Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

ҲАҚИҚИЙ МУФЛИС КИМ? 
Намоз ўқийдиган, рўза тутадиган, закот берадиган одам қўлини, тилини гуноҳлардан 
сақламаса, оқибати яхши бўлмайди. Қуйидаги ривоят киши эътиборини мана шу масалага қаратади. 
ِبَِأ ْنَع
َةَرْػيَرُي
ُىْهَع ُللا َيِضَر
َق ؟ُسِلْفُمْلا َم َفسُرْدَتَأ :َؿ َق َ َّلَسَس ِىْهَلَع ُللا ىَّلَص ِللا َؿوُسَر َّفَأ
َههِف ُسِلْفُمْلا :اوُل
َل ْنَم
َلَس ُىَل َ َيْرِد
َي ِتَِّمُأ ْنِم َسِلْفُمْلا َّفِإ :َؿ َوَػف َع َتَم
ِب ِةَم َهِوْلا َـْوَػي ِتِْأ
َلَص
َؼَذَقَس اَذَي َ َتَش ْدَق ِتِْأَيَس ٍة َكَزَس ٍـ َهِصَس ٍة
ْفِإَف ِىِت َهَسَح ْنِم اَذَيَس ِىِت َهَسَح ْنِم اَذَي ىَطْعُػهَػف اَذَي َبَرَضَس اَذَي َـَد َكَفَسَس اَذَي َؿ َم َلَكَأَس اَذَي
ْفَأ َلْبَػق ُىُت َهَسَح ْتَهِهَف 
ْنِم َذِخُأ ِىْهَلَع َم ىَضْوُػي
ِر َّهلا ِفِ َحِرُط َُّثُ ِىْهَلَع ْتَحِرُطَف ْ ُي َي َطَخ
َر .
َس ُوا
ُم
ْس ِل
ٌ
.ُدَْحَْأَس ُّيِذِمْرّْػتلاَس
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам: “Муфлис кимлигини биласизларми?” деб сўрадилар. Улар: “Бизнингча, муфлис 
дирҳами, ҳеч вақоси йўқ кишидир”, дейишди. Шунда у зот: “Умматимдан (бўлган) муфлис 
қиѐмат куни намоз, рўза, закот билан келади. Шу билан бирга буни сўккан, бунга туҳмат-бўҳтон 
қилган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган ҳолида келади. Шунинг учун 
бунга ҳам, унга ҳам унинг савобларидан (олиб) берилади. Агар (зулм қилган киши) зиммасидаги 
(қарзлари) тўланишидан аввал савоблари тугаб қолса, (даъвогарлар) гуноҳи унга юкланади. 
Кейин жаҳаннамга ташланади”, дедилар (Муслим, Термизий, Аҳмад ривоят қилган). 
“Муфлис” деганда мол-мулкидан айрилган, касодга учраган одам тушунилади. Бундай киши 
бор будидан айрилгани ѐки иқтисодий инқироз туфайли жудаям танг аҳволда қолади. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Муфлис кимлигини биласизларми?” дея савол 
берганларида саҳобалар “Муфлис пули, мол-мулки йўқ камбағал одам”, деб жавоб қайтаришди. 
Шундан сўнг Расулуллоҳ алайҳиссалом охиратда ўта ночор ҳолга тушадиган киши ҳақиқий муфлис 
эканини айтдилар. 
Қиѐмат куни уммати муҳаммадия аъзоларидан бири ҳисоб-китоб қилиниш учун Аллоҳ 
ҳузурига келади. Унинг номаи аъмолида намоз, рўза, закотнинг тоғдек улкан савоблари бўлади. 
Сиртдан қараганда, бундай одам ҳисоби енгил ўтадигандек, номаи аъмоли ўнг тарафдан берилиб, 
жаннатга кирадигандек кўринади. Бироқ ҳали иш ниҳоясига етгани йўқ. Чунки унинг одамлар билан 
ўзаро олди-бердиси турибди: у кимнидир сўккан, ҳақоратлаган, кимнингдир ҳурматини оѐқ ости 
қилган, аллакимга бўҳтон тошларини отган, бировлар ҳақини еган, тарозидан урган, яна кимнингдир 
қонини ноҳақ тўккан, одам ўлдирган, бошқаларга қўли билан азият етказган, урган, калтаклаган. 
Хуллас, унинг бировлардан анча-мунча қарзи бор
66
. Шунда намози, рўзаси, закоти савобидан ҳалиги 
ишлари учун бадал тўланади. Яъни, қилган жиноятлари эвазига унинг савоблари мазлумларга олиб 
берилади. Агар гарданидаги қарзлари тўлаб бўлинмасидан олдин савоблари тугаб қолса, мазлумлар 
гуноҳи унинг бўйнига юкланади. Шундан кейин – гуноҳига яраша жазоланиши учун – дўзахга 
ташланади... 
66
У қўлида 5000 динор пули бор одамга ўхшайди. Кишилар уни бой деб ўйлашади. Шунча пули бўлса-да, лекин 
бўйнида 8000-9000 динорлик қарзи бор. Ундаги маблағ қарзни тўлашга етмайди. Қиѐматдаги муфлис ҳолати ҳам шундай. 
Солиҳ амалллари савоби мазлумларга етказилган зарарни қоплашга камлик қилади. 


34 
Чиндан ҳам, бундай одам ҳақиқий муфлисдир. Молидан айрилган, инқироз кўчасига кириб 
қолган ѐки қўли калта одам чинакам муфлис эмас. Зеро, бундай қийинчиликлар дунѐ ҳаѐти тугаши 
билан ниҳоясига етади. Бироқ охиратдаги муфлислик том маънодаги инқироздир. У ерда зиммадаги 
қарзлар пул билан, узр-маъзур айтиш билан эмас, фақат савоблар билан тўланади. Инсон фарзанди 
дунѐда минг машаққат билан ибодат қилса-ю, ҳузурини бошқалар кўрса, заҳмат чекиб ишлаган 
савобларидан бир зумда айрилса... Буям етмаганидек жаҳаннамга ташланса... Бундан ҳам ортиқ 
ҳалокат, мағлубият бўладими? 
Демак: 
1. Қуруқ намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш ѐки ҳажга бориб-келиш билан иш битмайди. 
Солиҳ амалларни бажаришдан ташқари гуноҳлардан, айниқса, ўзгалар ҳақи билан боғлиқ оғир 
гуноҳлардан: ғийбат, туҳмат, ҳақорат, уриб-сўкиш, ўғрилик, одам ўлдириш ва ҳоказолардан тийилиш 
ҳам зарур. Зеро, тириклигида қилган жиноятлари сони ҳаддан зиѐд кўпайиб кетса, намоз ҳам, рўза ҳам, 
закот ҳам фойда бермай қоларкан. Чунки қинғир ишлар гуноҳини ювиш учун эгзу амаллар савоби 
камлик қилиб қолиши хавфи бор. 
2. Охиратда ҳар бир иш Аллоҳ тарафидан ҳисоб қилинади. Агар бирон киши дунѐда зулм 
кўрган бўлса, унинг ҳақи золимдан олиб берилади. Ҳеч бир ҳолат, ҳатто икки тараф аллақачон унутиб 
юборган майда масалалар ҳам назардан четда қолмайди. Дунѐда топталган ҳақ-ҳуқуқлар қиѐмат куни 
ўз эгаларига олиб берилади. 
3. Банда тириклигида кимдан қанча қарзи бўлса, ҳаммасини тўлагани, кўнглини ўкситган 
одамлардан узр сўраб, розилигини олгани маъқул. Чунки ўзаро ҳисоб-китобларни охиратга 
қолдирмасдан, кўзи очиқлигида ҳал этиб олинса, эрта қиѐмат куни иши енгилроқ бўлади. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish