини кутиш мумкин. Аммо хуфтондан кейин бомдодни 
кутишга инсон тоқати етмайди. Қолаверса, бу вақт мобайнида, одатда, таҳорат синади. Шунингдек, бомдоддан сўнг 
пешинни кутиш ҳам шунга киради”. 
Лекин бошқа уламоларга кўра, банда хоҳ жамоат билан, хоҳ ѐлғиз ўзи ўқисин, ибодатдан сўнг келаси намозни 
кутса, бошқа ишларини бажарган ҳолда қалби намозга боғлиқ бўлса, бир намоздан кейин келаси намозни кутган бўлади 
(Манба: Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли, “Таҳорат китоби”). 
89
Манба: Ободий, “Авнул маъбуд”. 
90
Абу Довуд, Аҳмад, Ибн Хузайма ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ. 


45 
намозхонлардан деб ѐзилади” (Ибн Ҳиббон, Ибн Хузайма, Байҳақий ривоят қилган. Ҳадис санади 
саҳиҳ). 
Киши яхшилаб таҳорат олиб, жамоат намозини ўқиш учун масжид томон йўл олса, қайтиб 
келгунича номаи аъмолига намоз ўқиш савоби ѐзилиб туради. Буни юракдан ҳис қилинса, инсонда 
қунт, ихлос пайдо бўлади. Чиндан ҳам, намозни кутиш, соғиниш улуғ иш. У қалбни хушуъ билан 
зийнатлайди, вужудни гуноҳлардан, хатолардан тозалайди. 
Агар инсон намоздан лаззат олса, вақт ўтганини сезмай қолади, намоз узайиб кетса ҳам, унга 
бор-йўғи бир неча дақиқа ўтгандек туюлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда 
ҳаловат топганлари учун ҳам кечалари қиѐмда жуда узоқ турар, бир ракатда Бақара, Оли Имрон каби 
узун сураларни ўқирдилар, рукуъни, саждани жуда мукаммал қилардилар. Намоз Расулуллоҳ учун кўз 
қувончи, қалб сурури эди. 
Салафи солиҳлардан айримлар ибодатга ўта ташна бўлганидан кечаси билан бедор бўлар, 
хуфтоннинг таҳорати билан бомдод намозини ўқирди. Жумладан, машҳур тобеин Саид ибн Мусайяб 
раҳматуллоҳи алайҳ эллик йил мобайнида шундай қилган
91

Сулаймон Таймий Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам қирқ йил давомида хуфтон намози учун 
олган таҳорати билан бомдодни ўқиган
92

Ҳатто баъзилар намоздан чексиз ҳузур-ҳаловат топганидан қабрда ҳам намоз ўқиш имкони 
берилишини сўраган экан. Масалан, Собит ибн Аслам Буноний Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ё Аллоҳ, 
агар бирон кишига қабрида ҳам намоз (ўқиш имкони)ни берадиган бўлсанг, қабримда намоз ўқишим 
учун имкон бер!” деб дуо қилган. Аллоҳ унинг дуосини ижобат этган. Ривоят қилинишича, Собит 
Бунонийни дафн этган Абу Сино унинг қабрда намоз ўқиѐтганини кўрган экан. Яна бир киши 
таъкидлаб айтишича, у Собит Буноний яшил либос кийган ҳолда қабрда намоз ўқиѐтганини тушида 
кўрган
93

Зикр қилинган хислатлар ҳаммага эмас, хос бандаларгагина берилади. Аллоҳ таоло бизни ҳам 
ибодатни орзиқиб кутадиган, намоз ўқиб дили шодликка тўладиган инсонлардан қилсин! 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish