Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


-САБАБ. ТОБЕИНЛАР, УЛАРДАН КЕЙИН ЯШАБ ЎТГАН СОЛИҲЛАР



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

49-САБАБ. ТОБЕИНЛАР, УЛАРДАН КЕЙИН ЯШАБ ЎТГАН СОЛИҲЛАР 
НАМОЗДА ҚАНДАЙ ХУШУЪ ҚИЛГАНЛАРИНИ БИЛИШ 
Ривоят қилинишича, Муслим ибн Ясор намозда у ѐқ-бу ѐққа қарамасди, худди қозиқдек қотиб 
турарди. Ибодат чоғида атрофдагиларни эшитмас, ташқаридаги воқеа-ҳодисаларни пайқамасди. Бир 
куни масжидда намоз ўқиѐтганида масжиднинг бир томони қулаб тушиб, бозордаги ҳамма одамлар 
қочиб кетган, аммо Ибн Ясор буни сезмай намозини ўқийверган
240

Урва ибн Зубайр раҳматуллоҳи алайҳ намозни хушуъ билан, тўкис адо этган тобеинлардандир. 
Тарих китобларида келтирилишича, унинг оѐғига қорасон касали тушганди. Табиблар оѐқни сон 
қисмидан кесиб ташламаса, дард бутун танага тарқалиб кетишини айтишди. Урва ибн Зубайр: 
– Ундай бўлса, кесиб ташланглар, – деди. 
Табиблар: 
– Бунинг учун сенга банж беришимиз керак, – дейишди. 
– Банж ҳаром. Уни истеъмол қилмайман! 
– Унда оѐқни сонидан кесиб ташлаш иложи йўқ. 
– Иложи бор. Сизлар асбобингизни тайѐрланг. Мен намоз ўқийман. Бир маромга етиб, баданим 
титрай бошлаганида билганингизни қилаверинг, ҳеч нарса бўлмайди. 
Урва ибн Зубайр намоз ўқиди. Бадани титрай бошлаганда табиблар ўша даврнинг услуби билан 
қорасон тушган оѐқни сонидан кесдилар. Сўнг кесилган сонни қайнаб турган ѐғга солиб, оқаѐтган 
қонни тўхтатганларида Урва намозни тугатиб ҳушидан кетди
241

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Агар намозга турсанг, Аллоҳ буюрганидек тур. 
Хаѐлинг бўлинмасин, ѐн атрофга аланглама. Аллоҳ сенга қараб турганда сен бошқа нарсаларга 
чалғишдан, Аллоҳдан жаннатни сўраб, жаҳаннамдан паноҳ истаб туриб тилинг айтаѐтган сўзлардан 
қалбинг ғофил қолишидан эҳтиѐт бўл
242
”. 
Фузайл ибн Иѐз раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Киши хушуъни қалбида боридан кўра кўпроқ 
қилиб кўрсатиши кариҳ (ѐмон, ѐқимсиз) саналарди
243
”. 
Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: 
“Намоздаги хушуъ ўнг ва чап тарафида ким борлигини билмасликдир”, деганини эшитганимдан бери, 
(яъни,) қирқ йилдан буѐн намоздалигимда ўнг томонимда ким бор, чап томонимда ким борлигини 
билмадим
244
”. 
Али ибн Ҳусайн
245
раҳматуллоҳи алайҳ намоз ўқиш учун таҳорат олганидан кейин ранги 
ўзгариб, титрай бошларди. Бунинг сабаби сўралганида, “Мен ҳозир Кимнинг олдида туришимни, 
Кимга муножот қилишимни биласизларми?!” деб айтарди
246

240
Манба: Заҳабий, “Сияру аъломин нубало”; Абдуғафур Искандар, “Намозда хушуъ”. 
241
Манба: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Ҳадис ва ҳаѐт”, 5-жузъ. 
242
Манба: Ибн Ражаб, “Ал-хушуъ фис салот”. 
243
Манба: Ибн Қаййим, “Мадорижус соликин”. 
244
Манба: Ибн Ражаб, “Ал-хушуъ фис салот”, муҳаққиқ муқаддимаси. 
245
Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб (Зайнулобидин, 38-94) улуғ тобеин, обид, сахий зот бўлган. 
246
Манба: Абу Нуайм, “Ҳилятул авлиѐ”; Заҳабий, “Сияру аъломин нубало”. 


109 
Ибн Ваҳб – Суфѐн Саврийнинг ибодати ҳақида – айтади: “Саврий ҳарамда шомдан кейин намоз 
ўқиди. Бир сажда қилган эди, хуфтонга азон айтилганда бошини кўтарди”. 
Ҳабиб ибн Абу Собит узоқ сажда қилганидан одамлар уни ўлиб қолдими, деб ўйлашар экан. 
Анбас ибн Уқба саждада тахтадек қотиб қолганидан, ҳатто чумчуқлар у кишининг устига 
қўниб-учиб юрарди. 
Бу зотлар намозда ҳаловат топганлари боис ундан ташқарига чиқишни исташмаган, фақат 
қарилик, куч-қувват кетиши узоқ муддат ибодат қилишларига бироз халал берган. 
Абу Исҳоқ Сабиъий айтади: “Намоз менга оғирлик қилди, заифлашиб қолдим, кучим кетди. 
Бугун намозга туриб, Бақара билан Оли Имроннигина ўқий олдим, холос”. 
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ кўп намоз ўқигани, қиѐмда узоқ тургани боис “қозиқ”, деб 
ном олганди. 
Бир куни имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳни намозда ари чақди. Улуғ имом ибодатни адо 
этиб бўлгач: “Қаранглар-чи, менга нима озор берди?” деди. Қарашса, ари имом Бухорийнинг ўн етти 
жойидан чақиб, баданини ишириб юборган экан. У эса намозни бузмаган. Айтилишича, бу ҳодиса 
пешиннинг фарзидан кейинги нафл намозида юз берган. Намоздан фориғ бўлгач, Бухорийдан: “Ари 
чаққан заҳоти намоздан нега чиқмадингиз?” деб сўралганида, “Бир сурани ўқиѐтгандим, уни охирига 
етказиб қўйишни хоҳладим”, деб жавоб берган экан
247

Муҳаммад ибн Наср Марвазий пешонасини намозда ари чаққан, лекин у киши қимирламаган
248

Ҳотим Асом раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг намози ҳақида айтади: “Амр билан тураман, қўрқув 
билан бораман, ният билан кираман, таъзим билан такбир айтаман, тартил ва тафаккур билан қироат 
қиламан, хушуъ билан эгиламан, тавозеъ билан сажда қиламан, ташаҳҳудда тўла ўтираман, ният билан 
салом бераман, Аллоҳ азза ва жаллага ихлос билан намозни тамомлайман. Уни Раббимга қолдириб, 
нафсимни маломат қилган ҳолда қайтаман. Мендан қабул қилинмай қолишидан, ўлим келгунича уни 
сақлай олмасликдан қўрқаман
249
”. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish