Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


-САБАБ. ЗИКР-ТАСБЕҲЛАРДА, ҚИРОАТДА ХИЛМА-ХИЛЛИКНИ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

52-САБАБ. ЗИКР-ТАСБЕҲЛАРДА, ҚИРОАТДА ХИЛМА-ХИЛЛИКНИ 
ТАЪМИНЛАШ 
Ибодатлар хусусида фикр юритсак, турли-туманликни кўрамиз: қалб (юрак) ибодати, тил 
ибодати, амалий ибодат, молиявий ибодат. Масалан, имон қалб ибодати, намоз қалб, тил, бадан 
281
Бу бобда турли ривоятлар нақл қилинган. Жумладан: 
1. 33 марта тасбеҳ, 33 марта таҳмид, 33 марта такбир айтиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким намоздан кейин 33 марта “Субҳааналлоҳ”, 33 марта “Алҳамдулиллааҳ”, 33 марта 
“Аллоҳу акбар” деса, бу 99 та бўлади. “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳув лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва 
ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр” билан 100 та бўлади. (Ким шуларни айтса,) гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам 
кечирилади” (Муслим ривоят қилган). 
2. 33 марта тасбеҳ, 33 марта таҳмид, 34 марта такбир айтиш. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу 
алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “(Намоздан) кейинги (зикр)ларни айтувчи (савобдан) маҳрум бўлмайди. Ҳар бир 
намоздан сўнг 33 марта тасбеҳ, 33 марта таҳмид, 34 марта такбир айтади” (Термизий, Насоий ривоят қилган. Ҳадис санади 
саҳиҳ). 
3. 33 мартадан “Субҳааналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, валлоҳу акбар” дейиш. Бу ҳақидаги ривоятни Бухорий, Муслим 
ривоят қилган. 
4. 25 марта тасбеҳ, 25 марта таҳмид, 25 марта такбир, 25 марта таҳлил айтиш. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан 
ривоят қилинади: “Биз ҳар бир намоздан кейин 33 марта тасбеҳ, 33 марта ҳамд, 34 марта такбир айтишга буюрилгандик. 
Ансорлардан бири туш кўрибди. Унда Расулуллоҳ ҳар бир намоздан кейин 33 марта тасбеҳ, 33 марта ҳамд, 34 марта такбир 
айтинглар, деб амр қилибдилар. У: “Ҳа”, дебди. У зот: “25 марта қилинглар, улар билан таҳлил (“Лаа илааҳа иллаллоҳ”) 
ҳам қилинглар”, дебдилар. Тонг отганида ҳалиги одам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бориб кўрган 
тушини айтиб берибди. У зот: “(Шундай) қилинглар”, дебдилар” (Термизий, Насоий, Аҳмад ривоят қилган. Ривоят санади 
саҳиҳ). 
Бу ривоятга кўра, тасбеҳ, таҳмид, такбир, таҳлил 25 мартадан айтилади. 
5. 11 марта тасбеҳ, 11 марта таҳмид, 11 марта такбир айтиш. Суҳайл айтади: “Ўн бир мартадан, ўн бир мартадан 
(айтади). Буларнинг ҳаммаси 33 марта бўлади” (Муслим ривоят қилган). 
Имом Нававий “Саҳиҳу муслим”га ѐзган шарҳида: “Суҳайлнинг (тасбеҳларни) 11 мартадан айтилиши ҳақидаги 
ривояти кўпчиликнинг 33 марта айтилиши борасидаги ривоятига хилоф эмас”, деган. 
6. 10 тасбеҳ, 10 марта таҳмид, 10 марта такбир айтиш. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Икки хислат ѐки хусусиятни мўмин банда сақласа, жаннатга киради. У иккиси осон, 
қилган одамга кам: ҳар бир намоздан кейин 10 марта тасбеҳ, 10 марта ҳамд, 10 марта такбир айтади. Бу тилда 150 та, 
мезонда 1500 тадир. Агар ўрнига ѐтса, 34 марта такбир, 33 марта ҳамд, 33 марта тасбеҳ айтади. Бу тилда 100 та, мезонда 
1000 тадир”, дедилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қўллари билан санаѐтганларини кўрганман. 
Одамлар: “Эй Расулуллоҳ, бу иккиси осон, уни қилганга кам деганингизни қандай тушунамиз?” деб сўрашди. У зот: 
“Сизлардан бир (киши) олдига (шайтон) уйқуга ѐтишидан аввал келиб, уларни айтмасидан ухлатиб қўяди, намозда уларни 
айтишдан олдин бир ҳожатини эслатади”, дедилар” (Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ). 
Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул борий”да айтади: “Тасбеҳларнинг 10 мартадан айтилиши ҳақидаги 
ривоятларга гувоҳларни кўрдим. Бу бобда Аҳмад Али ибн Абу Толибдан, Насоий Саъд ибн Абу Ваққосдан, Абу Довуд, 
Термизий, Насоий Абдуллоҳ ибн Амрдан, Баззор Умму Саламадан, Табароний Умму Молик Ансория розияллоҳу 
анҳумдан ривоят қилган”. 
Бу бобда келган ривоятларнинг энг машҳури 33 мартадан айтилиши ҳақидагисидир. Бу хусусда Абу Ҳурайра, Али 
ибн Абу Толиб, Ибн Аббос, Абу Зар, Каъб ибн Ужра, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳумдан ривоятлар келтирилган. 
Уларнинг нақл қилиниш йўллари ҳам кўп. 
Хуллас, намоздан кейин тасбеҳ айтиш мустаҳабдир. Банда хоҳласа, улардан ҳар бирини 10, 11, 25 ѐки 33 мартадан 
айтиши мумкин. Қайси бирини айтса ҳам ҳадисга амал қилган бўлади. Бироқ 33 мартадан айтиш ҳақидаги ривоятлар 
машҳурроқ. 
282
Насоий, Табароний ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ. 


124 
ибодати, закот молиявий ибодат, рўза вужуд ибодати, ҳаж эса молиявий, амалий ибодатдир. 
Намознинг ўзи ҳам бир хилликдан иборат эмас, балки қиѐм, рукуъ, сажда, жалса каби амаллардан 
ташкил топган. 
Демак, ким ҳаѐти хотиржам, руҳияти кўтаринки, неъматлар давомли бўлишини истаса, амаллар 
турини кўпайтиради, ҳар хилликни кундалик ҳаѐтига татбиқ этиб, умрини сермазмун ўтказади
283

Аниқроқ айтадиган бўлсак, киши намоздаги зикр-тасбеҳларни алмаштириб ўқиса, доим бир хил 
дуо, зикрларни такрорлайвермасдан бир сафар унисини, бошқа сафар бунисини айтса, хушуъга 
эришади. Шу билан бирга суннатга амал қилгани учун ҳам савоб олади. Масалан, санонинг, 
рукуъдаги, саждадаги дуоларнинг, салавотларнинг турли хил шакллари бор. Уларни галма-гал ўқиш 
билан улкан фойдалар қўлга киритилади. 
Қолаверса, қироатда ҳам хилма-хиллик таъминланса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун 
Қуръонни бехато ўқиш малакасини ҳосил қилиш зарур. Бизда бир ҳолат бор: кўпчилик Фил сурасидан 
кейинги сураларни такрор-такрор ўқишни одат қилган. Аслида бунинг ѐмон жиҳати йўқ. Лекин хушуъ 
ҳосил қилиш учун бошқа сураларни ҳам ўқиш тавсия этилади. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish