Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

НАМОЗ МУСТАҲАБЛАРИ 
1. Эркакларнинг такбири таҳрима айтишда қўлларини кўйлак енгидан чиқаришлари. 
2. Намоз ўқиѐтганда эсноқ ѐки йўтал келса, кучи етганича қайтариш, иложи борича 
йўталмасликка ҳаракат қилиш. 
3. Беихтиѐр эсноқ келганида ўнг қўл орқаси билан оғизни беркитиш, Пайғамбаримиз 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон марта эснамаганларини ѐдга олиш. 
4. Муқим кишининг бомдод намозида Фотиҳа сурасидан сўнг узунроқ, шом намозида қисқароқ, 
бошқа намозларда ўртача сураларни ўқиши. 
5. Саждада бармоқ ораларини зичлаш, бошни икки қўл орасига, бош бармоқни қулоқ тўғрисига 
қўйиш, қўл бармоқлари учини, оѐқ панжаларини қиблага қаратиш. 
6. Намозни ѐлғиз ўқиганда рукуъларда, саждаларда тасбеҳни 3 мартадан кўп (5, 7, 9 ѐки 11 
марта) айтиш. 
7. Қиѐмда сажда ўрнига, рукуъда оѐқ бармоқларига, саждада бурунга, қаъдада кўкракка, салом 
бераѐтганда елкага қараш. 
8. Намозда тавозеъ билан, ўзини хокисор тутиб туриш. 
Юқорида саналган амаллар намоз одоблари ҳам дейилади. Уларга амал қилинса, намоз янада 
мукаммал бўлади. 
НАМОЗДАГИ ҲАРОМ АМАЛЛАР 
Намоз ўқиѐтганда қуйидаги ишларни қилиш ман этилади: 
1. Юзни ўнг ѐки чап тарафга қаратиш. 
2. Осмонга қараш. 
3. Фарз намозларида бирон нарсага узрсиз суяниш. 
4. Рукуъда, саждада оѐқ ѐки қўл бармоқларини ердан кўтариш. 
5. Қаъдада икки оѐқни тик қилиб товон устида ўтириш. 
6. Бадани ѐки кийимини кўп ўйнаш. 
7. Саломни фақат бир тарафга бериш. 
8. Намоз вожибларидан бирини қасдан тарк этиш. Масалан, фарз намозларининг биринчи
иккинчи ракатида Фотиҳани қироат қилмаслик, қаъдада ташаҳҳудни ўқимаслик ва ҳоказо. 
НАМОЗДАГИ МАКРУҲ АМАЛЛАР 
1. Намоз суннатларидан бирини атайин тарк этиш. Масалан, такбири таҳримадан кейин санони 
ўқимаслик, рукуъда, саждада тасбеҳ айтмаслик ва ҳоказо. 
2. Мусҳаф тартибига тескари қироат қилиш. Масалан, биринчи ракатда Ихлос, иккинчи ракатда 
Масад сурасини ўқиш. 
3. Қисқа суралар ўқиганда орада бир сурани ташлаб кетиш. Мисол учун, биринчи ракатда 
Қурайш, иккинчисида Кавсар сурасини ўқиш. 
4. Фарз намозларининг бир ракатида бир сурани икки марта ўқиш. 
5. Доим бир сурани ўқиш, бошқаларини тарк этиш (Лекин, “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам намозда кўпроқ шу сураларни қироат қилганлар”, деган нияти бўлса, макруҳ эмас). 
6. Намозни хушуъсиз, бепарво ўқиб қўйиш. 
297
Агар киши ѐлғиз ўзи намоз ўқиѐтган бўлса, ташаҳҳуддан кейин икки тарафига салом беради. Кейин икки марта 
сажда қилиб, ташаҳҳудни, салавотни ўқийди, ўнг ва сўл тарафга салом бериб намоздан чиқади. Жамоат намозида имом 
саҳв саждаси қилиш учун фақат ўнг томонга салом беради. 


135 
7. Намоз ўқиѐтган одамнинг сажда қилишга халақит бермайдиган майда тошларни суриб 
ташлаши (Ҳадисда айтилганидек, бир марта сурса бўлади). 
8. Агар сажда ўрни тупроқ бўлса, намоздан чиққач пешонани тозалаб артиш. 
9. Эркаклар сажда қилаѐтганда икки билагини ерга, қорнини тиззасига текказиши. 
10. Эркаклар намоз вақтида сочни турмаклаб олиши. 
11. Қиѐмда қўлни белга қўйиш. 
12. Намоз ўқувчи кийимини осилтириб ѐки елкасига ташлаб ѐхуд йиғиштириб, енгини шимариб 
олиши. 
13. Амали касир қилмаган ҳолда кийимни узрсиз тўғрилаш (Жумладан, саждага бораѐтганда 
қўли билан шимини кўтариш), бармоқларини бир-бирининг ичига киргизиш, танасининг айрим 
жойларини беҳуда ўйнаш. Чунки бу нарса хушуъга халал беради. 
14. Дангасалик ѐки кибр туфайли бош кийимсиз намоз ўқиш (Аммо, Аллоҳ ҳузурида ўзини хор 
тутиш ниятида бошяланг ўқиш макруҳ эмас). 
15. Қорин жуда оч пайтда намоз ўқиш. Бунда аввал озроқ таом еб, нафс қондирилади. Кейин 
хотиржам ҳолда намоз ўқилади. 
16. Фикрни чалғитувчи нарсалар қаршисида намоз ўқиш. 
17. Ҳожатхонага бориш зарурати туғилганда ѐки ел чиқиши танг қилиб турганда ўзини 
мажбурлаб ушлаб туриш. 
18. Кўзини беҳуда юмиб олиш. Агар хушуъ ҳосил қилиш учун юмса, ҳечқиси йўқ. 
19. Жаноза намозида такбир айтилганида бошини кўтариш. 
20. Имомнинг жамоатдан фарқли даражада баландда туриши. 
21. Намоз ўқувчининг – сафда бўш жой бўла туриб – кейинги сафда туриши. 
22. Намозхон олдида, ѐн тарафида, кийимида, саждагоҳида жонли нарсалар сурати бўлиши 
(Агар сурат орқада бўлса, жуда кичик ѐки боши ўчирилган бўлса ѐки жонсиз нарсалар сурати бўлса, 
зарари йўқ). 
23. Оловга қараб намоз ўқиш. Чунки бунда намозхон мажусийга ўхшаб қолади (Бироқ, 
меҳробда чироқ туришининг зарари йўқ) 
24. Намозхон олдидан биров ўтиши эҳтимоли бор жойда сутра қўймасдан намоз ўқиш. 
25. Кир, эски иш кийимида намоз ўқиш. 
26. Намозда оятларни, тасбеҳларни бармоқ билан санаш. 
Мазкур амаллар билан намоз бузилмайди, лекин қусурли бўлиб қолади. Шунинг учун намозхон 
бундай ишлардан сақлангани маъқул. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish