бошларига бирон юмуш тушса, намоз ўқишга чоғланардилар (Абу Довуд, Аҳмад ривоят қилган.
Ривоят санади саҳиҳ).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон нарсага муҳтож бўлсалар, танг аҳволда қолсалар
оила аъзоларига мурожаат қилиб: “Эй аҳлим! Намоз ўқинглар, намоз ўқинглар!” деб айтардилар
69
.
Расулуллоҳ кўз қувончини намозда деб билганлар. Намоз ўқиб роҳатланар, Аллоҳга юкиниб
ўзларини енгил ҳис этардилар, қалбларини намоз билан сайқаллаб олардилар. Шу сабаб бўлса керак,
68
Манба: Насоий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривояти.
69
Манба: Байҳақий, “Шуабул имон”; Табароний, “Авсат”; Аҳмад ибн Ҳанбал, “Зуҳд”; Абу Нуайм, “Ҳилятул
авлиѐ”.
36
нажот сари чорловчи муаззин Билолга қараб: “Эй Билол! Намозга иқомат айт, бизни роҳатлантир!”
дердилар.
َؿ َق ِدْعَْْا ِبَِأ ِنْب ِِلَ َس ْنَع
:
َؿ َق
َةَعاَزُخ ْنِم ُواَرُأ ٌرَعْسِم َؿ َق ٌلُجَر
:
ِىْهَلَع اوُب َع ْ ُمَّػنَأَكَف ُتْحَرَػتْس َف ُتْهَّلَص ِنَِتْهَل
َؿ َوَػف َكِلَذ
:
ُؿوُوَػي َ َّلَسَس ِىْهَلَع ُىَّللا ىَّلَص ِىَّللا َؿوُسَر ُتْعَِسَ
:
َلِب َي
ُؿ
َلَّصلا ْ ِقَأ
َِبِ َهْحِرَأ َة
.
َر َس
ُوا
َأ ُب
َد و
ُسا َد
َس َأ
َْحْ
ُد
َس
َّطلا
َػب َر
ُِّنِا
.
Солим ибн Абу Жаъддан ривоят қилинади: “Бир киши (Мисъарга кўра, у Хузоа қабиласидан
эди) шундай деди: “Қани энди намоз ўқиб, бир истироҳат қилсам!” деди. Одамлар уни(нг гапини
нотўғри тушуниб,) айблашди. Шунда ҳалиги киши: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Эй Билол, намозга иқомат айт, у билан бизни роҳатлантир
70
”, деганларини
эшитганман”, деди” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний ривоят қилган
71
).
Арабча “истироҳат” сўзи “ҳордиқ чиқариш”, “ҳузурланиш”, “роҳатланиш” маъноларини
англатади. Баъзилар хузоалик кишининг “Қани энди намоз ўқиб, бир истироҳат қилсам!” деган гапини
нотўғри тушунишган
72
, намозни оғир иш деб биляпти, деб ўйлашган. Лекин ҳалиги киши Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳуга айтган ҳадисларини мисол
қилиб келтирганида жим бўлиб қолишган.
Намозни тўкис адо этадиган, қалби ва юзи ила Парвардигорига иқбол қиладиган банда
гуноҳлари кечирилади. У намоздан чиқар экан, ўзини енгил сезади, қалбида ғайрат-шижоат, руҳида
тиниқлик пайдо бўлади. Намознинг мазасини тотиб кўрган инсон намоздан чиққиси келмайди, такрор-
такрор Аллоҳга юкиниш, тазарруъ қилиш пайида бўлади. Ҳақиқатан, намоз банда учун роҳат манбаи,
қалбига илоҳий ҳузур бағишловчи неъматдир. Мўмин банда намозга кирса, ғамларини унутиб маза
қилади, дунѐнинг чеки йўқ муаммоларидан бироз бўлса-да узоқлашади, фикру хаѐли Яратган Эгаси –
Улуғ Аллоҳ зикри ила банд бўлади. Дунѐ ҳақида ўйлаш, унга қаттиқ боғланиб қолиш руҳ учун азоб.
Аллоҳни эслаш, Унга хушуъ-ла юкиниш, ѐлвориб илтижолар қилиш эса роҳатдир.
Яратганга бевосита илтижо этиш шунчалар лаззатлики, агар подшоҳлар унинг мазасини билиб
қолганларини ўша лаззатни тортиб олиш учун мўминнинг қалбига лашкар тортган бўларди, дейишади
машойихлар. Мўмин ўша лаззат учун бор-йўғини фидо этишга рози. Қолаверса, унга ўрганиб қолган
қалб ҳеч қачон уни тарк этолмайди
73
.
Бу – имтиҳон дунѐси. Имони заиф ѐки эътиқодсиз кимсалар бирон муаммо қаршисида
эсанкираб, нима қилишларини билмай қолади, кўзѐш тўкиб, тушкунликка тушади, ҳолатидан нолийди,
ҳатто баъзилар ароқ ичишга муккадан кетади. Бундай қуруқ шикоятлар, ҳасратлар киши аҳволини
енгиллаштирмайди. Чунки қалбда имон бўлмаганидан кейин оғир дамларда Аллоҳдан мадад сўраш,
Парвардигорига янада маҳкамроқ боғланиш ўрнига ҳиссиѐтга берилади, оқилона қарор чиқариш
йўлларини топиш ўрнига бор аламини ҳаром-ҳариш ичимликлардан олади. Оқибатда аҳволи янада
оғирлашади. Мўмин банда бундай вазиятда Аллоҳга юкинади, ўтинади, илтижо этади, намоз-ла У
Зотдан кўмак сўрайди, кўнгил тубидаги дарду ҳасратларини Яратганга арз қилади, илоҳий марҳаматга
дохил бўлиш умидида зикр-тасбеҳларни, салавотни, истиғфорни янада кўпайтиради, ибодатга
қаттиқроқ киришади. Натижада боши узра тўпланган қора булутлар арийди, Аллоҳнинг ѐрдами ила
мушкул вазиятдан эсон-омон чиқиб кетади.
Ҳис-туйғуларини жиловлай олмайдиган, ҳаяжонга берилувчан киши кутилмаганда машаққатга
йўлиқса, дарров ҳолдан тояди, қайғуравериб уйқусизликка дучор бўлади. Ғазабланган кишининг
туйғулари кўпиради, ичида яшириниб ѐтган иллатлар юзага чиқади. Хурсандчилик пайтида ҳаяжони
70
Яъни, Эй Билол, намозга азон айт, уни ўқиб роҳатланайлик, қалбимиз ибодат ила машғул бўлсин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқишни ўзлари учун роҳат деб билганлар, намоздан бошқа
дунѐвий ишларни ҳорғинлик санаганлар (Манба: Абулҳасан Муборакфурий, “Миръотул мафотиҳ шарҳу мишкотил
масобиҳ”).
71
Шуайб Арнаут “Муснаду аҳмад ибни ҳанбал” тахрижида айтади: “Имом Аҳмад ровийлари ишончли, лекин
Солим ибн Абу Жаъд борасида ихтилоф қилинган”.
72
Яъни, улар хузоалик киши гапини “Намоз ўқигандан кейин бироз ҳордиқ чиқарай”, деб тушунишган.
73
Манба: “Ҳидоят” журналининг 2001-йилги 3-сони.
37
ичига сиғмаган шахс енгилтак бўлиб, шодлик гирдобида ўзини унутиб қўяди, қадрини туширади.
Ҳиссиѐтларини бошқара оладиган, ҳар нарсани тарозига солиб, ўлчаб кўрадиган инсон ҳақни кўра
билади, тўғри йўлни танлай олади.
Аллоҳ таоло инсонни мағрур, мақтончоқ деб сифатлаган. Қачон унга камбағаллик келса, бирон
ѐмонлик етса, сабрсизлик қилади. Агар яхшилик – бойлик ѐки саломатликка эришса, бахиллик тўнини
кияди. Фақат намозхонларгина кулфат чоғида ҳам, шодлик пайтида ҳам ўртача ҳолатда қолишади:
фаровонликка шукр, мусибатга сабр қилишади. Демак, хушуъли намоз инсон ҳаѐти бир маромда
кечишини ҳам таъминлайди.
ٍسَنَأ ْنَع
ُىْهَع ُللا َيِضَر
َؿ َق
:
َ َّلَسَس ِىْهَلَع ُىَّللا ىَّلَص ِىَّللا ُؿوُسَر َؿ َق
:
َهْػنُّدلا ْنِم ََّلَِإ َبّْبُح
:
ا
ُبهّْطلاَس ُء َسّْهل
ُجَس
َلِع
ْت
َلَّصلا ِفِ ِنِْهَع ُةَّرُػق
ِة
َر .
َس ُوا
َّهلا
َس
ِئ
ُّي
َس َأ
َْحْ
ُد
َس
َْلْا
ِك
ُ
َس َس
َه ُد
ُو
ٌحهِحَص
.
Анас розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Менга
Do'stlaringiz bilan baham: |