Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

9. Салавот маъноси. 
َّللا
ٌدهَِحْ َكَّنِإ َ هِياَرْػبِإ ِؿج ىَلَعَس َ هِياَرْػبِإ ىَلَع َتْهَّلَص َمَك ٍدَّمَُمُ ِؿج ىَلَعَس ٍدَّمَُمُ ىَلَع ّْلَص َّ ُم
ٌدهَِمَ

ْؾِر َب َّ ُمَّللا
َّنِإ َ هِياَرْػبِإ ِؿج ىَلَعَس َ هِياَرْػبِإ ىَلَع َتْكَر َب َمَك ٍدَّمَُمُ ِؿج ىَلَعَس ٍدَّمَُمُ ىَلَع
ٌدهَِمَ ٌدهَِحْ َك
.
Ўқилиши: “Аллоҳумма солли ъалаа муҳаммадив-ва ъалаа аали муҳаммад, камаа соллайта ъалаа 
иброҳийма ва ъалаа аали иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа муҳаммадив-
ва ъалаа аали муҳаммад, камаа баарокта ъалаа иброҳийма ва ъалаа аали иброҳийм, иннака ҳамийдум 
мажийд”. 
Маъноси: “Ё Аллоҳ, Иброҳимга, Иброҳим оиласига салавот йўллаганингдек Муҳаммадга, 
Муҳаммад оиласига салавот йўлла. Зеро, Сен мақтовга энг муносиб, Буюксан. Ё Аллоҳ, Иброҳимга, 
Иброҳим оиласига хайр-баракани давомли қилганингдек Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига хайр-
баракани давомли қил. Зеро, Сен мақтовга энг муносиб, Буюксан”. 
Абдураҳмон ибн Абу Лайло ривоят қилади: Йўлда кетаѐтганимда Каъб ибн Ужрани учратиб 
қолдим. У: 
– Сенга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганим бир нарсани туҳфа қилайми? – деди. 
– Ҳа, – дедим. 
– Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ сизларга қандай 
салом беришни ўргатган. Бироқ салавотни қандай айтамиз?” – деб сўрадик. Шунда у зот: 
– Аллоҳумма солли ъалаа муҳаммадив-ва ъалаа аали муҳаммад, камаа соллайта ъалаа 
иброҳийма ва ъалаа аали иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа муҳаммадив-
ва ъалаа аали муҳаммад, камаа баарокта ъалаа иброҳийма ва ъалаа аали иброҳийм, иннака ҳамийдум 
мажийд, деб айтинглар, – дедилар
273

“Аллоҳумма солли ъалаа муҳаммад”. Аллоҳнинг Пайғамбарига салавоти у зотни малаул аълода 
(яъни, Ўзига яқин фаришталар олдида) мақташидир. Айрим уламоларга кўра, мазкур салавот “Дунѐда 
мартабаларини баланд, даъватларини юқори, шариатларини боқий этиш билан у зотни улуғ қил. 
273
Бухорий, Муслим, Насоий, Доримий, Ибн Ҳиббон ривоят қилган. 


119 
Охиратда умматларини шафоат қилиш имконини бериш, у зотга ажр-мукофотларни кўпайтириш 
билан Расулуллоҳ мартабаларини юқори кўтар”, деган маънони англатади. 
“Ва ъалаа аали муҳаммад”. Яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашганларга ҳам 
салавот йўлла. Агар “Ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ва атбааъиҳий” дейилса, у кишининг мўмин 
қариндошлари, содиқ саҳобалари, қиѐматга қадар у зот динига итоат этувчи кишилар назарда 
тутилади. 
“Камаа соллайта ъалаа иброҳийма ва ъалаа аали иброҳийм”. Яъни, Иброҳим алайҳиссаломга, у 
кишига эргашганларга кўрсатган фазлу марҳаматингни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, у 
киши издошларидан, солиҳ мўминлардан дариғ тутма. 
“Иннака ҳамийдум мажийд”. Аллоҳ таолонинг “Ҳамид” сифати мақтовчи ҳамда мақталувчи 
маъносини билдиради. Аллоҳ Ўзининг итоаткор бандаларини, авлиѐларини мақтайди. Ўз навбатида
бандалари томонидан энг улуғ сифатлар билан мақталади. 
“Мажид” улуғлик соҳиби, ўта буюк дегани. 
“Аллоҳумма баарик ъалаа муҳаммадив-ва ъалаа аали муҳаммад”. Аввал айтиб ўтганимиздек, 
“барака” жуда кўп яхшилик мазмунини ифодалайди. Амалдаги барака Аллоҳ тарафидан банданинг 
солиҳ ишларга муваффақ қилиниши, оқибатдаги барака эса бирон амалдан одамлар манфаат оладиган 
даражада яхши натижа қолишидир. Шубҳасиз, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баракалари мисли 
йўқ. Чунки Аллоҳ таоло у зот умматлари сонини кўп қилди. Мусулмон уламолар ижтиҳоди ҳам 
бошқаларникидан баракалироқ. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳар 
жиҳатдан барака ато этган. Салавотда мана бу барака янаям зиѐда қилиниши сўралади. 
“Камаа баарокта ъалаа иброҳийма ва ъалаа аали иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд”. Яъни, 
Иброҳим алайҳиссаломга, у кишига эргашганларга берган баракангни, фазлингни Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у зот издошларига ҳам бер. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish