Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Маалики явмид дийн” – “Ҳисоб кунининг Подшоҳи...”



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

Маалики явмид дийн” – “Ҳисоб кунининг Подшоҳи...” 
Аллоҳ таоло қиѐмат кунининг мутлоқ Подшоҳидир. У Кунда бандалар ҳисоб қилинади: яхши 
амаллар учун мукофот, гуноҳлар учун жазо берилади. Охиратда фақат Аллоҳнинг амри ўтади, Унинг 
сўзига қарши чиқадиган, ҳукмини ўзгартирадиган ѐки бекор қиладиган зот топилмайди. 
“Куни” сўзи арабча матнда “явмун” лафзи билан ифодаланган. У “қуѐш чиқишидан ботгунгача 
бўлган вақт”ни англатади. Бу ерда мутлақ замон, яъни қиѐмат куни кўзда тутилмоқда. У куннинг 
миқдори одамлар ҳисобига кўра, эллик минг йилга тенг. 
Бандалар охиратда Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқиб, савобидан умид қилиб, марҳаматига кўз 
тикиб турадилар. Зеро, бу кунда Аллоҳ ҳукмидан ўзга ҳукм ўтмайди, Ундан бошқаси бандалар ҳолига 
раҳм қила олмайди. 
Аллоҳ таолога муносиб ҳамду сано айтилгач, энди мўминлар тилидан шундай ваъда берилади: 
5. “Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн” – “Биз Сенгагина ибодат қиламиз, Сендангина 
ѐрдам сўраймиз!” 
Яъни: эй Раббимиз, Сен бутун оламлар Парвардигори, ўта Меҳрибон, Раҳмли, ҳисоб кунининг 
мутлақ Подшоҳи экансан, биз фақат Сенгагина ибодат қиламиз, Сендангина мадад сўраймиз, 
раҳматингдан умидвормиз, азобингдан қўрқамиз, ҳожатларимизни ѐлғиз Ўзингга ошкор этамиз, 
ибодатларимизни ихлос-ла тўлиқ адо этишда ѐрдамингга муҳтожмиз! 
“Биз Сенгагина ибодат қиламиз” жумласи “Сенинг айтганингни бажарамиз, ҳукмингга 
бўйсунамиз, Сенга исѐн қилмаймиз” маъносини англатади. 
“Истионат” манфаатга эришиш, зарарни даф этиш учун қалбнинг Аллоҳ таолога қаттиқ 
боғланиши, банда ўзини ожиз санаган ҳолда У Зотдан кўмак сўрашидир. 
Аллоҳдан мадад сўраш икки хил бўлади: 
1. Ибодатларни тўлиқ, бекаму кўст адо этишда ѐрдам сўраш; 
2. Зарарнинг олдини олиш, ѐмонликлардан сақланишда ѐрдам сўраш. 
Уламолар айтишича, ояти каримада аввал ибодат, кейин истионат келтирилишига бир неча 
сабаблар бор: 
1. Аллоҳ таолонинг ҳақи бандалар ҳақидан устун. Зеро, ибодат Аллоҳнинг бандалари 
зиммасидаги ҳақи, истионат эса бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳақидир. 
2. Аввал умумий, кейин хос нарса зикр қилиниши. Ибодат умумий маънодаги тушунча бўлса, 
истионат ўша ибодат турига киради. 
3. Аввал восита бўладиган нарса тилга олинса, дуо ижобати осонлашади. 
4. Банда ибодат қилса, Аллоҳдан ѐрдам сўрайди. Имон-эътиқоддан, тоат-ибодатдан йироқ 
кишилар Аллоҳга дуо қилмайди, У Зотдан мадад сўрамайди. 
Фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Ундан кўмак сўрашга ваъда берилгач, дуо-илтижо 
қилишга ўтилади: 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish