Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


 Саломдан олдин ўқиладиган дуолар маъноси



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

10. Саломдан олдин ўқиладиган дуолар маъноси. 
ْنِم َكِب ُذوُعَأَس ِؿ َّجَّدلا ِحهِسَمْلا ِةَهْػتِف ْنِم َكِب ُذوُعَأَس ِْبَْوْلا ِباَذَع ْنِم َكِب ُذوُعَأ ّْنِِإ َّ ُمَّللا
ِةَهْػتِفَس َهْحَمْلا ِةَهْػتِف
َمْلا
ِـَرْغَمْلاَس َِثُْأَمْلا ْنِم َكِب ُذوُعَأ ّْنِِإ َّ ُمَّللا ِت َم
.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аувзу бика мин ъазаабил қобр, ва аувзу бика мин фитнатил 
масийҳид дажжаал, ва аувзу бика мин фитнатил маҳя ва фитнатил мамаат. Аллоҳумма инний аувзу 
бика минал маъсами вал мағром”. 
Маъноси: “Ё Аллоҳ, қабр азобидан менга паноҳ беришингни сўрайман. Ё Аллоҳ, масиҳ дажжол 
фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман. Ё Аллоҳ, тириклик ҳамда ўлим фитнасидан паноҳ 
беришингни сўрайман. Ё Аллоҳ, гуноҳдан, қарздан паноҳ тилайман”. 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
намозда “Аллоҳумма инний аувзу бика мин ъазаабил қобр, ва аувзу бика мин фитнатил масийҳид 
дажжаал, ва аувзу бика мин фитнатил маҳя ва фитнатил мамаат. Аллоҳумма инний аувзу бика минал 
маъсами вал мағром”, деб дуо қилардилар. Бир киши у зотга: “Эй Расулуллоҳ, қарздан жуда кўп паноҳ 
сўраяпсизми?” деди. У зот: “Агар киши қарзга ботиб қолса, ѐлғон гапиради, ваъдасига хилоф қилади”, 
дедилар
274

“Аллоҳумма инний аувзу бика мин ъазаабил қобр” – “Ё Аллоҳ, қабр азобидан менга паноҳ 
беришингни сўрайман”. 
Яъни, барзах ҳаѐтидаги азоб-уқубатлардан паноҳ сўрайман. Бу ердаги “қабр”дан мурод фақат 
маййит кўмиладиган ер эмас. Зеро, банда вафот этиб, ерга кўмилмаслиги: оловда ѐниши ѐки сувда 
чўкиши мумкин. Қабрга кўмилган ҳам, кўмилмаган ҳам барзах ҳаѐтини бошидан кечиради. Мазкур 
дуода мана шу муддат ичида бўладиган қийинчиликлардан нажот сўралмоқда. 
“Ва аувзу бика мин фитнатил масийҳид дажжаал” – “Ё Аллоҳ, масиҳ дажжол фитнасидан паноҳ 
беришингни сўрайман”. 
274
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий, Аҳмад ривоят қилган. 


120 
Масиҳ дажжол фитнаси Одам алайҳиссалом яратилганидан бери ер юзида содир бўладиган энг 
катта фитнадир. Шунинг учун ҳар бир пайғамбар қавмини дажжол фитнасидан огоҳлантирган. Масиҳ 
дажжол фитнаси дунѐ фитналаридандир. Чунки маййитлар ундан саломат бўладилар. 
“Ва аувзу бика мин фитнатил маҳя ва фитнатил мамаат” – “Ё Аллоҳ, тириклик ҳамда ўлим 
фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман”. 
“Фитна” сўзи бу ерда “имтиҳон”, “синов” маъносида келмоқда. Тириклик фитнаси инсон 
ҳаѐтлик чоғида дуч келадиган синовлар, шаҳватлар, шубҳа-гумонлар, жаҳолат, мусибатларга 
сабрсизлик ва шу каби турли-туман синовлардир. Аллоҳ хоҳлаган кам сонли бандаларгина бу 
фитналардан омон қолади. 
Дунѐ фитнаси асосан икки нарса: шубҳалар ҳамда шаҳватлар атрофида бўлади. Шубҳалар 
манбаи жаҳолатдир. Илмсизлик, ғофиллик сабаб инсон ҳақни ботил, ботилни ҳақ, ҳалолни ҳаром, 
ҳаромни ҳалол деб ўйлайди, алдовни чапдастлик, номаҳрамларга ҳирс билан қарашни ҳуррият деб 
билади. Оқибатда гуноҳга ботади. Шаҳватлар манбаи эса ҳавойи нафсдир. Масалан, бир одам ҳақ 
нималигини билади, бироқ нафси унинг тескарисини қилишга ундайди. Шунинг учун ҳар бир банда 
доим Аллоҳ таолога дуо қилиб, қалб касалликларидан асрашини сўрайди. 
Ўлим фитнаси – жон чиқиш вақтида, ўлимдан сўнг бўладиган синовлар. Жумладан, шайтон 
васвасаси, сакарот
275
машаққати, қабрдаги савол-жавоблар, азоб-уқубатлар ва ҳоказо. Аллоҳ таоло 
барчамизни тириклик ва ўлим фитнасидан асрасин! 
“Аллоҳумма инний аувзу бика минал маъсами вал мағром” – “Ё Аллоҳ, гуноҳдан, қарздан 
паноҳ тилайман”. 
Бу ерда инсонни гуноҳга етаклайдиган амаллардан, қарзни адо этишга қурби етмай қолишдан 
паноҳ сўралмоқда. Зеро, қарзга ботган одам ѐлғон гапиришга ўрганади, “Қарзимни эртага (индинга ѐки 
бир ойдан кейин) бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди, ваъдасига хилоф қилади. Аслида зарурат 
туғилганида қарз сўраш жоиз. Аммо бўйни билан қарзга ботиб, уни тўлашдан ожиз қолиш нохуш 
ҳолатдир. Шунинг учун бундан ҳам паноҳ сўралади. 
ْمَلَظ ّْنِِإ َّ ُمَّللا
َلَس اًيرِثَك ًمْلُظ يِسْفَػن ُت
َّلِإ َبوُنُّذلا ُرِفْغَػي
ِفْغ َف َتْنَأ
َكَّنِإ ِنَِْحْْراَس َؾِدْهِع ْنِم ًةَرِفْغَم ِلَ ْر
َتْنَأ
ُ هِحَّرلا ُروُفَغْلا
.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийро, ва лаа яғфируз зунувба иллаа 
ант, фағфир лий мағфиротам мин ъиндик, варҳамний, иннака антал ғофуврур роҳийм”. 
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Мен ўзимга жуда кўп зулм қилиб қўйдим! Барча гуноҳларни Ёлғиз Ўзинг 
кечирасан! Шундай экан, даргоҳингдаги (улуғ) мағфират-ла мени кечир, ҳолимга раҳм айла! Зеро, Сен 
гуноҳларни кечирувчи раҳмли Зотсан!” 
Ривоят қилинишича, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам олдиларига келиб: “Намозда ўқишим учун менга бир дуо ўргатинг!” деди. Шунда 
Расули акрам алайҳиссалом Абу Бакрга мана шу дуони ўргатдилар
276

“Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийро” – “Ё Аллоҳ! Мен ўзимга жуда кўп зулм 
қилиб қўйдим!” 
Одам боласи гарчи сиддиқ (ўта ростгўй) бўлса ҳам, унинг нуқсон-камчиликлари, гуноҳлари 
кўп. Зеро, банда турли неъматлар билан сийланган. Уларнинг бир қисмига шукр қилишга-да тоқати 
етмайди. Шунинг учун заифлигини эътироф этиб, Аллоҳга кўп истиғфор айтса, гуноҳларини 
кечиришини ўтиниб сўраса, бандага хос иш қилган бўлади. 
“Ва лаа яғфируз зунувба иллаа ант, фағфир лий мағфиротам мин ъиндик, варҳамний, иннака 
антал ғофуврур роҳийм” – “Барча гуноҳларни Ёлғиз Ўзинг кечирасан! Шундай экан, даргоҳингдаги 
(улуғ) мағфират-ла мени кечир, ҳолимга раҳм айла! Зеро, Сен гуноҳларни кечирувчи раҳмли Зотсан!” 
275
“Сакарот” сўзи “сакротун”нинг кўплик шакли бўлиб, “ғафлат”, “залолат” маъносига эга. Сакротул мавт эса жон 
чиқиш пайтида эс-ҳушни йўқотиш, ўлим шиддатидир. 
276
Бухорий ривоят қилган. 


121 
Банда ожизлигини тан олиб Аллоҳга истиғфор айтса, ҳолига раҳм қилишини ўтиниб сўраса, 
Аллоҳ уни кечиради. Зеро, гуноҳларни фақат Аллоҳ кечиради. У Зот бандаларига раҳм қилувчи, 
Меҳрибондир. 
َكِتَد َبِع ِنْسُحَس َؾِرْكُشَس َؾِرْكِذ ىَلَع ّْنِِعَأ َّ ُمَّللا
.
Ўқилиши: “Аллоҳумма аинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик”. 
Маъноси: “Ё Аллоҳ, Сени зикр этишда, (берган неъматларингга) шукр қилишда, Ўзингга 
чиройли суратда ибодат қилишда менга ѐрдам бер
277
”. 
Зикр Қуръон ўқиш, шаръий илм олиш, тасбеҳ ѐки ҳамд айтиш ва ҳоказоларни ўз ичига олади. 
Шукр эса Аллоҳ берган неъматларни эслаб, Унга ҳамду санолар, мақтовлар айтишдир. 
Бу ерда аввал зикр, кейин шукр келишига сабаб, агар инсон Парвардигорини эсласа, берган 
неъматларига шукр қилади, уларни Хожаси рози бўладиган жойларга ишлатади. 
Чиройли суратда ибодат қилиш деганда ихлос билан Аллоҳга қуллик қилиш назарда тутилади. 
Зеро, ибодат холис бўлмаса, суннатга мувофиқ бажарилмаса, ундан ҳеч қандай фойда чиқмайди, 
Аллоҳ тарафидан қабул қилинмайди. Банда ибодатни гўзал қилиши учун ҳам Аллоҳнинг кўмагига 
муҳтож. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish