Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

қилувчи кўринмайди” (Табароний “Муснадуш шомиййин”да саҳиҳ санад билан ривоят қилган). 
Яна бир ҳадиси шарифда: “Ҳали шундай замон келади. У вақтда одамлар намоз ўқийди, лекин 
(ҳақиқий маънода, хушуъ билан) ўқимайди”, дейилган
49

47
Абу Нуайм “Ҳилятул авлиѐ”да ривоят қилган. 
48
Ривоят санадида Имрон ибн Довуд Қаттон бор. Ибн Маин билан Насоий унинг заиф эканини айтган. Аҳмад ибн 
Ҳанбал билан Ибн Ҳиббон уни ишончли ровий санаган (Манба: Ҳайсамий, “Мажмауз завоид”). 
49
Имом Аҳмад “Ас-салоту ва мо ялзамуҳо” номли рисоласида ривоят қилган. 


24 
Демак, уммати муҳаммадия орасидан энг аввал хушуъ кўтарилади. Бориб-бориб намозхонлар 
орасида хушуъ қиладиган одам бармоқ билан санарли даражада камайиб кетади, ҳатто топилмай ҳам 
қолади. Бу нарса жаҳолат, мол-дунѐга ўчлик, шаҳватларга қул бўлиш, охиратни унутишдан келиб 
чиқади. 
НАМОЗДАГИ ХУШУЪНИНГ ҲУКМИ 
Бир гуруҳ уламоларга кўра, хушуъ намознинг фарзларидандир. Агар намоз хушуъсиз ўқилса, 
тўғри бўлмайди. Суфѐн Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ким хушуъ қилмаса, намози бузилади”, деган. 
Шунингдек, Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Қалб ҳозир бўлмайдиган (яъни, диққат-эътибор 
билан ўқилмайдиган) ҳар қандай намоз уқубатга яқинроқдир”, деб айтган
50
. Муоз ибн Жабал, Ибн 
Аббос розияллоҳу анҳумо: “Ким намоздалигида ўнг ва чап томонида нима борлигини атайлаб билиб 
турса, унинг учун намоз йўқ”, дейишган
51

Лекин жумҳур уламолар айтишича, хушуъ намознинг суннатларидандир. Агар намоз арконлари 
тўкис адо этилса, қалб амали билан намоз фосид бўлмайди. Яъни, киши дунѐга оид ишларни ўйласа, 
хаѐли бошқа нарсаларга кетиб қолса, намози бузилмайди. Фақат савоби камаяди. Чунки 
намозхонларга хушуънинг миқдорига қараб савоб берилади. Агар ибодатни тўкис адо этса, савобни 
тўлиқ олади. Намозда хаѐли бўлинган одамга шунга яраша ажр берилади. 
Яна бир нарсани айтиб ўтиш керак: агар киши намозни шошилиб ўқиса, рукуъни, саждани 
пала-партиш қилса, намоздаги биронта фарз ѐки вожиб амални тарк этса, намозни қайтадан ўқийди. 
Чунки бунақа намоз ўрнига ўтмайди. Шундай экан, Аллоҳнинг борлигига шубҳасиз ишонган, охират 
куни нажот топишдан умидвор мўмин-мусулмон банда намозни хушуъ билан ўқишга алоҳида эътибор 
беради, нуқсон-камчиликларини тузатишга ҳаракат қилади. 
НАМОЗ – ҚЎРҒОН 
(Ибратли ҳикоя) 
Бир биродаримиз шундай ҳикоя қилади: “Талабамиз, унда-мунда ишга чиқиб турамиз. Бир куни 
бир ҳожи акамизникига ишлагани бордик. Қурилиш қилаѐтган эканлар, хандақ қазиб, атрофини 
бетонлаш керак эди. Тўрт-беш киши бўлиб кун бўйи тупроқ чиқардик. Қуѐш ботганда ўн-ўн беш 
дақиқалик иш қолганди. Бирйўла ишни тугатиб, кейин намоз ўқиймиз, дедик. Аммо ҳожи акамизнинг: 
“Шом вақти қисқа, тезда ўқиб олиш керак”, деган даккилари билан хандақдан чиқишга мажбур 
бўлдик. Сўнг азон, такбир айтиб фарзни адо этдик. Суннат ўқиѐтганимизда бир нарса гупиллаб 
қулади. Намозни тугатиб ҳалиги томонга югурдик. Не кўз билан кўрайликки, биз ишлаѐтган ўша 
хандақ ѐнидаги девор чуқурга ағанаган эди. Юракларимиз орқага тортиб кетди. Чунки, намозга 
чиқмаганимизда шу девор остида қолиб кетишимиз аниқ эди. Аллоҳ таоло шу ҳодиса билан намозни 
вақтида ўқиш лозимлигини яна бир бор таъкидлаб қўйгандек бўлди хаѐлимда
52
”. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish