Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


саллам масжидга кирдилар. Шунда бир киши



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

саллам масжидга кирдилар. Шунда бир киши
60
 масжидга кириб намоз ўқиди. (Намоздан чиқиб) 
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саломга берди. У зот саломга алик олиб: “Орқангга 
қайтиб боргин-да, намоз(ингни бошқатдан) ўқи. Чунки сен намоз ўқимадинг!” дедилар. У бориб 
худди аввалгидек намоз ўқиди. Кейин келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом 
берди. У зот уч марта: “Ортингга қайтиб бор, намоз(ингни қайтадан) ўқи. Чунки сен намоз 
ўқимадинг!” дедилар. Ҳалиги одам: “Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, бундан 
мукаммалроқ ўқий олмайман. (Намозни қандай қилиб тўкис адо этишни) менга ўргатинг”, деди. 
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар намозга турсанг, такбир айт. Кейин 
ўзингга муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил. Кейин хотиржам бўлгунингча рукуъ қил. 
Кейин бошингни (рукуъдан) кўтар, токи (гавданг) тўғри бўлсин. Сўнг хотиржам бўлгунингча 
сажда қил. Кейин (бошингни саждадан) кўтариб, хотиржам ҳолда ўтир. Ҳар бир намозингда 
шундай қил”, дедилар (Бухорий, Муслим, “Сунан” соҳиблари ривоят қилган). 
Ушбу ривоят намозни тўкис адо этиш ҳақидаги ҳукмларни қамраган буюк ҳадисдир. Унга кўра, 
“Халлод” исмли киши масжидга кириб, икки ракат нафл намоз ўқиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам уни кузатиб тургандилар. Ҳалиги киши намоздан чиқди. Кейин Пайғамбаримиз олдиларига 
бориб салом берди. У зот саломга алик олганларидан сўнг дедилар: 
– Ортингга қайтиб бор, намозингни бошқатдан ўқи. Чунки сен намоз ўқимадинг. 
Халлод бориб, худди аввалгидек намоз ўқиди. Сўнг келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва 
салламга салом берди. Пайғамбаримиз уч марта: 
– Ортингга қайтиб бор, намозингни қайтадан ўқи, – дедилар
61

Шунда Халлод ибн Рофеъ: 
– Сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, намозни бундан ортиқ чиройли ўқий олмайман. Мен 
тўғри қилишим ҳам, хатога йўл қўйишим ҳам мумкин. Шунинг учун менга намозни қандай ўқишни 
ўргатинг! – деб сўради. 
Муаллим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга намозни комил суратда ўқишни 
ўргата туриб: 
– Агар намоз ўқимоқчи бўлсанг, аввал яхшилаб таҳорат кил. Кейин қиблага юзланиб, “Аллоҳу 
акбар”, деб такбир айт. Кейин бирон сурани ўқи. Ундан кейин хотиржам ҳолда рукуъ қил. Рукуъдан 
сўнг қаддингни ростла, тик тур. Шундан кейин хотиржам ҳолда сажда қил. Рукуъда ҳам, саждада ҳам 
бўғимларинг ҳаловат топсин. Саждадан кейин бошингни кўтар. Икки сажда ўртасида хотиржам ҳолда 
ўтир. Ҳар бир ракатда шундай қил, – дедилар
62

Мазкур ривоятдан қуйидаги фойдалар олинади: 
1. Масжидга кирган одам, аввал нафл намоз ўқиши яхши экани. 
2. Раҳбар қўл остидагилар қилаѐтган иш шариатга мосми-йўқми, қараб туриши лозимлиги, агар 
хато-камчиликлар бўлса, уни тузатиб қўйиши. 
3. Намоз ўқиб бўлгандан кейин масжиддагиларга салом берилиши, қайта кўришганда такрор 
салом бериш жоизлиги. 
4. Саломни эшитган одам унга алик олиши вожиблиги. Салом бериш суннат, унга жавоб 
қайтариш вожибдир. 
5. Бирон нарсани билмайдиган киши илмсизлигини тан олиб, биладиганлардан ўрганиб олиши 
яхши экани. 
6. Намоз ҳукмларини пухта ўзлаштирган инсон билмайдиганларга мулойимлик билан 
тушунтириши, намозни қай тарзда комил ўқиш йўл-йўриқларини кўрсатиши кераклиги. 
60
Ривоятда масжидга кириб, намоз ўқигани айтилган киши Халлод ибн Рофеъдир. 
61
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон нарсани таъкидлаш учун жумлани уч марта такрорлардилар. 
62
Манба: Ибн Ҳажар Асқалоний, “Фатҳул борий”. 


31 
7. Эшитувчи ѐдлаши, амал қилиши қийин бўлмаслиги учун масалани қисқа, лўнда баѐн этиш 
кераклиги. 
8. Рукуъни, саждани хотиржамлик билан қилиш, намоздаги ҳар бир амални шошилмасдан, 
эътибор билан бажариш лозимлиги. 
9. Рукуъдан бошни кўтаргач, қоматни тик қилиш шарт экани. Бунда ҳам бироз турилади, 
суннатда келган дуолар ўқилади, рукуъдан бошни кўтариши билан тезда саждага кетилмайди. 
10. Икки сажда ўртасида бироз тин олиш, хотиржам ўтириш кераклиги. Бунда “Роббиғфир лий, 
роббиғфир лий” деб дуо қилинади. 
12. Намоз рукнларидан биронтасини бузган ѐки чала қилган одам намозни қайтадан ўқийди. 
Сабаби унинг намози дуруст эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни чала ўқиган 
кишига хитобан: “Орқангга қайтиб бор, намоз(ингни бошқатдан) ўқи. Чунки сен намоз ўқимадинг!” 
деганлар. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish