Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


НАМОЗДА АЪЗОЛАР ҚАЙ ҲОЛАТДА БЎЛИШИ КЕРАК?



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

НАМОЗДА АЪЗОЛАР ҚАЙ ҲОЛАТДА БЎЛИШИ КЕРАК? 
Савол: Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакларни сочни тепага йиққан 
ҳолда намоз ўқишдан қайтарганлар. Бу қайтариқ аѐлларга ҳам тегишлими? Яъни, аѐллар намозда, 
намоздан ташқарида сочини турмаклаб юришлари мумкинми? 
Жавоб: Муҳтарам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган бир 
ҳадисда эр киши сочини тепага йиғиштириб намоз ўқишдан қайтарилган. 
Биринчидан, мазкур ҳадис эркакларни намозда сочларини тўплаб ўқишдан қайтарган. Демак, 
хотинлар бундан мустаснодир. 
Иккинчидан, бу наҳий намоз ўқувчи эр кишига нисбатан айтилади. Бундан чиқди, намоздан 
ташқарида йиғиштириб юриш мумкин. 
Учинчидан, фуқаҳолар бу наҳийни танзиҳий макруҳ, яъни, мубоҳга яқинроқ наҳий 
дейишган
308

НАМОЗДА НИГОҲ ҚАЕРГА ҚАРАТИЛАДИ? 
Савол: Намозда нигоҳ қаерда бўлиши кераклиги, қўл-оѐқлар ҳолати ҳақида маълумот 
берсангиз. 
Жавоб: Эркак киши “Аллоҳу акбар” деб намозни бошлашда (енги узун бўлса) икки қўл 
кафтини енгидан тўлиқ чиқаради, бармоқларини ўз ҳолича тутиб, кафтни қиблага қаратиб, бошни 
энгаштирмай бош бармоқни қулоқ юмшоғига теккизади. Аѐллар эса қўлларини енгларидан 
чиқармаган ҳолда елкаларигача кўтарадилар. Сўнг ўнг қўл кафтини чап қўл кафти орқасига қўйиб, 
ўнг қўл бош бармоғи ва жимжилоғи билан чап қўл ошиғи ушланади. Бунда қолган уч бармоқ чап қўл 
билагида бўлади. Шу ҳолда эркаклар қўлларини киндик остида, аѐллар кўкраклари устида тутадилар. 
308
Манба: “Маслакул муттақин”, “Тасҳили зарурий”, “Мажмуатул фатово”. 


139 
Қиѐмда эркаклар оѐқлари ораси тўрт энли бўлади. Аѐллар оѐқларини жуфтлаб турадилар. Эркаклар 
рукуъда қўл бармоқлари орасини очиб, икки тиззани маҳкам чангаллайдилар. Аѐллар бармоқларини 
жамлаб тиззаларини тутадилар. Саждада қўл ва оѐқ бармоқлари қиблага қаратилади. Қўл бармоқлари 
жуфтланиб, бош бармоқ қош тўғрисига қўйилади. Бу ҳолда қулоқ устидан тушган нарса қўл устига 
тушадиган бўлсин, билаклар ерга тегмасин. “Фатово оламгирия”, “Мунятул мусалли” китобларида 
айтилишича, намоз ўқувчи сажда ҳолида оѐқларини ердан кўтариши намозни бузади. Агар бир 
оѐғини кўтарса, макруҳ бўлади. 
Қаъдада эркаклар чап оѐқларини тўшаб, унга ўтирадилар. Ўнг оѐқларини, панжаларини қиблага 
қилиб тик тутадилар. Қўллар, бармоқлар ўз ҳолича тутилиб, сонга қўйилади. Бармоқ учлари тизза 
билан тенг бўлиши лозим. Аѐллар чап қуйруғи билан ўтириб, ўнг томондан икки оѐғини чиқариб, ўнг 
болдирини чап болдири устига қўяди. Аѐллар саждада икки билагини ерга қўяди. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish