Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА НАМОЗНИ БУЗИШ МУМКИН?



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА НАМОЗНИ БУЗИШ МУМКИН? 
Савол: Агар бир киши намоз ўқиѐтганида кимдир ѐрдам сўраса, намозни бузиш жоизми? 
Жавоб: Ҳолатга қараб намозни бузиш ҳукми турлича бўлади. Катта ҳалокат олдини олиш
масалан, сувга чўкаѐтган одамни қутқариш, жуда қийин аҳволда қолган кишига ѐрдам бериш учун 
намозни бузиш вожиб. Шунингдек, мол-мулкини ўғридан ҳимоя қилиш учун ҳам намозни бузишга 
рухсат этилади. 
НАМОЗ ЎҚИЁТГАНДА ОТА-ОНА ЧАҚИРИБ ҚОЛИШСА, НИМА ҚИЛИШ 
ЛОЗИМ? 
Савол: Айрим ҳолларда намоз ўқиѐтганимда ота-онам чақириб қолишади. Шундай вақтда нима 
қилишим керак? Уларнинг чақириғига жавоб қайтарсам бўладими ѐки намоз ўқишда давом этишим 
керакми? 
Жавоб: Агар ота ѐки она фарзанди намоз ўқиѐтганини билмасдан чақирса, фарзанд нафл 
намозини бузиш жоиз. Бироқ ота-она фарзанди намоз ўқиѐтганини билиб туриб атайин чақирса, 
намозни бузмайди. Фарз намози ўқилаѐтганда ҳам ота-она чақириб қолишса, намоз бузилмайди
ибодатда давом этилади. Валлоҳу аълам! 
АВРАТ ОЧИЛИБ КЕТСА, НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ? 
Савол: Кўпинча, олдинги сафдаги ѐшлар рукуъга боришганда, беллари очилиб, шимлари 
пастроқ тушиб қолади. Шу пайтда ўша одамнинг намози бузиладими ѐки меникими? 
Жавоб: Мўмин-мусулмон киши ўзи учун қулай, авратини тўлиқ ѐпиб турадиган, намозни тўкис 
адо этишга имкон берадиган кийим кияди. 
Авратни беркитиш намознинг шартларидандир. Агар намоз вақтида аврат аъзонинг тўртдан 
бир қисми узрсиз бир муддат очилиб турса, намоз бузилади. Агар намоз ўқиѐтган одамнинг аврати 
очилиб кетса, дарҳол беркитиши керак. Бошқалар унинг авратига қарамайди (Намозда ўзгалар 
авратига бехос назари тушган одамнинг намози бузилмайди
309
). 
НАМОЗ ЎҚИЁТГАНДА, ДУО ҚИЛАЁТГАНДА КЎЗНИ ЮМИШ 
МУМКИНМИ? 
Савол: Намозда, дуода, тасбеҳ айтаѐтганда кўзни юмса бўладими? 
Жавоб: Намозда кўз юмилмайди. Бу ҳақида ҳадис бор. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Набий 
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Сизлардан кимда-ким намозга турса, икки кўзини 
юмиб олмасин
310
”. 
309
Манба: Абул Ихлос Шурунбилолий, “Нурул изоҳ”. 
310
Ибн Адий ривоят қилган. 


140 
“Табйинул ҳақоиқ” китобида айтилишича, бу иш хушуъга халал беради, ортиқча ҳаракат 
саналади. Шунинг учун уламолар намоз ўқиѐтганда кўзни юмиб олишни макруҳ, санашган. Бу ишнинг 
макруҳлиги Мужоҳиддан, Қатодадан ҳам ривоят қилинган. Суннатга кўра, намоз ўқиѐтган одам 
қиѐмда кўзини сажда қиладиган жойга қаратади. Кўзни юмиш билан мана шу суннат тарк этилган 
саналади. Бироқ Нававий, Изз ибн Абдусалом, Ибн Ражаб Ҳанбалий каби уламолар наздида намозда 
кўзни юмиш макруҳ саналмайди
311

Сажда пайтида ҳам заруратсиз кўзлар юмилмайди. Баъзилар айтишича, агар саждада хаѐлини 
чалғитадиган нарсаларни кўриб, хушуъга халал етадиган бўлса, у ҳолда кўзни юмиш макруҳ эмас
312

Дуо қилаѐтганда, тасбеҳ айтаѐтганда кўзни юмса бўлади. Валлоҳу аълам! 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish