“Сиротоллазийна анъамта алайҳим. Ғойрил мағзувби алайҳим ва лаз зооллийн” –
“Ғазабга учраган, адашганлар эмас, Ўзинг инъом этган зотлар йўлига (бошла)”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Ўзинг инъом этган зотлар йўли” Сенга ибодат қилган, итоат
этган фаришталар, пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳлар йўлидир
264
”, деган.
Ибн Абу Ҳотим: “Бу оятдаги “ғазабга учраганлар” яҳудийлар, “адашганлар” насронийлар экани
борасида муфассирлар ҳамфикрлар”, деб айтган
265
.
Яъни, бу йўл Сенинг ҳидоятингга, розилигингга эришган, неъматларингга сазовор бўлган
зотлар – пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳлар йўлидир. Бизларни мана шу йўлга бошла.
Нонкўрлик қилиб ғазабингга учраган, ҳақни инкор этган, билганига амал қилмаган яҳудийлар, тўғри
йўлдан адашган насронийлар йўлидан асра!
Аллоҳ зикрига ошуфта дил гоҳида чалғиб ҳам кетади, шайтон хаѐлини ҳар томонга олиб
қочади. Тил зикр-ла намланади, аъзолар ҳаракатини қилаверади, бироқ дилда бошқа нарсанинг ѐди.
Шундай бўлса-да, мўмин банда тезда ўзини ўнглаб олади, қалбини яна Эгасига топширади, Уни
улуғлайди, Унга сиғинади, набийлар, тўғри йўлдан адашмаганлар йўлига бошлашини илтижо этади,
Аллоҳ муяссар қилганича Қуръон ўқийди, ҳар бир сўзни қалбдан ҳис этишга ҳаракат қилади.
Фотиҳа сураси тиловатидан кейин “Омин” дейиш мустаҳабдир
266
. Бу сўз “Ё Аллоҳ!
дуоларимизни ижобат эт!” маъносини билдиради.
Шу ўринда “Омин” дейиш фазилати ҳақидаги ривоятни келтирамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Агар имом: “Ғойрил мағзувби ъалайҳим ва лаз зооллийн”, деса, сизлар: “Омин!” денглар. Чунки
кимнинг (“Омин”) дейиши фаришталарникига тўғри келиб қолса, ўтган гуноҳлари кечирилади
267
”.
Маълумки, Фотиҳа сураси намознинг ҳар ракатида такрор-такрор ўқилади. Етти оятдан иборат бу
қисқа сурани мусулмон банда бир кунда камида 30-32 марта қайтаради. Агар бошқа нафл ибодатларни
ҳам қўшиб ҳисобласак, ҳисоб бундан ҳам ортиб кетади. Лекин шунча такрорласак ҳам Фотиҳа сураси
тиловатидан зерикмаймиз, ҳар сафар ўзгача иштиѐқ билан қироат қиламиз.
Аслини олганда, ҳар қанча нозик дид билан ѐзилган шеър ѐки бадиий асар ҳам тез-тез ўқилаверса,
кишини зериктиради. Лекин Қуръони карим ундай эмас. Қуръонни ўқиган сари унга бўлган иштиѐқ
ортиб бораверади. Кунига ўртача 30-32 марта такрорланадиган Фотиҳа сурасини ѐши 70-80 га борган
одам неча марта такрорлашини тасаввур қилиб кўринг, азизлар.
Биз юқорида Фотиҳа сураси тафсирини ўргандик. Шу билан бирга, ҳеч бўлмаса, намозда кўп
ўқиладиган зам суралар мазмуни билиб олинса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |