Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


унинг орқасида туриб қироатини эшитади, унга яқинлашиб келади – ѐки шунга ўхшаш бир сўз



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

унинг орқасида туриб қироатини эшитади, унга яқинлашиб келади – ѐки шунга ўхшаш бир сўз 
(айтдилар) – ҳатто оғзини оғзига қўяди. Унинг оғзидан Қуръондан бир нарса (яъни, оят) чиқса, 
фаришта ичида бўлади. Шундай экан, Қуръон учун оғизларингизни покланг!” (Баззор 
“Муснад”да жаййид санад билан ривоят қилган. Ибн Можа бу ҳадиснинг айрим қисмини мавқуф 
тарзда келтирган). 
Агар киши намоз ўқишдан олдин мисвок билан оғзини тозаласа, бир фаришта орқасида туриб 
қироатини эшитади, унга яқинлашиб келади. Ҳатто оғзини оғзига қўяди, банда оғзидан чиқаѐтган 
Қуръон оятлари фаришта ичига тушади. Шунинг учун Қуръон қироатидан, намоз ўқишдан олдин оғиз 
яхшилаб тозаланади. 
َس
َةَِِئ َع ْنَع
ػَمْػهَع ُللا َيِضَر
ُللا ىَّلػَص ِّْبِػَّهلا ْنػَع
َؿ ػَق ُىػَّنَأ َ َّلػَسَس ِىػْهَلَع 

ػَّصلا ُلػْضَف
َل
َلػَّصلا ىػَلَع ِؾاَوػّْسل ِب ِة
ِْيرػَغِب ِة
ًفْعِض َيِعْبَس ٍؾاَوِس
.
َر َس
ُوا
َأ
َْحْ
ُد 
ُِّنِْطُقَراَّدلاَس
َس َأ 
ُب
َػي و
ْع َل
َس ى
ْبا ُن
ُخ َز
َْيَ َة
َس
َْلْا
ِك 
ُ
ُىَحَّحَصَس
.
Оиша розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мисвок билан 
(ўқилган) намоз мисвоксиз (ўқилган) намоздан етмиш баравар афзал” (Аҳмад, Дароқутний, Абу 
Яъло, Ибн Хузайма, Ҳоким ривоят қилган. Ҳоким: “Бу ҳадис Муслим шартига кўра саҳиҳ”, деган
125
). 
Демак, солиҳ амалларда миқдор эмас, сифат муҳимроқ экан. Мисвок намозни комил суратда 
адо этишда катта аҳамиятга эга. 
Шу ўринда савол туғилади: мисвок қилишда қандай воситалардан фойдаланилади? 
Мисвокнинг энг афзали арок деган дарахт буталаридан олинади. Чунки бу дарахтда инсон 
соғлиғи учун фойдали моддалар кўп. 
Арок дарахти Саудия Арабистони, Судан, Жанубий Миср, Чад, Ҳиндистоннинг шарқий 
қисмида ўсади. Арок дарахти ўсмайдиган мусулмон давлатларида бошқа дарахтлардан мисвок 
қилинади. Аммо ҳозирда арок дарахти мисвоки экспорти кенг йўлга қўйилган. Ҳатто баъзи ширкатлар 
арок ва шунга ўхшаш дарахт навдалари, илдизлари экстрактидан
126
фойдаланиб, тиш ювиш 
маъжунлари (пасталари) ишлаб чиқармоқда. Аҳамиятли томони шундаки, арок дарахти экстракти 
қўшиб тайѐрланган маъжунлар бошқа воситаларга қараганда тишларни яхшироқ тозалайди. 
Одатда, қуйидаги дарахтлардан мисвок олинади: 
– Арок; 
– зайтун; 
– бутм; 
– хурмо; 
– юнон ѐнғоғи; 
– яна бошқа аччиқ илдизли, зарарсиз дарахтлардан мисвок олиниши мумкин. 
125
Бу ҳақида бошқа ривоятлар ҳам бор. Жумладан, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
салламдан ривоят қилади: “Мисвок билан икки ракат намоз ўқишим мен учун мисвоксиз етмиш ракат намоз ўқишдан 
севимлироқ” (Абу Нуайм “Китобус сивок”да жаййид санад билан ривоят қилган). 
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мисвок билан (ўқилган) икки 
ракат (намоз) мисвоксиз (ўқилган) етмиш ракат (намоз)дан афзал”, деганлар” (Баззор, Абу Нуайм ҳасан санад билан ривоят 
қилган). 
126
Экстракт – кимѐвий йўл билан органик тўқималардан олинган модда. 


61 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, “мисвок” сўзи “тиш тозалаш воситаси” маъносини англатади. У 
маълум дарахт навдаларидан, илдизларидан олинади. Агар ўша турга оид дарахтдан тайѐрланган 
мисвок топилмаса, қандай йўл тутилади? 
Касир ибн Абдуллоҳ ибн Амр ибн Авф Музаний отасидан, отаси бобосидан ривоят қилишича, 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар мисвок бўлмаса, бармоқлар мисвок ўрнига ўтади”, 
деганлар
127

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Бани амр ибн авфлик ансорлардан бири: “Эй 
Расулуллоҳ, сиз мисвокка (кўп) тарғиб қилдингиз. (Тиш тозалаш учун) ундан бошқа нарса ҳам 
борми?” деди. Шунда у зот: “Икки бармоғинг таҳоратда мисвокдир. У иккисини тишларинг устидан 
юргизасан. Албатта, нияти йўқнинг амали йўқ. Савобдан умид қилмаганнинг ажри йўқ”, дедилар
128
”. 
Ҳозирда мавжуд замонавий тиш ювиш воситалари ҳам мисвок ўрнини тўлиқ боса олмайди. 
Фақат мисвок йўқлигида ѐки мисвок билан қўшиб фойдаланса бўлади. Лекин фақат тиш пасталари 
билан ювишнинг ўзи мисвок савобини қозониш учун етарли эмас. 
Аниқланишича, мисвок милк касалликлари олдини олишда тиш пасталаридан яхшироқ самара 
беради. Бироқ ҳозирги тиш маъжунларини ишлатиш ҳам маъқул эканини айтиб ўтамиз. Мўмин киши 
илм-фан ютуқларини рад этмайди, ҳалол-покиза воситалардан унумли фойдаланади. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish