Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

НАМОЗДАГИ МУБОҲ АМАЛЛАР 
Намозда қуйидаги ишларга рухсат этилади: 
1. Юзни қибладан бурмай, кўз қири билан қараш. 
2. Олдида ўтирган кишининг орқасига, шамга ѐки қандилга қараб намоз ўқиш. 
3. Сажда қиладиган жойни қўли билан бир марта тозалаш. 
4. Намозни қаттиқ гилам, палос каби нарсалар устида ўқиш (Ерда ѐки ердан чиққан нарсалар 
устида намоз ўқиш афзал). 
5. Жонли нарсалар расми туширилган гиламда расмни босиб намоз ўқиш. 
6. Илон, чаѐн каби зараркунандаларни ўлдириш. 
7. Қироатга монелик қилмайдиган бирон нарсани оғизга солиб туриш. 
8. Нафл намозларининг бир ракатида бир зам сурани икки марта ўқиш. 
9. Нафл намозларида бирон нарсага узрсиз суяниб туриш. 
10. Имом янглишганида ортида турганлар такбир ѐки тасбеҳ айтиб, унга луқма беришлари. 
11. Намоз ўқиѐтган киши олдидан кимдир ўтса, тасбеҳ айтиб намоздалигини билдириш. 
298
Намоз ўқиѐтган кишининг намозга тегишли бўлмаган ишлар билан шуғулланиши ҳукмий жиҳатдан иккига 
бўлинади. Булар: 1. Амали касир. 2. Амали қалил. 
Амали касир ортиқча, кўп иш бўлиб, бунда намоздаги киши ташқаридан қараганда худди намоз ўқимаѐтгандек 
кўринади. Яъни, ўзини шундай тутадики, уни кўрган одам намоз ўқияпти, деб ўйламайди. Бундай амаллар билан намоз 
бузилади. 
Амали қалил кам ишдир. Яъни, намоз ўқиѐтган кишининг намоздалигига шубҳа туғиладиган даражада намозга 
алоқасиз ишлар билан шуғулланиши амали қалил, дейилади. Бундай амаллар билан намоз бузилмайди, лекин кароҳат 
билан адо этилади. 


137 
НАМОЗДАН КЕЙИН ОЯТУЛ КУРСИЙНИ ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ 
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Кимда-ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат 
ўлими тўсиб туради”, деб марҳамат қилганлар
299

Яна бир ҳадисда: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, у билан жаннатга 
кириш ўртасида фақат ўлим (тўсиқ) бўлади. Агар вафот этса, жаннатга киради”, дейилган
300

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам минбарда туриб: “Ким ҳар бир намоздан кейин Оятул курсийни ўқиса, жаннатга киришини 
фақат ўлими тўсиб туради. Ким (ўша оятни) ўрнига ѐтганда ўқиса, Аллоҳ унинг хонадонига, қўшниси 
уйига, атрофидаги уйларга омонлик беради”, деб айтганлар
301

Ҳар бир фарз намозидан сўнг, уйқудан олдин Оятул курсийни ўқиган инсон ўзининг хонадони, 
қўни-қўшнилари, ѐн-атрофдаги уйлар тинчлигини таъминлайди. Агар ҳар бир уйда Оятул курсий 
ўқилса, маҳаллалар, хонадонлар, бутун эл-юрт тинч бўлади. 
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши: 
– Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ изни билан фойда берадиган бирон нарсани ўргатинг! – деди. Шунда 
Пайғамбар алайҳиссалом: 
– Оятул курсийни ўқи! Зеро у сени, зурриѐтларингни (ѐмонликлардан) асрайди, хонадонингни, 
атрофингдаги уйларни (шикаст-балолардан) сақлайди, – дедилар
302

Бундан чиқди, Қуръон ўқийдиган, ибодат қиладиган инсонларга қўшни бўлиш яхши экан. Уй 
сотиб олаѐтганда, янги иморат қураѐтганда мана шу жиҳатларга эътибор бериш керак. Чунки имон-
эътиқодли қўшнимиз ибодати файз-баракасидан биз ҳам баҳраманд бўламиз. Яхши қўшни фойда 
бермаган тақдирда зиѐни тегмайди. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Кимда-ким ҳар бир фарз намозидан 
кейин Оятул курсийни ўқиса, келаси намозгача Аллоҳ ҳимоясида бўлади
303
”. 
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай 
деганлар: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, келаси намозгача 
(ѐмонликлардан) сақланади. Буни фақат набий, сиддиқ ѐки шаҳидгина давомий қила олади
304
”. 
Бошқа ҳадисда: “Кимда-ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, Аллоҳ унга 
шукр қилувчилар қалбини, сиддиқлар амалини, (Аллоҳга) илтижо этувчилар савобини беради, унга ўнг 
“яди”ни
305
раҳмат билан чўзади, унинг жаннатга киришини фақат ўлими тўсиб туради. (Агар вафот 
этса,) жаннатга киради”, дейилган
306


Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish