5. Фотиҳа сураси маъноси.
Қуйида Қуръондаги энг улуғ сура – Фотиҳа сураси тафсири билан танишиб чиқамиз. Зеро,
мазкур сура мазмунини англаш ҳам хушуъга ундайди.
2-4. Ҳамд оламлар Рабби, Раҳмон ва Раҳим, ҳисоб кунининг Подшоҳи Аллоҳ учун
(хос)дир!
“Алҳамдулиллааҳи роббил ааламийн” – “Ҳамд оламлар Рабби Аллоҳ учун (хос)дир!”
“Ҳамд” сўзи “фазилат эгасини чиройли суратда, барча яхши сифатлар билан мақташ”
маъносини англатади.
Дунѐю охиратдаги барча ҳамду санолар, юксак мақтовлар Аллоҳга айтилади. У Зот ҳар қандай
айб-нуқсондан, камчиликдан холидир. Аллоҳ – барча оламлар Яратувчиси. Хоҳ жонли, хоҳ жонсиз,
хоҳ ақлли, хоҳ ақлсиз бўлсин, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким кўкларга кўтариб мақташга лойиқ эмас.
“Оламлар”дан мурод барча оламлар, осмонлардаги, ердаги – қуруқлигу денгизлардаги жами
мавжудотлардир. Масалан, фаришталар олами, жинлар олами, инсоният олами, ҳайвонот олами,
наботот (ўсимлик) олами ва ҳоказо. Мана шу оламларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг мулки. Уларни Аллоҳ
яратган, барчаси фақат У Зот жорий этган қонун-қоидаларга бўйсуниб ҳаѐт кечиради.
“Раб” сўзи “хожа”, “хўжайин”, “соҳиб”, “эга”, “жаноб”, “тарбиячи”, “подшоҳ”, “ибодат
қилинувчи”, “ислоҳ этувчи”, “неъмат берувчи”, “итоат этилувчи”, “муҳофаза қилувчи” маъноларини
билдиради.
Қуръони каримда айтилади: “Шундай экан, ҳамд(у санолар) осмонлар Парвардигори, ер
Парвардигори, бутун оламлар Парвардигори – Аллоҳ учун (хос)дир” (Жосия сураси, 36-оят).
Аллоҳ таоло барча оламларни бошқариб, бир низомда тутиб туради. Коинотдаги сон-саноқсиз
жисмларни яратиш, уларни маълум йўналиш бўйича ҳаракатлантириш, қуѐш, ой, ернинг бир-бири
билан мутаносиблигини сақлаш, бир-бирига урилиб кетиши олдини олиш, кўкдаги, қуруқликдаги,
сувдаги барча жонзотларга ризқ бериш, хуллас, жами оламлар ишини тадбир қилиб туриш Раббимиз
Аллоҳ таоло зиммасидадир.
“Ар-роҳмаанир роҳийм” – “Раҳмон ва Раҳим...”
“Раҳмон” раҳмати чексиз, “Раҳим” ўта меҳрибон дегани.
Аллоҳ таолонинг “Раҳмон” сифати Унинг барча махлуқотларга, хусусан мўминга ҳам, кофирга
ҳам ризқ берувчи, ўта карамли Зотлигини англатади. “Раҳмон” сифати фақат Аллоҳ таолонинг
Ўзигагина хос. Ундан бошқаси бу сифат билан васф қилинмайди.
“Раҳим” эса “Раҳмон”дан хосроқ бўлиб, “охиратда фақат мўминларга шафқат қилувчи”
мазмунини англатади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳнинг юзта раҳмати бор. Улардан (фақат) битта раҳматни жин, инсон, ҳайвон, ҳашаротлар
орасига туширган. Шу сабаб улар ўзаро шафқатли бўладилар, меҳр кўрсатадилар, ваҳший ҳайвон
боласига шафқат қилади. Аллоҳ тўқсон тўққиз раҳматини (захира қилиб) олиб қўйган. У билан қиѐмат
куни (мўмин) бандаларига раҳм қилади
262
”.
Аллоҳ чексиз раҳматидан бир бўлагини дунѐга туширган. Ана ўша бир қисм раҳмат туфайли
инсонлар бир-бирига шафқат қилади, ваҳший ҳайвонлар боласига меҳр кўрсатади, уни машаққат
билан боқиб катта қилади. Агар Меҳрибон Аллоҳ Ўзи яратган мавжудотлари қалбига раҳмат ҳисини
солмаганида, дунѐ низоми бузилиб, ҳаѐт тизгинидан чиқиб кетарди.
Эътибор берсангиз, фарзанд гўдаклигида, ѐшлик чоғларида ота-онасига эркалик қилади. Аллоҳ
таоло ота-она қалбига раҳмат неъматини солиб қўйган: улар фарзандлари инжиқлигини, тўполонини
кенг юрак билан кўтаради. Ҳатто боланинг хархашаси, шўхликлари ота-она учун ѐқимли туюлади.
Аллоҳ таоло оналар қалбига шундай меҳрни, раҳматни солиб қўйган: муштипар волидалар тунни
кунга улаб болани парваришлашга ҳам шайлар. Оламлар Парвардигори оталар қалбига меҳр ҳисини
солиб қўйган: улар энг оғир ишларни қилиб бўлса ҳам, фарзандларини боқишга, яхши едириб-
ичиришга, қаровсиз қолдирмасликка интилади.
262
Бухорий, Муслим, Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривоят қилган.
114
Ҳадис давомида айтилишича, қиѐмат куни ҳамманинг ҳоли танг бўлиб турган бир паллада
Аллоҳ таоло чинакам мўмин бандалари гуноҳини кечириб, раҳматига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |