Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


уйларида қандай юмушларни бажарардилар?” деб сўрадим. Оиша: “У зот оила аъзолари



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

уйларида қандай юмушларни бажарардилар?” деб сўрадим. Оиша: “У зот оила аъзолари 
хизматида бўлар, агар намоз вақти кирса, намозга чиқардилар”, деди” (Бухорий, Термизий, 
Аҳмад ривоят қилган). 
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уй юмушларида завжаларига ѐрдамлашардилар. 
Қачон намоз вақти кирса, намозга чиқардилар. Бу ҳаммамизга ўрнак бўлиши керак. Уй ишларида 
аѐлларга кўмаклашиш, уларнинг кўнглини олиш Пайғамбаримиз суннатларига мувофиқдир. 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз 
билан гаплашардилар. Биз ҳам у зот билан суҳбатлашардик. Агар намоз вақти кирса, у зот бизни, биз 
эса у зотни танимайдигандек туюларди
227
”. 
Намоз мўминнинг асосий вазифасидир. Намоз пайтида ҳар қандай муҳим иш ортга 
сурилади, ибодатдан сўнг давом эттирилади. Аллоҳ таоло намозни вақтида тўкис адо этадиган киши 
қалбига хотиржамлик, ишига унум, топганига барака беради. 
48-САБАБ. САҲОБАЛАР НАМОЗДА ҚАНДАЙ ХУШУЪ 
ҚИЛГАНЛАРИНИ БИЛИШ 
Саҳобалар Қуръон ўқиганда оятлар мазмунини бутун вужудлари билан идрок этишарди. 
Шунинг учун тиловат чоғида кўз ѐшларини тутиб тура олишмасди. Намозни ҳам хушуъ, хузуъ билан 
адо қилишган. 
Абдуллоҳ ибн Урва ибн Зубайр ривоят қилади: “Мен бувим – Асмо бинти Абу Бакрдан: 
“Саҳобалар Қуръон эшитганда қандай ҳолатга тушишарди?” деб сўрадим. Шунда бувим: “Уларнинг 
кўзидан шашқатор ѐш ѐқар, Аллоҳ Қуръонда айтганидек, этлари (қўрқувдан) жимирлаб кетарди”, 
дедилар
228
”. 
Мужоҳид айтади: “Саҳобалар намозга туришганида – Аллоҳдан қўрқув сабабидан – худди 
руҳсиз танага ўхшаб қолишарди
229
”. 
Ривоят қилинишича, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу намозга турса, ўзини йиғидан тутиб 
тура олмасди. 
Абу Мусодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам касал бўлиб қолдилар. 
Дардлари анча оғир эди. Шунда у зот: “Абу Бакрга айтинглар, чиқиб одамларга имомлик қилсин!” деб 
буюрдилар. Оиша: “(Отамнинг) кўнгли нозик. Агар ўрнингизга ўтса, одамларга имомлик қила 
олмайди”, деди. Расулуллоҳ: “Абу Бакрга айтинглар, чиқиб одамларга имомликка ўтсин!” деб 
таъкидладилар. Оиша яна ўша гапни қайтарди. Шунда у зот: “(Эй Оиша,) Абу Бакрга айт, чиқиб 
одамлар билан намоз ўқисин! Албатта сизлар Юсуфнинг соҳибаларисиз
230
”, дедилар. Шунда Абу 
Бакрга хабар келди, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тириклик вақтларида имомликка ўтди
231
”. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бетоб бўлиб қолганларида Оиша онамиз уйларида 
турганлар. У зот Оиша розияллоҳу анҳога: “Абу Бакр имомликка ўтсин!” деб тайинладилар. Аммо 
Оиша онамиз: “Отам кўнгли нозик киши. Сизнинг ўрнингизда намоз ўқиса, йиғидан ўзини 
тутолмайди. У кишидан бошқасини тайинласангиз бўларди!..” деган маънода мурожат қилдилар
232

Бироқ Расул акрам қайта-қайта Абу Бакр имомликка ўтишини таъкидладилар. Шундай қилиб, Абу 
227
Манба: Муновий, “Файзул қодир”. 
228
Манба: Жалолиддин Суютий, “Ад-дуррул мансур”. 
229
Манба: Ибн Ражаб, “Ал-хушуъ фис салот”, муҳаққиқ муқаддимаси. 
230
Бу ерда сиртдан бир гапни айтиб, аслида бошқа нарса кўзда тутилмоқда. Яъни, Оиша розияллоҳу анҳо оталари 
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг кўнгли нозик эканини айтаѐтган бўлсалар ҳам, аслида у киши имомликка ўтса, 
одамлар тарқаб кетиб, турли гап-сўз кўпайишини мулоҳаза қилганлар. 
231
Бухорий, Муслим ривоят қилган. 
232
Манба: Муслим ривояти. 


107 
Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом ҳаѐтлик чоғларида одамларга намоз ўқиб 
берди. 
Бу ривоятдан, намозда хушуъ қилиш йиғига сабаб экани, Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш билан намоз 
бузилмаслигини билиб оламиз. 
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу жамоат билан бомдод намозини ўқиди, унда Юсуф сурасини 
қироат қилди, тиловатдан таъсирланиб йиғлаб юборди. Унинг овозини охирги сафдагилар ҳам 
эшитишди
233

Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу намозда бўйнини эгиб турган кишини кўриб: “Эй, 
бўйнингни кўтар. Чунки хушуъ бўйинда эмас, қалбда бўлади”, деди
234

Намоз вақти кирганида Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг юз қиѐфаси ўзгариб кетарди, 
“Осмонларга, ерга кўндаланг қилинганида уни кўтаришдан бош тортган, ундан қўрққан омонатни адо 
этиш вақти етди”, деб айтарди
235

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу намоз ўқиса, хушуъдан қотган таѐққа ўхшаб қоларди. 
Сажда қилганида чумчуқлар у кишини девор деб ўйлаб, устига қўнарди. Бир куни намоз ўқиѐтганида 
тош тушиб, кийимининг бир томонини узиб кетганида ҳам бошини саждадан кўтармаган
236

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
шом намозида Тур сурасини ўқиѐтганларини эшитдим. У зот “Балки улар ҳеч нарсадан яралиб 
қолгандирлар ѐки улар ўзлари яратувчимиканлар-а?! Балки осмонлар ва ерни ҳам улар яратгандирлар?! 
Йўқ, улар ишонмаслар
237
” оятига етиб келганларида қалбим учиб кетишига оз қолди
238
”. 
Жубайр розияллоҳу анҳу Қуръон маъноларини чуқур англаб етганидан ўзини осмонга учиб 
кетаѐтган қушдек енгил ҳис қилган. Кишининг имони кучайса, қалби зикруллоҳ билан ѐришса, шундай 
бўлади. Имон ҳаловатини бир марта тотиб кўрган инсон ҳеч қандай моддий лаззат унинг олдига туша 
олмаслигига амин бўлади
239

Саҳобалар намозга қанчалик иштиѐқ билан ѐндошганларини билган, ихлос-эътиқоди ҳақида 
мушоҳада юритган киши беихтиѐр уларга ўхшагиси келади, намозда хушуъ топишга, Аллоҳга янада 
яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади. Салафи солиҳлар ана шундай ибратли ҳаѐт йўлини босиб ўтишган. 
Уларнинг ибодати, еб-ичиши, муомаласи – бутун умри биз учун ѐрқин намунадир. Аллоҳ таоло 
барчаларидан рози бўлсин, солиҳларга эргашишни, Аллоҳга маҳбуб бўлишни бизга ҳам насиб этсин! 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish