ХУШУЪЛИ НАМОЗ КЎЗ ҚУВОНЧИ, ҚАЛБ РОҲАТИДИР
Ҳақиқий мўмин банда намозда ўзини Рабби ҳузурида тургандек сезади, У Зотга муножот этади,
илтижолар, дуолар қилади. Бу билан кишининг дили чексиз ҳузур-ҳаловатга тўлади, руҳи
енгиллашади, қалбини ўртаѐтган ғам-андуҳлари ортга чекинади.
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай амр қилган:
“-------------------------Арабча матн---------------------------”
“Шак-шубҳасиз, Биз улар (масхара қилиб) айтаѐтган сўзларидан дилингиз сиқилишини
биламиз. Шундай экан, Сиз Парвардигорингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг, сажда
қилувчилардан бўлинг. (Шунда Аллоҳ қалбингиздаги ғам-андуҳни кетказади! Шунингдек,) Сизга
аниқ нарса (яъни, ўлим вақти) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!” (Ҳижр сураси, 97-
99-оятлар).
Яъни: эй Муҳаммад, мушриклар Сизни инкор этаѐтганлари учун дилингиз сиѐҳлигини биламиз.
Сиз бундан асло сиқилманг, Парвардигорингизни зикр қилинг, намоз ўқиб У Зотдан ѐрдам сўранг!
Зеро, Раббингизга ибодат қилсангиз, ғам-ташвишларингиз арийди.
Азиз диндошим! Агар сизга тўсатдан хавф-хатар келса, бошингиз ғамдан чиқмаса ѐки
қалбингизни тушкунлик иллати қамраб олса, намоз ўқинг. Агар ишларингиз қийинлашиб, макр-ҳийла
кўпайиб кетса, намоз ўқишга ошиқинг. Шунда руҳингиз ором олади, нафсингиз хотиржам бўлади,
тушкун кайфият сизни тарк этади. Намоз ғамларимиз муолажаси, дардларимиз давосидир. У
дилимизни ишонч туйғусига, розилик ҳисларига тўлдиради.
Аллоҳ таоло бандаларига шундай хитоб қилган:
“-------------------------Арабча матн---------------------------”
“Сабр ва намоз ўқиш билан мадад сўранглар! Албатта (намоз ўқиш) оғир ишдир. Магар
Парвардигорларига рўбарў бўлишларини, Унинг ҳузурига қайтувчи эканларини биладиган
шикастанафс зотларга (оғир эмас)” (Бақара сураси, 45-46-оятлар).
Муаммолар кўпайиб, қатъият сусайган бир пайтда намоз бандага куч бағишлайди, уни сабрли
бўлишга ундайди. Намоз тоатни янгилаб турувчи восита, қалбни озиқлантирувчи илоҳий кучдир. У
сабр арқонини мустаҳкамлайди, узилиб кетишидан асрайди. Зеро, қуввати чекланган инсон доим
мадад олиб туришга, ѐмонликларга қарши курашиш учун ѐрдамга муҳтождир. Шаҳватлар, эҳтирослар
туғѐн урганда, йўл узайиб, қисқа умрида машаққатлар кўпайиб кетганида инсонга далда, хотиржамлик
берувчи воситага – намозга эҳтиѐжи янаям ортади. Мана шунда намознинг ҳақиқий қиймати
билинади. Чиндан ҳам, намоз қуримас булоқ, жазирама кундаги ѐқимли шаббода, ҳолдан тойган қалб
учун юпанч, меҳрибон овутувчидир. Намоз бандани Аллоҳга боғлайди, Унга яқинлаштиради,
раҳматига ноил қилади. Шунинг учун улуғ пайғамбарлар бирон муаммога дуч келишса, намоз
ўқишган
68
. Жумладан, анбиѐлар саййиди Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушкул
вазиятда қолсалар, ибодат қилиб Аллоҳдан мадад сўрардилар.
َةَفْػيَذُح ْنَع
ُىْهَع ُللا َيِضَر
َؿ َق
:
ُللا ىَّلَص ُِّبَِّهلا َف َك
ٌرْمَأ ُىَبَزَح اَذِإ َ َّلَسَس ِىْهَلَع
ىَّلَص
ُدَْحَْأَس َدُساَد وُبَأ ُواَسَر .
.ٌنَسَح ُوُدَهَسَس
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Do'stlaringiz bilan baham: |